Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ТОШБОЕВА Ф., НамИОЗМИ ўқитувчиси 
Келажак авлод замонавий билимларни пухта эгалласа, ўз касбининг устаси бўлса, 
камолига кўз тиккан ота­онаси, халқининг юзини ёруғ қилади, мамлакатимиз фаровонлигига 
ҳисса қўшади. Юртимиз таълим тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ана шу эзгу 
муддаога, халқимизнинг азалий интилишлари негизи­баркамол авлод орзусини рўёбга 
чиқаришга хизмат қилади.
Ўқувчи ­ ёшларни жаҳон андозаларига мос рақобатбардош мутахассис қилиб 
етиштириш шу авлод вакилига таълим­тарбия бераётган устоз­мураббийнинг, ўқитувчи­
педагогнинг билимига, касб малакаси ва маҳоратига, дунёқараши ва савиясига, маънавияти, 
ғоявий етуклиги ва ахлоқига куп жихатдан боғлиқдир. Замонавий ўқитувчининг бу каби 
фазилатлари бир жумла билан айтганда касбий компетентлик дейишимиз мумкин. 
Педагоглик касби, маълумки, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Педагогик 
фаолиятда ютуқларга қизиққан, шу фаоллият билан шуғулланишга мойил, касбий 
компетентликка эга бўлган педагогларгина эриша олади. Биз қуйида педагогнинг 
компетентлик даражаси ҳақида фикр юритамиз. 
Компетентлик (lot.competens) ­ фаолият талабларига мос келиш, яроқлилик, 
лаёқатлилик. Мутахассиснинг касбий компетентлиги­унинг касбий таёргарлигини ва касбий 
етуклилигини 
баҳоловчи 
мезон 
ҳисобланади. 
Касбий 
компетентликнинг 
асосий 
даражаларига касбий тайёргарлик ва тажриба, ўзини­ўзи англаш, ўз кучига ишониш. Ўзга 
инсонлар томонидан кўрсатилган камчиликларни тўғри қабул қилиш ва шу каби бошқа 
касбий камолотни белгилаб берувчи шахс хусусиятларини киритади. Юқорида қайд этилган 
фикрларни таҳлили педагогнинг касбий компетентлигини шахсий, ижтимоий, креатив, 
методик компетентлик каби қатор ўзига хос хусусиятлар мажмуаси сифатида тўлиқ 
изоҳланишига имкон беради. 
Шахсий компетентлик­шахснинг ижтимоий дунёқараши, илмий ва интеллектуал 
салоҳияти, креативлиги, шахслараро мулоқот­муносабатларига фаол кириша олиши, 
муаммоларни ҳал этишга турлича ёндашуви, касбий фаолият талабларига мувофиқ шахсий 
ва касбий сифатларининг шаклланганлик даражаси, фаол ҳаётий ва фуқаролик 
позициясининг қарор топганлиги каби мезонлар билан белгиланади. 
Методик компетентлик ­ ўқув­тарбия ва бошқарув жараёнларини самарали ташкил 
этишнинг шакл ва метод ва воситаларини билиш, ўзлаштириш, амалда қўллаш, касбий 
фаолият натижаларини квалиментрик таҳлил эта олиш, илғор педагогик ва халқаро 
тажрибаларни ўрганиш, ўқув­ тарбия жараёнини лойиҳалаштириш, муваффақиятли амалга 
ошириш кўникмалари билан тасвирланади. 
Креатив компетентлик (инглизча “ creat” ­ яратувчанлик, ижодкорлик)­янгилик яратиш, 
ижодкорлик, ташкилотчилик кўникмаларига эга бўлишдир. Креатив компетентлик фақат 
янги ғояларни яратиш учунгина эмас, балки шахснинг ҳаёт тарзи ёки ички дунёсининг 
ривожланишида муҳим ўрин тутади. 
Информацион 
компетентлик­замонавий 
ахборот­коммуникация 
технологиялари 
воситасида шахсий ва касбий фаолияти билан боғлиқ маълумот, ахборотни мустақил излаш, 
таҳлил қилиш, танлаш, қайта ишлаш ва зарурий ахборотларни узатиш кўникмаларининг 
шаклланганлик даражасидир. 
Иннавацион 
компетентлик­таълимдаги 
инновацион 
жараёнлар 
моҳиятидан 
хабардорлик, касбий фаолият соҳаси ва тегишли таълим йўналишидаги инновацияларни 
ўзлаштириш, амалиётга тадбиқ этиш, замонавий педагогик, ахборот­коммуникация 
технологиялари соҳасидаги саводхонлик, чет тилларни ўзлаштириш, новаторлик фаолияти 
кўринади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
58 
Мазкур жараёнларда педагог шахснинг касбий фаолият соҳасига йўналганлиги, шахсий 
имкониятлари, касбий билим, малака, кўникмалари, касбий сифатлар ва меҳнат тажрибаси 
ўртасидаги уйғунлик ва инновацион жараёнларнинг фаолият соҳасига нисбатан 
интеграциялашувини таъминланиши инновацион компетентликни ривожлантиришдаги 
етакчи омиллар сифатида баҳоланади. 
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб айтиш мумкинки, ўқитувчининг 
педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш йўналишидаги билими, кўникма ва 
малакалари, қобилият ва имкониятларидан таълим­тарбия жараёнларини бошқаришда, 
ўқувчиларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиришда қандай даражада фойдалана олиши, 
қулай таълимий муҳит даражаси ва унинг натижавийлиги, ўқувчиларда шаклланган ўқув 
мотивлари ва қизиқиш даражаси, рефлексив таълимий муҳитнинг шаклланганлиги уларнинг 
касбий компетентлигига боғлиқ бўлади. 
Шундай экан, таълим муассасаси ўқитувчиларининг педагогик жараёнларни илмий 
асосда ташкил этиш ва уни бошқариш ҳамда қулай таълимий муҳитни шакллантириши учун 
бошқарувнинг турли хил замонавий усулларини билиш ва уларга асосланиши, 
ривожлантирувчи ғоялар йўналишини аниқлай олиши, илғор тажрибаларни ва фан­техника 
ютуқларини мунтазам ўрганиб бориши, уларни ўз фаолиятига тадбиқ этиш, таълим­тарбия 
жараёнида ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш асосида уларнинг фаоллигини 
ошира олиши зарур ҳисобланади. 
Демак, компетентлик таълим муассасаси ўқитувчиларининг маънавий дунёқараши, 
психологик­педагогик ва ташкилий­технологик салоҳияти, яъни унинг касбий имкониятлари 
салоҳиятини белгилайди. Мазкур салоҳиятни таълим муассасаси ўқитувчилари педагогик 
фаолияти жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар томонидан 
ташкил этилаётган педагогик жараённинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, улар 
томонидан ташкил этилаётган педагогик жараёнларнинг ҳолати ва самарадорлиги орқали 
аниқлаш мумкин бўлади. 
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи­педагог, таълим­тарбия ишига масъул бўлган ҳар 
қайси шахс ҳозирги даврда ўзининг вазифаларини тўлиқ англаган ҳолда ишларини йўлга 
қўйиши ёшларимизни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир. 
КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК ҲАМКОРЛИК
КЎНИКМАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish