93
мутаҳассислари, олимлари олдига мавжуд техника ва технологияни
такомиллаштириш каби муҳим вазифани қўймоқда. Ўз навбатида йигирув ва
тўқувчилик ускуналарини такомиллашиб бораётганлиги ҳам
пахта толаси
сифатига ката эътибор қаратиш зарур эканлигини кўрсатмоқда.
Р.Мурадов, А.Каримов, Й.Тадаева, З.Абдуқаххаров ва М.Исмановалар
томонидан олиб борилган тадқиқот ишларида асосан “Eгри контурли тўрли
юзада ҳаракатланувчи пахта хом ашё бўлакчаси таркибидаги ифлослик
заррачаларини зарба ва судраш усуллари воситасида ажратиш” кўрсатилади.
Шу ишнинг давомида чигитли пахта хом
-
ашёси таркибидаги йирик ва майда
ифлосликларни меҳаник(зарба) таъсирида чиқаришни назарий тадқиқоти
ўтказилиб, тозалаш зонасида ҳаракатланаётган толали массадан ажралган
ифлосликлар миқдорини аниқлаш кўрсатилган [1
-4].
Юқоридаги келтирилган манбааларни ўрганиш билан бирга ўз
тадқиқотимизда шу нарсага эътиборни қаратдикки, пахта таркибидаги йирик
ифлосликлар пахта хом
-
ашёси таркибига камроқ киради ёки илашади, аммо
майда
ифлосликлар эса, пахта хом
-
ашёси таркибига чуқур ўрнашган ҳолда
бўлади. Бундай майда ифлосликларни пахта таркибидан чиқариш ҳамда
ажратиш ўз навбатида мураккаб тебранишни талаб қилиб(горизонтал ва
вертиcал тебранишга эга бўлади), уни амалда бўлишлик учун қия тебрама
тўрли юза сиртли янги қурилмани ишлаб чиқиш зарурияти туғилади.
Мазкур тебранма тўрли юзали пахта тозлаш қурилмаси биз томондан
ишлаб чиқилган ва унинг ишлаш жараёнини намойиш этувчи чизма қуйида
келтирилган(1
-
расм).
1.
Ҳаракатни таъминлагич
2.
Тўрли
сирт
(тебранма
ҳаракатда
)
3.
Ҳимояловчи ва йўналтирувчи
сирт
4.
Ҳимояловчи сирт
5.
Ифлосликлар камераси
6.
Кулачоклар(эллипсоидлар
тўрли сиртни ҳаракатга келтиради)
7.
Тозаланган
пахта
тушиш
камераси
1-
расм. Пахта тозалаш қурилмаси.
Ушбу қурилмада
пахта тозалаш
жараёни қуйидагича амалга
оширилади.
Бу қурилмада патани тозалаш ишлари тамомила янги технологияда –
сепаратор(бу усулда чигитли пахта кетма –
кет тўрли юзалар орқали ўтишига
асосланган) ёрдамида тозаланади. Сепарация (ғалвирланиш) жараёнида
ифлосликлардан қутилиш учун тўрли юза сиртидан максимал фойдаланиш
кўзда
тутилади, йаъни биринчи тўрли юзадан 2
-
тўрли юзага томон
94
ҳаракатланаётган
пахта бўлаги аввал ҳимояловчи сиртга(4) урилиши, акс
таъсир натижасида ўз йўналишини ўзгартиради.
Келгуси жараёнда пахта бўлаги қурилманинг 3
-4-5-
6 тўрли юзаларидан
ўтиб, тозаланган пахта тушиш камераси (7) га тўпланади ва керакли
жойларга узатилади. Сепарация жараёнида
чигитли пахта таркибидаги
ифлосликлар маҳсус камера (5) орқали қурилма ташқарисига чиқариб
юборилади.
Ушбу
қурилма ёрдамида пахта таркибидаги майда ифлосликларни
тозаланибгина қолмай, пахтанинг
ғоваклик
даражасини
оширишга
эришилади.
Натижада тола ва чигитнинг табиий ҳолати сақланади ва
сифатини янада оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: