Илмий тадқиқот ишида қўлланилган услубият ва усуллар. Илмий тадқиқот ишида назарий изланиш усуллари, қиёсий таҳлил усуллари, жадваллар асосида таҳлил қилиш ва тармоқ технологиялари таҳлили усулларидан фойдаланилди.
Илмий тадқиқот ишининг янгилиги. Ушбу илмий тадқиқот ишида турли хил маълумотларни бир нуқтадан иккинчи нуқтага юқори самарадорлик асосида, ишончли тарзда ва бутунлигича етказиб бериш учун янада янгиланган технологияларни ўзида жамлаган NGN/IMS тизимости платформаси асосидаги мултимедиали алоқа тармоқларинини шу билан бирга мультисервисли алоқа тармоқларини яратишни тадқиқоти амалга оширилган.
Илмий тадқиқот ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Илмий тадқиқот ишининг назарий аҳамияти шундаки, ундаги келтирилган барча илмий мулоҳазалар, таҳлиллар, хулоса ва таклифлармультисервисли ва NGN/IMS архитектураси асосидаги мултимедиали алоқа тармоқлари фаолиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичлар ва характеристикалари, мультисервисли ва NGN/IMS тизим ости платформаси архитектураси асосидаги мултимедиали алоқа тармоқлари фаолиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичлар ва характеристикалар бўйича назарий билим ва кўникмаларни ошириш, ушбу магистрлик диссертацияси таҳлилларидан олинган натижалар асосида талабаларга ўқув қўлланмалар сифатида фойдаланиш ҳисобланади.
Илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамияти сифатида мультимедиа трафикни узатишда мультисервисли NGN/IMS тармоқларининг самарадорлигини тадқиқ қилиш кўзда тутилади.
Илмий тадқиқот ишининг таркиби. Мазкур илмий тадқиқот иши кириш, 3 та боб, ҳар бир боб сўнггида ушбу бобга оид хулосалар, якуний хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Магистрлик диссертация ишининг умумий ҳажми 83 саҳифани ташкил этади.
Нашрлар. Ушбу диссертация ишининг асосий мазмунини акс эттирадиган материаллар ва олинган натижалар илмий-техник конференцияларда - жами 2 та тезис қуйидаги тўпламларда чоп этилган.
1. Жоббоов.А.О. Мультимедиали трафикни узатишда NGN/IMS тармоқларининг ўрни ва хизмат кўрсатишдаги янги ёндашувлари // “Иқтисодиёт тармоқларининг инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти” ТАТУ Республика илмий - техник анжуманининг маърузалар тўплами, 1- қисм, 4-5 март 2021 йил Тошкент 2021 й., б. 433-435.
2. Жоббоов.А.О. Мультимедиа трафикни узатишда сервисли ngn/ims тармоқларининг самарадорлигини тадқиқ қилиш. // “Илм-фан ва инновацион ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика 1-сон илмий – амалий конференсияси матераллари тўплами, 7 март 2022 й.-Тошкент: «Sciences» MChJ, 2022.
Do'stlaringiz bilan baham: |