Макетнинг тавсифи
Макетда германийли, кам қувватли, паст частотали МП 42 транзистор ишлатилади. Унинг параметрларидан ишчи кучланиши U=(30..50)В, коллектор сиғими СК=30 пФ, максимал қуввати РМАХ=200 мВт.
Схеманинг бошқа элементлари параметрлари қўйидагича:
R1=1 кОм, R2=11 кОм, R3=5.1 кОм, R4=3.6 кОм, R5=3.6 кОм, R6=47 кОм, R7=20 Ом, R8=510 Ом, R9=3.6 кОм, R10=10кОм, С1=С2=С3=20 мкФ.
Ишни бажариш тартиби:
Макетни электр тармоғига уланг. Стандарт сигналлар генератори (ССГ) ва кириш қаршилиги юқори бўлган ўзгарувчан кучланишларни ўлчайдиган асбоб (милливольтметр) ни ишга тайёрланг.
3. УБ уланган схемани ўрганиш
3.1. Транзистор базаси умумий уланган кучайтиргич схемасини йиғинг. Бунинг учун улагичларни жадвалда кўрсатилган ҳолатларга келтиринг. У12-15 улагичнинг 15 ҳолатда схемага R10=10 кОм резистор юклама сифатида уланади RЮ=R10=10 кОм
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
3.1-3.3
|
2
|
4
|
5
|
7
|
15
|
3
|
кириш 1
|
1.2-1.9 бандларга мувофиқ ўлчашларни такрорланг.
Макет юзасининг юқори қисмида жойлашган назорат нуқталарга вольтметр ва осциллограф уланг.
N3 назорат нуқта потенциалини кириши очиқ осцилограф ёки ўзгармас кучланишни ўлчайдиган бошқа асбоб ёрдамида кузатиб G1 таминот манбаининг кучланишини 6В га келтиринг.
Ўзгармас кучланишни ўлчайдиган асбобни N4, N5, N2 назорат нуқталарга улаб транзисторнинг сокинлик холати параметрларини аниқланг. Назорат нуқталарнинг ўлчанган потенциаллари ва R4 = 3,6 кОм, R5=3,6 кОм резисторлар қийматларини хисобга олиб коллектор, эмиттер ва база сокинлик токларини топинг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
3.5
|
2
|
4
|
5
|
7
|
15
|
2/4/5
|
кириш 1
|
3.6. Схеманинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти КU ни топинг. Бунинг учун синусоидал генератордан 2 кГц частотали 30 мВ кучланишли сигнални схеманинг “кириш N2” нуқтасига узатинг. Кириш кучланиши ноль потенциалли шина ва N2 назорат нуқта орасида ўлчанади. Чиқиш кучланишини ўлчашда вольтметрни N7 назорат нуқтага улаш тавсия этилади.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
3.5-3.8
|
2
|
4
|
5
|
7
|
14
|
7
|
кириш 1
|
3.7. Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг частотавий характеристикаси КU(f) ни ўлчанг. Бунинг учун кириш кучланиши амплитудасини ўзгаришсиз (тахминан 30 мВ) сақлаб, унинг частотасини ўзгартиринг ва чиқиш кучланишини N7 назорат нуқтада ўлчанг. Ўлчашларни тест сигналларининг 10 Гц, 100 Гц, 1 кГц, 10 кГц, 100 кГц, 1 мГц қийматларда бажариш тавсия этилади.
3.8. 2 кГц частотада схеманинг амплитуда характеристикаси UЧИҚ=f(UКИР) ни ўлчанг. Бунда кириш сигнали кучланишини 10..300 мВ оралиқда ўзгартириш тавсия этилади.
3.9. Кучайтиргич босқичи динамик диапазони юқори чегарасини аниқланг. Бунинг учун чиқиш кучланиши осциллограммасини кузата бориб кириш сигналининг қайси қийматида ночизиқли бузилишлар пайдо бўлишини аниқланг.
3.10. Кириш кучланиши 30 мВ, частотаси 2 кГц бўлганда, кучайтиргич каскади чиқишига R7=20 Ом, R8=510 Ом, R9=3,6 кОм, R10=10 кОм резисторларни У12-15 улагич ёрдамида навбатма-навбат улаб, унинг юклама характеристикаси КU(RЮ) ни ўлчанг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
3.9
|
2
|
4
|
5
|
7
|
12..15
|
7
|
кириш 1
|
3.11. Таъминот манбаининг кучланиши 9 ва 12В бўлганда 4,5,7,8,9 бандларга мувофиқ ўлчашларни такрорланг.
4. Тажриба натижаларига ишлов бериш
4.1. Назорат нуқталаридаги ўзгармас кучланишни ўлчаш натижалари ёрдамида таъминот манбаи кучланишининг ҳар бир тавсия этилган қийматларида транзисторнинг сокинлик режимини аниқланг. Ҳар бир берилган сокинлик ҳолатларида транзисторнинг параметрларини аниқланг.
4.2. Транзисторнинг 4.1. бандда аниқланган параметрлари ва схема бошқа элементларининг маълум параметрлари асосида кучайтиргич каскадининг кучланиш (КU), қувват бўйича (КР) кучайтириш коэффициентларини, ҳамда кириш ва чиқиш қаршиликларини аниқланг.
4.3. Тажриба ва ҳисоблашлар натижалари асосида транзисторнинг турли уланиш схемаларини таққосланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |