Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари


ПАХТАНИ МАЙДА ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ



Download 4,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/116
Sana23.02.2022
Hajmi4,12 Mb.
#117967
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   116
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING

 
ПАХТАНИ МАЙДА ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ 
ЖАРАЙОНИ МАТЕМАТИК МОДЕЛИНИ ЯРАТИШ. 
С. Хашимов
1
, Х. Эркинов
1

1
Наманган мухандислик қуриш институти доценти, 
1
Наманган мухандислик қуриш институти доценти магистри 
 
Бугунги кунда жамият тараққиёти жаҳон андозаларига мос келадиган 
юқори сифатли тола ишлаб чиқариш йўналишида пахтани қайта ишлаш, соҳа 


93 
мутаҳассислари, олимлари олдига мавжуд техника ва технологияни 
такомиллаштириш каби муҳим вазифани қўймоқда. Ўз навбатида йигирув ва 
тўқувчилик ускуналарини такомиллашиб бораётганлиги ҳам пахта толаси 
сифатига ката эътибор қаратиш зарур эканлигини кўрсатмоқда. 
Р.Мурадов, А.Каримов, Й.Тадаева, З.Абдуқаххаров ва М.Исмановалар 
томонидан олиб борилган тадқиқот ишларида асосан “Eгри контурли тўрли 
юзада ҳаракатланувчи пахта хом ашё бўлакчаси таркибидаги ифлослик 
заррачаларини зарба ва судраш усуллари воситасида ажратиш” кўрсатилади. 
Шу ишнинг давомида чигитли пахта хом-ашёси таркибидаги йирик ва майда 
ифлосликларни меҳаник(зарба) таъсирида чиқаришни назарий тадқиқоти 
ўтказилиб, тозалаш зонасида ҳаракатланаётган толали массадан ажралган 
ифлосликлар миқдорини аниқлаш кўрсатилган [1-4]. 
Юқоридаги келтирилган манбааларни ўрганиш билан бирга ўз 
тадқиқотимизда шу нарсага эътиборни қаратдикки, пахта таркибидаги йирик 
ифлосликлар пахта хом-ашёси таркибига камроқ киради ёки илашади, аммо 
майда ифлосликлар эса, пахта хом-ашёси таркибига чуқур ўрнашган ҳолда 
бўлади. Бундай майда ифлосликларни пахта таркибидан чиқариш ҳамда 
ажратиш ўз навбатида мураккаб тебранишни талаб қилиб(горизонтал ва 
вертиcал тебранишга эга бўлади), уни амалда бўлишлик учун қия тебрама 
тўрли юза сиртли янги қурилмани ишлаб чиқиш зарурияти туғилади. 
Мазкур тебранма тўрли юзали пахта тозлаш қурилмаси биз томондан 
ишлаб чиқилган ва унинг ишлаш жараёнини намойиш этувчи чизма қуйида 
келтирилган(1-расм).
1. Ҳаракатни таъминлагич 
2. Тўрли 
сирт 
(тебранма 
ҳаракатда) 
3. Ҳимояловчи ва йўналтирувчи 
сирт 
4. Ҳимояловчи сирт 
5. Ифлосликлар камераси 
6. Кулачоклар(эллипсоидлар 
тўрли сиртни ҳаракатга келтиради) 
7. Тозаланган 
пахта 
тушиш 
камераси 
1-расм. Пахта тозалаш қурилмаси. 
Ушбу қурилмада пахта тозалаш жараёни қуйидагича амалга 
оширилади. 
Бу қурилмада патани тозалаш ишлари тамомила янги технологияда – 
сепаратор(бу усулда чигитли пахта кетма – кет тўрли юзалар орқали ўтишига 
асосланган) ёрдамида тозаланади. Сепарация (ғалвирланиш) жараёнида 
ифлосликлардан қутилиш учун тўрли юза сиртидан максимал фойдаланиш 
кўзда тутилади, йаъни биринчи тўрли юзадан 2-тўрли юзага томон 


94 
ҳаракатланаётган пахта бўлаги аввал ҳимояловчи сиртга(4) урилиши, акс 
таъсир натижасида ўз йўналишини ўзгартиради. 
Келгуси жараёнда пахта бўлаги қурилманинг 3-4-5-6 тўрли юзаларидан 
ўтиб, тозаланган пахта тушиш камераси (7) га тўпланади ва керакли 
жойларга узатилади. Сепарация жараёнида чигитли пахта таркибидаги 
ифлосликлар маҳсус камера (5) орқали қурилма ташқарисига чиқариб 
юборилади.
Ушбу қурилма ёрдамида пахта таркибидаги майда ифлосликларни 
тозаланибгина қолмай, пахтанинг ғоваклик даражасини оширишга 
эришилади. Натижада тола ва чигитнинг табиий ҳолати сақланади ва 
сифатини янада оширилади. 
Тўрли юзада пахта бўлакчаси ҳаракатининг математик модели. 
Тадқиқот ўтказиш жараёнида айнан шу қурилманинг тўрли юзасида (2) 
ҳаракатланувчи пахта бўлагини математик моделини ишлаб чиқиш 
мақсадида қуйидаги чизмани келтирамиз (2-расм). 
 2-rasm.
3-rasm.
Тўрли юзанинг сирпаниш ишқаланиш коеффиценти f га тенг. Пахта 
бўлагини моддий нуқта деб қараб ва ҳаво қаршилигини ҳисобга олмаган 
ҳолда, пахта бўлагининг ҳаракат бошланганидан то кейинги тўрли юзага 
тушгунича кетган вақти ва h баландликдан тушиб урилиш тезлиги v
B 
ни 
аниқлаймиз. 
Пахта бўлагининг OA қия текислик бўйлаб ҳаракати давомида унга 
қуйидаги кучлар таъсир этади: оғирлик кучи P=mg, нормал реаксия кучи ва 
сирпанишдаги ишқаланиш кучи F
ish
 (3-расм). 
Пахта оқими бўлагини тебранаётган тўр юза устида тадқиқ этиш 
жараёнида бир-бирига боғлиқ учта механизмни кўриш мумкин: 
1) Тўрли юза сиртини горизонтга нисбатан бетта градус бурчак остида 
тебранма-пульсацияли даврий гармоник ҳаракати оқибатида тўрли юза 
устидаги пахта оқими бўлаги босқичма-босқич(1-2-босқичдаги тўрли юзалар 
бўйлаб)ҳаракатга келиб силжиши кузатилади(ОА-АВ нуқталар орасида); 


95 
2) тўрли юза сирт юзалари(3-расм) бир-бирига перпиндикульяр 
жойлашган) ҳаракатланаётган пахта оқими таркибидаги чанг-тупроқ ва 
ифлосликларни барчаси тўрли юза тешигидан ўтиб ғалвирланади. 
3) Тўрли юза сирти тешикчаларидан ифлосликларни ўтиши ҳисобига 
пахта оқимини бўлаклари ифлосликлардан тозаланиб ҳамда ғалвирланиш 
ҳисобига бўлакчадан иборат бўлган чигитли пахта сифати яхшиланади. 
Тўрли юза сирт юзасида, мавжуд ўрганилаётган объект сифатида юзага 
келган технологик жараённи(Фμ) қуйидаги функционал муносабатлар орқали 
ифодалаймиз. 
Фμ = f(Ω
T,

I,

X
) = f[(Ω
T1
, Ω
T2
, Ω
T3
,…,Ω
Tn
),( Ω
I1
, Ω
I2
, Ω
I3
,…,Ω
In
),(Ω
X1


X2
, Ω
X3
,…,Ω
Xn
)] 
Бу ерда: Ω
T
-ташқи омиллар, , Ω
I
– ichki омиллар, Ω
X
-ҳисобга 
олинмаган омиллар.
1.Ташқи омиллар(х) – горизонтал ва вертикал йўналиш бўйича пахта 
тозалаш қурилмаси учун топилиши керак бўлган технологик кўрсаткичлар, 
жумладан тўрли сирт юзасининг тебранма ҳаракатининг амплитуда ва 
частотаси, бурчак қиялиги, тебраниш, сирт юзасини пульсациясини 
таъминловчи бошқа таъсирлар ҳам киради.
2. Ички омилллар – бу омилга объект хусусиятини ички омилларини 
кўрсатувчи параметрлар киради, яъни пахта оқимини физик ва механик 
хусусиятлари, пахта оқимини ўлчами, тўрли сирти юзаси параметрлари ва 
бошқалар. 
3.Ҳисобга олинмаган омиллар – тўрли юза сиртининг пулсацияли ва 
вибрацияли тебранма ҳаракати натижасида пахта оқимини ҳосил қилувчи 
чигитли пахта оқимига оид бўлакларни бир-бир билан илашимлиги ва бошқа 
омиллар кўзда тутилади. 
У ҳолда пахта бўлагининг тўрли юзадаги ҳаракатини қуйидаги функсия 
кўринишида ифодалашимиз мумкин: 
Фμ = Ω
I
(Pβ, f, l, h) йаъни бундай ҳолатда ҳаракат фақатгина (пахта 
бўлагининг оғирлиги), β (тўрли юзанинг горизонтал текислик билан ҳосил 
қилган бурчак), f (тўрли юзанинг ишқаланиш коеффициенти), l (тўрли 
юзанинг узунлиги), h (биринчи ва иккинчи тўрли юзалар орасидаги масофа) 
параметрларига боғлиқ ҳолда бўлади. Қурилманинг f, l ва h параметер 
қийматлари маълум бўлиб, фақатгина тўрли юзанинг қиялик бурчаги β га 
қимат бериш орқали биз ҳаракатнинг давом этиш вақтини ҳисоблаб 
чиқаришимиз мумкин булади. Йаъни биз юқорида берилган бурчак 
қиялигини тўғри берган ҳолда қурилманинг фойдали иш коеффициентини 
ошириш имконига эга буламиз. 
Ишлаб чиқилган математик моделимизда қиялик бурчагини 
ўзгартириш орқали бир нечта тажрибалар ўтказиб, шундай оптимал қиймат 
топишимиз мумкинки, натижада тўрли юза сиртида пахта бўлакчалари 
йиғилиб қолмайди ва унинг тўрли юзадаги ҳаракати барқарорлигини 
таъминлайди. Бу жараёнда пахта бўлакчасининг тўрли сиртлардаги ҳаракати 


96 
такрорланиши ҳисобига ундаги майда ифлосликлар ажралиб тўрли юза 
тешикларидан ўтиб тозаланади ва пахта сифати янада яхшиланади. 

Download 4,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish