Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари



Download 4,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/116
Sana23.02.2022
Hajmi4,12 Mb.
#117967
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   116
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING

 
Adabiyotlar 
1. Baeza-Yates R., Ribeiro-Neto B. Modern Information Retrieval. – 
Addison-Wesley, 1999. – ISBN 0-201-39829-X. 
2. Manning C., Raghavan P., Schütze H. Introduction to Information 
Retrieval. – Cambridge University Press, 2008. – ISBN 0-521-86571-9. 


242 
 
 
 
 
 
 
VIII-ШЎЪБА
 
ИНФОРМАЦИОН ЖАМИЯТНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 
ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ 
МУАММОЛАРИ 


243 
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ШАРОИТИДА ЁШЛАР 
МАЪНАВИЯТГА ЯНГИ ТАҲДИДЛАР 
Н.Тургунова 
Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқитувчиси, nasiba.turgunova@bk.ru 
 
Бугунги кунда юртимиз келажаги бўлган ёшларни жисмонан соғлом, 
маънан етук, интеллектуал салоҳиятли этиб тарбиялашга катта эътибор 
қаратилмоқда. Зеро, ҳар бир соҳада замонавий дунёқарашга эга малакали ёш 
кадрлар сафини кенгайтириш, улар учун зарур шароитларни яратиб бериш 
давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу боисдан, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир нутқ ва маърузасида 
ёшлар масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев маънавиятга қарши турли хуружлар ҳақида 
гапирар экан, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни 
таъминлашнинг устувор йўналиши – экстремистик ғояларга қарши қатъий 
курашишдан иборатдир. Кўпинча ҳаётга энди қадам қўяётган ёшлар унинг 
таъсирига тушиб қолмоқда. Марказий Осиё – аҳолининг ёши бўйича энг 
“ёш” минтақалардан биридир: бу ерда аҳолининг қарийб 60 фоизини 
ёшлар ташкил этади ва бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча юқоридир 
[1]
.
Шуни ёдда тутиш керакки, глобаллашув даврида ахборотлашган жамият 
аввало ҳар бир инсон учун айниқса, ёшлар маънавиятига хавф-хатар 
кўринишида намоён бўлиши ҳам мумкин. Чунки ёшлар телефон, ОАВ ва 
интернетдан фойдаланиш имкониятларини кенглиги учун бу соҳада 
илғордирлар. Бунга мутлақо шубҳа йўқ ва муаммо ҳам айнан шунда. Нега? 
Сабаб ўша-ўша: ижтимоий тармоқлардаги ахборотлар ҳар доим ҳам холис ва 
ҳаққоний эмас. Табиийки, улар руҳиятга, маънавиятга таҳдид қилмаслиги 
ҳам умуман кафолатсиз. Бу эса жиддий хавф, долзарб муаммо. Чунки 
бугунги янги авлоднинг ахборот олиш, қабул қилиш ва узатишга муносабати 
тубдан ўзгарган.
Биламизки, ҳар қандай ахборотнинг кучи бор, қудрати бор. Айниқса, 
салбий маълумот эътиборни тез жалб этади, руҳиятга осон таъсир ўтказади. 
Пировардида у ақлни эмас, ҳиссиётларни бошқаради. Шунинг учун ҳам 
бугун ён-атрофимизда, кўз ўнгимизда аксарият ёшлар маънан йўқотилмоқда, 
бой берилмоқда. Ахборот таҳдидига енгилган одамни қуруқ сўз, панду 
насиҳат билан қутқариб қолиш жуда мушкул, токи у ягона халоскор фақат 
унинг ўзи эканини англаб етмагунча. 
Бунинг учун эса, ёшларнинг қалбида ватанпарварлик ғоялари жўш уриб, 
ўзининг фаол фуқаролик позициясини намоён эта олиши лозим. Қолаверса, 
ёшларнинг шахс сифатида тезроқ шаклланиб, юксак масъулиятни англаган 
ҳолда, қатъий интизом, миллий ғурур, ифтихор, ор-номус каби юксак 
тушунчаларнинг онгида намоён бўлиши келажаги буюк давлатнинг 
пойдеворини қўйишда муҳим аҳамият касб этади. 


244 
Шу маънода, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 
27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан 
учрашувдаги нутқида “Глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва 
мафкуравий хуружлар ҳақида маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу 
дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон 
қуролидир” деган сўзларини алоҳида таъкидлаганлигини ёдга олишимиз 
лозим.
Бугун ахборотлар бир хил қолипда ёритилаяпти. Шунинг учун хилма-
хиллик, аниқлик ва тезкорлик билан ахборот узатиш, яъни унинг 
ишончлилигини таъминлаш ахборот таҳдидларининг олдини олишда катта 
аҳамиятга эга. 
Маълумотларга кўра, “давлат статистикаси маълумотларига кўра, 
мамлакат аҳолисининг, тахминан, 60 фоизи интернетдан фойдаланмоқда” 
[2]. Уларнинг аксарияти ёшлар экани барчамизга яхши маълум. Бунинг 
ижобий томонларини эътироф этиш билан бирга, салбий жиҳатларини ҳам 
қайд этмасликни иложиси йўқ. Чунки оммавий коммуникация воситалари 
орқали онг ва тафаккурни эгаллашга қаратилган таҳдидлар мавжуд экан, 
жиддий хавотирга доим асос бор. Айниқса, ижтимоий тармоқларда салбий 
мазмундаги ахборотлар оқими ортиб бораётгани бу ташвишни янада 
кучайтирмоқда. Сабаби, ҳар бир йигит-қиз ахборотни анализ ва синтез қилиш 
кўникмасига эга эмас. Ёлғон ва нохолис ахборот уларни тўғри йўлдан 
осонгина адаштириши эҳтимолга яқин. 
Илмий ва техник тараққиёт туфайли ахборот жамиятининг шаклланиши 
дунёни сифат жиҳатидан ўзгартириб юборди. Жамиятни ахборотлаштириш 
даврида инсоннинг ўзи ўзгарибгина қолмай, унинг маънавий ва ахлоқий 
шартлари, аксиологик йўналишлари, шу билан бирга, дунёдаги ўрни ўзгарди. 
Ахборот жамияти техник ва технологик ривожланиши ижтимоий-
фалсафий қарашларни акс эттиришни талаб қиладиган бир қатор мунозарали 
масала эканлигини намойиш этди. 
Шу ўринда, “ахборот” ва “ахборот хавфсизлиги” тушунчаларини 
аниқлаб олиш лозимдир.
Ҳозирга қадар ахборот тушунчасига жуда кўп таърифлар берилган 
бўлиб, уларнинг аксариятида ахборотнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлик 
ҳолатига урғу берилади. Хусусан, фалсафа қомусий луғатида ахборот (лот. 
информатио – таништириш, тушунтириш) –деган маънони англатиб, яъни:
1) маълумотлар, далилларни таснифлаш;
2) янгиликлар, янги маълумотлар;
3) маълумот натижасида ноаниқлик даражасининг камайиши;
4) табиат ва машиналарда узатиш, алоқа ва бошқариш асосидир деб 
таърифланади [3; Б.120-121]. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги 
принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида эса ахборотга мазкур 
қонуннинг асосий тушунчаси сифатида қуйидагича таъриф берилади: 
ахборот – манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, 


245 
предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги 
маълумотлар [4]. 
Шундай экан биз аввало, мақолада кўрилаётган масалаланинг 
моҳиятини янада ойдинлаштириш учун ўзининг ижобий ва салбий 
томонлари билан дунёга намоён бўлаётган ахборотлашган жамият 
тушунчасини таърифлаш лозимгини эътироф этамиз. Ўрганилган 
маълумотларга кўра, ахборотлашган жамият тушунчаси илк маротаба 
америкалик файласуф, социолог Олвин Тоффлер (1928 йилда туғилган) 
томонидан истеъмолга киритилган бўлиб, у постиндустриал жамиятни 
ахборотлашган жамият, деб атайди [5; Б.21]. 
Шу маънода, бир гурух олимлар томонидан, ахборотлашган жамият 
тушунчаси «Хавф жамияти» деб ҳам таърифланиб, унинг ўзига хослиги 
ноаниқ, мураккаб, мос равишдаги имкониятлар мажмуасини амалга 
оширилишида қарама-қаршиликларни айнан даҳшатли борлиқда мужассам 
эттиришидан иборат [6; Б.53-55]лиги намоён бўлади. 
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бир тарафдан, инсонлар ўзларининг бу 
каби янги кашфиётлари билан замонавий билим уфқларини очиш, яъни 
шахснинг ўзи амалга ошириши мумкин бўлган энг сўнгги ахборот 
ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлсалар, бошқа бир тарафдан 
эса, ахборот технологиялари одамлар онгига ноодатий таъсир қилиб, 
уларнинг ахлоқий қиёфалари ва қадриятлар тизимини аста-секин йўқ 
қилиниши учун турли таҳдидлар кўринишида ўзини намоён эта олишини 
кузатамиз. Шундай экан, ёшларни турли ёд маълумотлар оқимидан, бузғунчи 
ғоялардан ҳимоя қилиш, уларда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, 
мустақил фикрлайдиган авлодни тарбиялаш долзарб масалалигича 
қолаверади.

Download 4,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish