«Миллий ғоя» давлатимиз, жамиятимиз, халқимизнинг юксалиши йўлида, буюк келажак барпо этишдек эзгу мақсадга эришиш ва жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб обрў-эътибор топишимизда бирлаштирувчи куч-қанот бўлиши шарт. Бир томондан, миллий ғоя ягона ҳукмрон давлат мафкураси даражасига кўтарилмаслиги, иккинчи томондан, миллий ғоя, миллий мафкура турлича қарашдан барча одамларни, партиялар ва жамоат ташкилотларини Юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида бирлаштирувчи байроқ бўлиши, миллат, жамият ва давлатнинг муштарак манфаатларини ўзида мужассам этиши лозим. Миллий мафкурамизнинг бош ғояси «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт» Миллий мафкурамизнинг асосий ғоялари: - Ватан равнақи;
- Юрт тинчлиги;
- Халқ фаровонлиги;
- Миллатлараро тотувлик;
- Диний бағрикенглик;
- Ижтимоий ҳамкорлик;
- Комил инсон
Do'stlaringiz bilan baham: |