Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Такрорлаш учун саволлар. 
 
1.
Ташкилот деганда нимани тушунасиз ? 
2.
Бошқаришнинг таърифини келтиринг. 
3.
Корхона бошқарувидаги ахборотлар контури қандай ташкил қилинади ? 
4.
Бошқариш тизимининг ишлаш принципларини келтиринг. 
5.
Ташкилотнинг ахборот тизими нима учун хизмат қилади? 
6.
Бошқарув тизимининг поғоналилигини тушунтириб беринг. 
7.
Бошқарув нечта даражадан ташкил топади? 
8.
Стратегик даражада бажариладиган функцияларни санаб ўтинг? 
9.
Тактик даражадаги вазифалари? 
10. Тезкор даражада бажариладиган функциялар қанақа? 
 
 
 
2
2
.
.
3
3
.
.
 
 
Б
Б
О
О
Ш
Ш
Қ
Қ
А
А
Р
Р
У
У
В
В
 
 
Т
Т
И
И
З
З
И
И
М
М
И
И
Н
Н
И
И
Н
Н
Г
Г
 
 
А
А
Х
Х
Б
Б
О
О
Р
Р
О
О
Т
Т
 
 
Ж
Ж
И
И
Ҳ
Ҳ
А
А
Т
Т
Л
Л
А
А
Р
Р
И
И
 
 
2.3.1. Бошқарув тизимининг фаолият кўрсатиш таркиби 
Ташкилот бошқарув тизимининг ахборот жиҳатлари деганда, ахборот 


39 
ҳаракатланиши ва қайта шаклланиш жараёни сифатида бошқарувни акс 
эттирувчи, бошқарув тизимининг вазифавий иш структурасини ташкил этувчи 
блоклар тўплами деб тасаввур қилиш мумкин (1.6-расм). Тизимнинг 
бошқарув қисмидаги қайта ҳосил бўлиш предмети - бу бошланғич ахборотдир.
1.6 - расм. Бошқарув тизимининг фаолият кўрсатиш таркиби 
Юқори даражадаги бошқарув блоки ва ташқи муҳит блоки баён 
этилаётган бошқарув тизимига кирмайди ва унга нисбатан ички ҳисобланади. 
Шунингдек, объектни бошқариш жараёнини ифодаловчи ички тизимидаги 
ахбоорт оқими пайдо бўлади. а
1
ва а
2
каналлари бўйича ўтадиган ахборот 
оқими кўриб чиқилаётган тизим ва юқори даражадаги тизим ўртасидаги 
бўйсинувчанлик муносабатини ифодалайди. а
1
ахборот оқими кўриб 
чиқилаётган тизимга таъсир кўрсатувчи маъмурий – буйруқ (кўрсатмали) 
ахборотларининг мажмуини ифода этади. а
2
алоқа канали бу ташкилот 
бошқариш тизимининг бошқарувчи қисми а
1
киришига қандай таъсир 
кўрсатганлиги тўғрисидаги ахборотни ташувчи тескари алоқа канали 
саналади. Агар ташкилотнинг бошқарув тизими бошқарувнинг юқори 
даражадаги буйруқларини ҳеч бир камчиликсиз бажарса, у ҳолда а
2
нинг 
чиқиш жойида а
1
нинг кириш жойидаги билан(вақти-вақтида маълум бир 
силжишлар билан) бир хил ахборот бўлади, ёки ахборот умуман бўлмайди(бу 
а
1
ва а
2
ахборотлари бир хил дегани)
.
Ташқи муҳит ва бошқарув тизими ўртасидаги ахборот алмашинуви 
чизмада b
1
кириши ва b
2
чиқиши билан тасвирланган. Улар горизантал 


40 
ахборот алоқалари саналиб, тизим фаолияти учун муҳим бўлган ўша 
тартибдаги тизимлар ва бошқа ахборот манбалари билан кўриб чиқилаётган 
бошқарув тизимининг ўзаро муносабатларини моделлаштиради. Тизим 
фаолияти учун муҳим саналган ахборот манбаларига савдо, маориф, банклар, 
солиқ инспекцияси кабиларни киритиш мумкин. Мазкур тизим жараёнида 
бошқариб бўлмайдиган турли хил таъсирлар юзага келади: f киритиш 
бошқариладиган объектга ташқи муҳитнинг бошқариб бўлмайдиган 
таъсирларини моделлаштиради. 
Бошқарув тизимини кўриб чиқишни бошқариладиган объектдан 
бошлаймиз. Ресурсларга эга бўлган ҳолда бошқарув объектлари вақт сарфлаш 
ва ресурсларнинг қайта ҳосил бўлиши билан боғлиқ ишлаб чиқариш 
жараёнинг амалга ошириш натижасида m
2
нинг айрим самаралари тўпламини 
чиқишга йўналтиради. g
1
кириш ва g
2
чиқиш ҳолати, ташқи муҳит баён этувчи 
шароитлар хақидаги, юқори органлар томонидан қўйиладиган талаблар 
тўғрисидаги ахборотлар бошқарув блокига келиб тушади. Ахборот блоки унга 
киритилган дастурга мувофиқ бошқарувчи объект ҳолатини қайд этади, 
ахборотни тўплаш ва рўйхатга олишни, уни олдиндан қайта ишлашни, 
жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш, маълумот бериш каби бир қатор элементар 
мантиқий ва ҳисоблаш операцияларини амалга оширади. 
Бошқарув блоки ахборотларни қайта ишлайди ва айрим жўнатиладиган 
ахборотлар оқимини натижаловчи оқимга айлантиради, бошқариладиган 
объект киришига таъсир билан боғлиқ бир қатор қарорларни ишлаб чиқади ва 
ўрта муҳит ҳамда юқори даражадаги бошқарув блоклари билан ўзаро ҳаракат 
қилади.
Бунда бошқарув блоки бошқарув объекти, ташқи муҳит ва юқори 
бошқарув даражасидан келган ахборотлардан фойдаланади. Меъёрида 
ишлашдан четланган ҳоллар рўй берганда бошқарув блоки четланганликни 
бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилади ва тегишли чорани танлайди. 
Бошқарув блоки таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш учун хотира(унга 
мутахассислар хотираси, электрон хотирани киритиш мумкин) ва бошқарув 
мезонига эга(мезон бўйича бошқарилувчи объект кўрсаткичларининг 
яхшилангани ёки ёмонлашуви аниқланади).
Таъсир кўрсатиш блоки шундай восита саналадики, унинг ёрдамида 
бошқарув блоки керакли фойдали самарага эришиш мақсадида бошқарув 
блоки бошқариладиган объект киришига таъсир кўрсатади.
Бошқарув блоки юқори даражада а
2
алоқа канали бўйлаб кўриб чи-
қилаётган тизим ҳолати тўғрисида ахборот олади, айрим қарорлар 
қирраларини(спектрини) ишлаб чиқади ва а
1
алоқа канали бўйича бошқарув 
блокига керакли таъсир кўрсатади. Бу таъсир кўриб чиқилаётган тизим 
фаолияти алгоритмида кўрсаткичлар ҳисоботи тартибида, бошқариладиган 
объект ишини баҳолайдиган мезонларда айрим ўзгаришларни келтириб 
чиқариши мумкин.
Ташқи муҳит блоки ташқи муҳитнинг кўплаб элементларидан иборат 
бўлиб қандайдир маънода мазкур тизим ёки унинг бошқарилувчи объекти 


41 
билан ўзаро ҳаракатлана олади.
Бошқарув блоки ташқи муҳит ахборотлари асосида муҳитнинг юзага 
келиши мумкин бўлган ҳолатини башоратлашда ва бошқариладиган объектга 
таъсир кўрсатишда, шунингдек бошқарув тизимининг ўзидаги функционал 
блоклар ўртасида ўзаро таъсирни юзага келтиришда бундай башоратларни 
ҳисобга олиш имкониятига эга бўлади.
Шундай қилиб, бошқарув шакл нуқтаи-назаридан ахборот жараёнини 
ифодалайди. Бошқарув моҳияти эса бошқарув тизимидаги олинган барча 
ахборотни қайта ишлаш, қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқариладиган таъсир 
кўринишида бошқарув объектларига натижавий ахборотларни беришдан 
иборат.
1.7-расмда бошқарув объектига бошқариладиган таъсир кўрсатишни 
иш-лаб чиқиш кўрсатилган.
Қарорларни амалга ошириш одамлар(ишлаш) ва машиналар(машина 
ҳаракати) томонидан бажарилади. Қайд этиш лозимки, ҳаракатлар бошқарувга 
оид эмас. Бу меҳнат жараёнини бажариш ёки машиналар бажарадиган 
ҳаракатлардир.
Бошқарувни амалга ошириш жараёнини ахборот маъносида қуйидаги 
формула билан ифодалаш мумкин: 
O
i
(t) i
n
(t) A i
np
i
np
i
yk
O
i
(t+1) (11)
бунда: 
O
i
(t) - i
- бошқарилувчи объектнинг 
t
- вақтдаги ҳолати; 
i
n
(t) – i
–бошқарилувчи объектнинг 
t
– вақтдаги ҳолатини акс эттирувчи 
ахбороти; 
А – i
n
(t)
ахборот асосида 

– объект учун шаклланган бошқарув 
вазифасининг ҳисоб-китоб алгоритми; 
Ташқи Ички

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish