Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

 
4.4.4.
ААТини яратиш ва ривожлантиришнинг
замонавий тенденциялари 
Иқтисодиётнинг бозор шароитида фаолият кўрсатишига ўтиши, ахборот 
технологиялари 
соҳасидаги 
ютуқлар 
автоматлаштирилган 
ахборот 
тизимларини яратиш ва ривожлантириш амалиётига таъсир кўрсатади.
1. Ишлаб чиқариш персонал ЭҲМ(ШК) ва ҳисоблаш – коммуникация 
тармоқлари кўринишидаги самарали ҳамда нисбатан арзон ҳисоблаш 
воситалари ҳам оммабоп, қулай бўлиб қолди. Жаҳон ҳамжамияти қўллаб-
қувват-лайдиган глобал ахборот структурасига кириш имкони юзага келди.
Бозорга турли хил ишга мўлжалланган техник воситалар ва дастурий 
таъ-минот етказиб берилмоқда. Улар кенг фойдаланувчилар доирасининг 


134 
таъми-нотини анча самарали таъминлаши мумкин. 
Шуни 
такидлаш 
жоизки, 
ШКлар 
имкониятлари 
қуйидаги 
фойдаланувчилар талабларига кўпроқ мос келади: раҳбарлар(турли 
даражадаги менежерлар), мутахассислар, техник ходимлар.
2. ЭҲМ паркини шахсий компьютерлар ва улар базасида яратиладиган 
компьютер тармоқлари ҳамда тизимлари фойдасига ривожланиши ва ўзга-
риши янги ахборот технологияларини қўллашда бир қатор қуйидаги асосий 
тенденцияларни ажратиб кўрсатиш имконини беради: 
фойдаланувчиларнинг ШКда ишлаши уларга ахборотни автоматик 
равишда қайта ишлаш тизимида фаол иштирок этиш ва бошқарув 
қарорларини қабул қилиш имконини беради. Энг охиридаги фойдаланувчига 
мўлжаллан-ган ШК ўз-ўзини ўргатиш(ўқитиш) воситалари, хатолардан 
ҳимояланишнинг мослашувчан воситалари, айниқса аппарат-дастурий 
воситалари ривожланади;
ахборотни 
сақлаш 
ва 
қидириш 
процедурасининг, 
турли 
фойдаланувчилар, тизимлар ва бошқарув даражалари ўртасида ахборот 
алмашиш самарадорлигига бўлган талаб ортади. Бу эса маълумотлар банки ва 
ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш шароитида ахборотни қайта ишлашнинг 
комплекс технологиясини ишлаб чиқаришни талаб қилади: иқтисодий-
математик моделлаштириш, эксперт тизимларнинг замонавий аппаратидан 
фойдаланувчиларнинг 
иқтисо-дий-математик 
таъминоти 
сифатида 
фойдаланиш. 
3. Ахборот тизимлари фаолиятининг мақсадли йўналиши юзага келди, 
ўзгарди ва расмийлаштириб қўйилди. Ташкилот ишлаб чиқариш 
фаолиятининг даромадлигини кучайтиришга кўмаклашиш даражаси уларнинг 
фойдалилиги мезони бўлиб қолди.
4. Татбиқ этилаётган ахборот тизимларини тегишли техник вазифалар ва 
фойдаланишнинг аниқ шарт-шароитларига мос равишда синаб кўришга 
нисбатан қатъий шартлар ва талаблар юзага келди. Бундай синовлар давомида 
ахборот тизимларининг буюртмачи ходими нисбатан кўп ва малакали манфат 
кўради. 
5. Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришнинг предмет соҳаси кескин 
кенгаяди, бошқарув фаолиятини амалга ошириш даражаси, натижаларнинг 
аниқлиги, уларни олиш тезкорлигига бўлган талаб ортади. Ташкилот ичидаги 
турли ахборот тизимларининг интергралашув тенденцияси ва турли 
ташкилотлар ахборот тизимларининг ўзаро фойдали коммуникация алоқаси 
барқарорлашди. 
6. Кўпгина фаолият юритувчи ташкилотларда янги иловаларга 
(вазифаларга) бўлган эҳтиёж кучаймоқда. Янги иловаларга бўлган талаб ва 
уларни амалга ошириш ўртасидаги дисбаланс тўхтовсиз ўсиб бормоқда. 
Шунинг оқибатида тугалланмаган иловалар ҳажми кўпайиб бораяпти. Мавжуд 
тизимларни янги шароитларга мослаш ёки техник воситалар, операцион 
тизимлар билан ишлаш учун модификациялаш ҳаражатларининг ўсиб бориши 
туфайли иловалар сонини ошириш оқсаяпти. Бундай ҳолатдан чиқиб кетиш 


135 
учун охиридаги фойдаланувчиларни шахсий тизим ва уларнинг иловаларини 
яратишга жалб этиш, уларга кучли асбоб-ускуна воситаларини етказиб бериш 
лозим.
7. Автоматлаштирилган ахборот тизимидаги асосий бўғин бари-бир 
инсон бўлиб қолаверади. Шуни қайд этиш лозимки, ҳозирги янги ахборот 
технологиялари фаолиятида тизимнинг охиридаги фойдаланувчи билан 
лойиҳаловчи, оператор, дастурчи, хизмат кўрсатув ходим ўртасида аниқ 
тафоввут йўқ. Бугунги кунда интерпретация услуби орқали ўз дастурий – 
мўлжалланган маҳсулотни – амалий дастурлар пакетини тезда ишлаб чиқиш 
имконини берувчи тайёр дастур воситалари мавжуд.
8. Техник қарорларнинг бутун аҳамиятига қарамасдан, ААТнинг 
аҳамияти ва қимматини лойиҳалаштириш иштирокчилари ишлаб чиқадиган 
ноёб маҳсулотлар белгилайди. Айни пайтда ААТнинг узоқ вақт ва мустаҳкам 
ишлаши учун ундан фойдаланиш бўйича батафсил баён этилган йўриқно-
манинг бўлиши ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлади. 
9. ААТ яратишнинг асосий шартлари қуйидагилар саналади: ҳаражат-
ларни қоплашни таъминловчи самара манбаининг мавжудлиги; бошқарув 
жараёнлари ва объектларини автоматлаштиришнинг талаб даражасини 
таъминлаш; объектнинг белгиланган талабларга мос холда ААТни яратишга 
тайёрлиги; ААТни яратиш талабига мос ҳолда ташкилий, ишлаб чиқариш, 
технологик тизимларни қайта қуриш ва модернизациялаш, ААТнинг техник 
ҳужжатларга мос ҳолда техник ва дастурий воситалар билан жамланиш 
кафолати, ААТни талаб даражасидаги малакали ходим билан таъминлаш, 
ААТдан фойдаланувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish