132
тежайди. Ахборот технологиялари бир қатор ижобий хусусиятларга эга:
дастлабки маълумотларни қайта ишлаш ва ҳисоб-китобларни олиб
бориш юқори ихтисослиги эга ва амалий малакаси бўлмаган
ходимларга
топширилмайди. Юқори малакали мутахассислар ҳисоб-китоблар вариантини
танлайди, таҳлил қилади, бошқарув қарорларини ишлаб чиқади.
ШК билан ишлаш барча ижрочиларнинг малакаси ошишига, уларнинг
касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлишига олиб келади.
ҳисоб-китобларни қайта ишлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш на-
тижасида тежалган вақт ҳисобига бир неча вариантларда ҳисоб-китоб қи-
линади, шарт-шароитларнинг муқобил баҳолари олинади. Бу асосланган
қарорлар қабул қилиш ва таҳлил этиш учун жуда зарур.
Компьютер технологияси ҳисобига тежалган вақт
мутахассислар
сонининг қисқаришига олиб келади, деб хулоса чиқариш тўғри эмас. Чунки
ҳи-соб-китобни ўтказиш асосий вазифа, яъни зарур қарорни қабул қилишнинг
бир қисми
саналади, холос. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақти
қисқарганда таҳлил ва қарор қабул қилиш вақти узаяди.
Шу тариқа автоматлаштирилган ахборот тизимини ва технологияларини
яратиш мутахассислар сонининг қисқаришига олиб келмайди, балки уларнинг
меҳнатини сифат жиҳатидан ўзгартириш имконини беради.
4.4.3. ААТ ва ахборот технологияларини қўллаш самаралари
Ахборот технологияларини қўллаш имкониятининг самараси 1.15-
жадвалда келтирилган.
1.15 - жадвал.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллашнинг
имконият самараси.
Таъсир
соҳаси
Натижа
Бошқа-
рув
бошқарув даражаси миқдори қисқариши;
маъмурий ҳаражатларнинг камайиши;
ўрта бошқарув бўғини ходимларининг ишдан озод бўлиши;
автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилиш,
интеллектуал фаолият учун вақт қолиши;
математик услублар ва интеллектуал тизимларни татбиқ этиш ҳисобига
бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг оқилона вариантларига эга бўлиш;
замонавий ташкилий тузилма яратилади;
1.15-жадвални давоми
1
2
автоматлаштирилган технология ташкилий жиҳатдан мослашувчанликни
юзага келтиради;
иш унумдорлигининг ошиши;
133
вақтни иқтисод қилиш;
бошқарувчилар малакаси ва касбий билимининг ошиши;
рақобатчилик авзаллиги, кучаяди;
тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат
камаяди
Ахборот
тизими
ахборот оқими тузилмасини такомиллаштириш;
электрон почта ёрдамида самарали мувофиқлаштириш;
ишончли ахборот билан таъминлаш;
маълумотларни қоғозда ташувчиларни оптикмагнитли ташувчиларга
алмаштириш ахборотларини компьютерда қайта ишлашни оқилона
ташкил
этишга ва қоғоздаги ҳажмининг камайишига олиб келади;
ахборот маҳсулотига тўғридан-тўғри кириб бориш.
Ишлаб
чиқариш
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш вақтининг қисқариши;
маҳсулот нисбатан кўпроқ қайта ишланиши
натижасида янада ишончли
бўлади, бузилиб қолганда кўп туриб қолмайди, яъни осон таъмирланади;
маҳсулотнинг фойдали хусусияти ва
ундан фойдаланиш имконияти
кенгаяди;
иш ҳажми ва буюртмаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва бошқариш
ҳаражатлари қисқариши;
истеъмолчиларга намунавий хизмат кўрсатиш;
иш унумдорлигининг ошиши;
товар ва хизмат сифатининг ошиши;
моддий-техник таъминотни рационаллизациялаш (оқилона ташкил этиш);
заҳира даражасининг камайиши.
Марке-
тинг
маҳсулотни тарқатишга кам вақт кетиши;
янги бозорларни излаб топиш;
маҳсулот истеъмолчиларини идентификациялаш имконияти;
ахборот олиш ва тарқатишнинг янги имкониятларини яратиш;
савдони қўллаб-қувватлаш;
буюртмачилар билан нисбатан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш;
талабга нисбатан мослашувчанлик билан жавоб бериш қобилия-тининг
ошиши ва истеъмолчилар янги истакларининг қондири-лиши.
Do'stlaringiz bilan baham: