Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


Ахборот тизимларининг туркумланиши ва



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Ахборот тизимларининг туркумланиши ва 
 ривожланиш босқичлари 
Демак, 
ахборот тизимлари, деганда қўйилган мақсадга эришиш учун 
ахборотни сақлаш, унга ишлов бериш ва уни узатиш мақсадида 
фойдаланиладиган, қўлланиладиган воситалар, усуллар ва ходимларнинг 
ўзаро богланган мажмуаси тушунилади. 
Иқтисодий тизимлар бошқариш нуқтаи назаридан ахборот тизими каби 
қаралади ва кўпинча автоматлаштирилган тизим, дейилади. Бу тизимларнинг 
асосий вазифаси фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ равишда 
ахборотларни тўплаш ва тайёрлаш, сақлаш, узатиш ва тақдим этишдан иборат.
Ахборот тизимларини иккита асосий гурухга ажратиш мумкин: 
1. 
Ахборот таъминот тизими. 
2. 
Мақсадли фаолият кўрсатувчи тизим. 
Ахборот таъминот
тизими хар қандай АБТнинг таркибига киради. 
Хозирги даврга келиб қуйидаги автоматлаштирилган тизимлар пайдо бўлди: 
1. 
лойихалаштиришнинг автоматлаштирилган қисми; 
2. 
илмий изланишнинг автоматлаштирилган қисми; 
3. 
корхонанинг автоматлаштирилган бошқариш тизими. 
Мақсадли фаолият кўрсатувчи тизимлар таркибига: 
1. 
Ахборот қидирув тизими; 
2. 
Ахборот маълумотнома берувчи тизим; 
3. 
Ахборот бошқарувчи тизим киради. 
Ахборот - қидирув ва ахборот - маълумотнома берувчи тизимлар 
фойдаланувчи томонидан берилган талабга мос равишда тегишли 
ахборотларни сақлаш ва тақдим этиш учун мўлжалланган. Бундай тизимлар 
фаолияти икки қисмдан иборат: 
1. 
Ахборотни йигиш ва сақлаш. 
2. 
Ахборотларни қидириш ва фойдаланувчига бериш. 


49 
Маълумотларни тарқатиш усулига кўра ахборот қидирув тизимлари 
қуйидаги уч турга бўлинади: 
1. 
Ахборот қидиришни тартибли амалга оширувчи тизим. 
2. 
Берилган талаб бўйича қидиришни амалга оширувчи тизим. 
3. 
Умумлаштирилган тизим. 
Ахборот - бошқарувчи тизимлардан, асосан, технологик жараёнларнинг 
автоматлаштирилган бошқарув тизимларида фойдаланилади.
Замонавий шароитда ахборот тизими ахборотларни қайта ишлашнинг 
асосий техник воситаси сифатида шахсий компьютерлардан фойдаланишни 
кўзда тутади. Йирик ташкилотларда шахсий компьютерлар билан ахборот 
тизимининг техник таркибига Майк Фрейм ёки Супер ЭҲМ кириши мумкин. 
Бундан ташқари, ахборот тизими таркибига инсон хам киради, чунки ишлаб 
чиқилаётган ахборот унга мўлжалланган бўлади ва у сиз бу ахборотни олиш 
ёки тақдим қилиш мумкин эмас. 
Шундай қилиб, ахборотли тизим умумий холда икки гурухга ажратилади: 
1. 
Техник жараёнларни бошқаришни автоматлаштирилган тизими. 
2. 
Ташкилий 
бошқаришни 
автоматлаштирилган 
тизими 
(автоматлаштирилган бошқариш тизимлари). 
Техник жараёнларни бошқаришни автоматлаштирилган тизимлари 
узлуксиз хусусиятдаги ишлаб чиқариш сохаларида ташкил қилинади. Бундай 
тизимларда бошқариш ишлари жараёнларга ўрнатилган турли хил воситалар 
ёрдамида амалга оширилади. Инсон бундай тизимларда кузатувчи вазифасини 
утайди.
Ташкилий бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларида инсон 
бирламчи, техник воситалар эса, иккиламчи вазифасини ўтайди. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish