Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet21/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

АНДИЖОН


Андижон, кўнглимда кўкарган далам, Йўлимга термулиб толган чорбоғлар. Мени соғинади соғинмасам ҳам,


Боғи Бобурдаги момақаймоқлар.

Ўзинг улғайтирган ниҳолингга боқ — На бўйинг етар, на қўлинг етади.


Болангдан шоқ чиқса — ўзга юртда шоҳ, Шоир чиқса бари дайдиб кетади.

Гоҳи койимайсан гапга кирмаса,


Гоҳи бошин силаб йўлга солмайсан. Тақдирдан нолийсан худо бермаса, Худо берганини асрай олмайсан.

Бевафо дунёнинг ишларин кўрсанг — Сен қурган саройга ҳинд меҳмон танлар.


Балки аҳил бўлсанг, сал кенгроқ бўлсанг, Бағрингда бўларди Тожимаҳаллар.

Узр, гар оғринсанг елкамга бош қўй,


Шод кунинг кўнглингни мен билан чоғла. Бобурга илинсанг, менга қовун сўй, Чўлпонни соғинсанг, мени қучоқла.


МАРҒИЛОН


Сенсиз кўрксиз уйдек туйдим дунёни, Сенсиз суйсам ёлғон суйдим дунёни. Марғилон, Марғилон, водий маржони, Пайғамбар боғчам деб сийлаган шаҳар.


Сахийликни сендан ўрганмиш сабо, Мардсан, манманликни қилмаган даъво. Қулга от миндирган, кеккайса аммо, Султон қўлига сув қуймаган шаҳар.

Қошингга ким келиб, кимлар кетмади, Нафаси ўтмади, тиғи ўтмади.


Сабр қўрғонингга зиён етмади, Сувда чўкиб, ўтда куймаган шаҳар.

Жаннат ҳурларидан жамоли кўркам, Сулув санамларнинг хаёли кўркам. Бош эгиб келганда Отабеклар ҳам,


Кумушини кўзи қиймаган шаҳар.

Ўтдим йўлагингдан ботганда қуёш, Кўксим тўла гина, кўзим тўла ёш.


Биз ахир қадрдон, биз ахир сирдош, Муҳаммад термулиб тўймаган шаҳар.


МАҲАЛЛА


Юзаки қаралса, марказ ҳашамлари, Осмонўпар уйлар — ҳаммаси гўзал. Аммо бош суқилса, буларнинг бари, Бир оддий маҳалла олдида ўсал.


Ўзбегим қомуси — маҳаллам менинг, Сенинг ўз қонунинг, одатларинг бор. Саҳифаси олтин мажаллам менинг, Сен ноқис оёғи етмаган диёр.


Барака дейсизми, оқибатми ё,


Илиқликнинг бари бунда муҳайё.
Шу жойдан бошланар инсоф водийси, Маҳалла — диёнат, маҳалла — ҳаё.

Эски томингга ҳам қиламан ҳавас, Қадимий деворлар менга эҳромлар. Чунки осмонўпар қасрларданмас, Маҳалладан чиққан Ғафур Ғуломлар.


Шоир эмас, жарчи бўлсайдим агар,


Ким келса дердим мен, қайси сарҳаддан: Меҳмон, марказни қўй, маҳаллага бор, Бизда маҳалладан бошланар Ватан!



Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish