Муаллиф: Наргиза Умарова


Давлат қарзи ва ўзаро савдо-сотиқда салбий салдо



Download 280,15 Kb.
bet27/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси

Давлат қарзи ва ўзаро савдо-сотиқда салбий салдо
Сўнгги пайтлардаги ижобий динамикага қарамай, Ўзбекистон учун бир қатор жиддий хавотирлар ҳам кўзга ташланмоқда. Жумладан:

  • икки томонлама савдо-сотиқда салдонинг ХХР фойдасига ортиб бораётгани;

  • Ўзбекистон иқтисодиётининг бир қатор стратегик соҳаларида (телекоммуникация, банк, қишлоқ хўжалиги) Хитой технологиялари улуши ортиб бораётгани кузатилаётгани;

  • Ўзбекистоннинг Хитой олдидаги давлат қарзи ортиб бораётгани.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон ташқи давлат қарзининг 20 фоиздан ортиғи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда ҳам Тожикистонда бўлгани каби барқарор аксилхитой кайфияти йўқ. Ўзбекистон Хитойнинг Шинжондаги миллий сиёсатига ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти, бу Тошкентни Пекиннинг минтақадаги анча қулай шеригига айлантирмоқда.
“Central Asia Barometer” институтининг минтақа мамлакатларида сўнгги 2 йил давомида ўтказган сўрови натижалари кўрсатишича, Хитой бизнесига дўстона муносабати аста-секин заифлашиб бораётир. Агар 2019 йилда ўзбекистонликлариннг 65 фоизи Хитой мамлакатда амалга ошираётган энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини “қатъий қўллаб-қувватлаган” бўлса, 2020 йилда қўллаб-қувватлаш даражаси 48 фоизга тушиб қолди. “Кескин қарши” бўлган кишилар сони 2 фоиздан 10 фоизга кўтарилди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолиси ўртасида Хитой олдидаги давлат қарзи ошиб бораётгани билан боғлиқ хавотирлар кескин ошаётгани кузатилмоқда. Хитой олдидаги давлат қарзи ортиб бораётганидан ташвишланаётган Ўзбекистон ватандошлари сони 2019 йилдаги 7 фоиздан 2020 йилда 25 фоизгача кўпайди.
Хулосалар
Хитойнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси, умуман олганда, Пекиннинг ташқи сиёсати каби трансформация жараёнидадир. Иқтисодиёт ўсишининг сусайиши ва пандемия оқибатлари Хитойнинг ташқи сиёсат, биринчи навбатда, “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги режаларига улкан таъсир кўрсатди.
Хитой ҳукумати кўп миллиард долларлик инвестициялар ажратиш йўли билан “ҳар қандай ёнғинни ўчириш” ва аксилхитой кайфиятларига барҳам бериши тактикасидан аста-секин воз кеча бормоқда. Пекин инвестициялар ажратишда энг муаммоси кам шерикларни танлаб олишни маъқул кўрмоқда. Бундай вазиятда аксилхитой кайфияти умуман кузатилмаётган Ўзбекистон Пекиннинг Марказий Осиёдаги энг устувор шерикларидан бирига айланмоқда.
Тошкентнинг ҳозирги ташқи сиёсий фаолияти сақланиб қоладиган бўлса, Ўзбекистон Пекиннинг Марказий Осиё бўйича стратегиясида Қозоғистонга тенг жой эгаллаши эҳтимоли ошиб бораверади.
Тошкент ўз навбатида асосий шериклари: Ғарб мамлакатлари, Россия ва Хитойнинг манфаатлари мувозанатини сақлаб қолишга уринмоқда. Бироқ сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятида Хитой ролининг ошиши яққол кўзга ташланаётир. Хитой савдо-сотиқ ва иқтисодий шерикликда ўз мавқеини мустаҳкамлай бормоқда.
Хитойнинг Ўзбекистондаги ҳозирлиги кенгайишининг кузатилаётган суръати яқин истиқболда Ўзбекистон ХХРнинг сиёсий таъсири кучайишига, расмий Пекин олдида давлат қарзининг ортиб боришига тўқнаш келишини башорат қилишга имкон бермоқда. Воқеаларнинг бундай ривожи эҳтимоли юқори. Бугунги кундаёқ Ўзбекистон ташқи давлат қарзининг 20 фоиздан ошиғи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бундай истиқбол хавфини тушунган Тошкент минтақадаги қўшнилари каби ташқи ўйинчилар манфаатлари мувозанатини сақлашга ҳаракат қилиши турган гап. Шуни ҳисобга олган Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги, Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши доирасида туркий интеграция жараёнларидаги иштирокини кучайтириши ва ниҳоят, Марказий Осиёдаги қалин ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини истисно қилиб бўлмайди. Пировардида фақат Марказий Оиёдаги интеграция минтақа мамлакатларига глобал ва минтақа даражасидаги кучли давлатларнинг экспансионистик интилишларга самарали қарши туриш имконини бериши мумкин.

Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish