Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

СЕВГИ РЕЖАСИ
Анди Донаван кўпдан бери Жаноб Скоттнинг сиҳат-
гоҳида ишлаб келарди. Ҳар куни бир-бирига ўхшаш 
кунларнинг бирида бошлиғи уни янги касб доши билан 
таништирди. Жуссаси кичиккина, ўзи 
га ярашиқли 
жигарранг кўйлак кийган ёш ва гўзал хоним ўзини Мегги 
Конвай дея таништирди. Афсуски, қиз ортиқча суҳбатга 
эрк бермади. У ўз ишига шўнғиб кетди... 
Орадан икки ҳафталар ўтиб, бунга имкон топилди. 
Анди сиҳатгоҳ қаршисидаги ёғочга суяниб сигара тутат-
ганча анча ўтирди. Шу пайт унинг нигоҳлари эшикдан 
чиқиб келаётган Конвай хонимга тушди. У ихчамгина 
қора кўйлак ва бежирим қора шляпа кийган, туфли ва 
кўзойнаги ҳам шунга монанд қоп-қора эди. Қизнинг 
олтиндай товланаётган қалин сочлари уни янада жози-
бали кўрсатарди. Қиз эшикдан чиқиб, бир зум осмонга 
тикилиб қолди. Анди унинг кўзларидаги ғам шарпасини 
сезди. Ва тугаб улгурмаган сигаретини ерга ташлади-да, 
қиз томон яқинлашди.
– Бугун ҳаво яхши-а, мисс Конвай?
– Ҳа… лекин мен учун эмас, жаноб Донаван.
– Оилангизда бирор киши… – Анди дудуқланди. 
Қиз бироз сукут сақлади.
– Йўқ, оиламда эмас. Лекин бешафқат тақдир юрагим-
нинг бир бўлагига айланган инсондан айир ди. У менга 
жуда, жуда азиз эди… Ҳозир эса бу шаҳарда, бу дунёда ўзим-
ни шу қадар ёлғиз се заяпманки…
Йигит ортиқча нарса сўрамади. Шу кўйи улар нинг 
суҳбати якунига етди. Бироқ шундан сўнг йигит қиз 


177
ҳақида кўпроқ ўйлай бошлади. Ўйлагани сари уни бахтли 
қилиш истаги ортиб борарди. Бир кун у тўғри қизнинг 
иш хонасига кириб келди. 
– Нью Йоркда ёлғизлик жуда ёмон. Сиз ўзингиз ни 
бу қайғудан чалғитишингиз керак. Балки… боғда сайр 
қилармиз, агар ижозат берсангиз, албатта.
– Раҳмат, жаноб Донаван. Таклифингиз менга маъқул.
Йўлка бўйлаб кетишаркан, йигит қизнинг хотира-
ларини тинглаб кетди. Марҳум йигитининг исми Фернандо 
Маззини экан. У итальян графларидан бў либ, ватанида 
катта вилла ва ерига эга. Келаси баҳор улар турмуш 
қу 
ришга келишишган ва Фернандо тўйгача виллани 
тартибга келтириш учун Италияга жўнаган экан. Шун-
дан сўнг Мегги Нью Йоркдан иш топган ва бу ерга кел ган. 
Уч кундан сўнг эса қизга мактуб келибди. Унда Фернан-
донинг авияҳало катда вафот этгани ёзилган экан.
– Шунинг учун қора кийингандим. Шунинг учун дунём 
зимистон. Ҳеч нима билан қизиқмайман… Истасангиз 
сиҳатгоҳга қайтамиз, жаноб Донаван?
– Йўқ, ҳозир эмас. Бироз шошилманг, Мегги. Зин ҳор 
ёлғизман, дея кўрманг. Мен сизга ҳамдардман… Рухсат 
этсангиз самимий дўстлик риштасини так лиф этаман.
– Биласизми, менда унинг сурати бор. Шу пайт га ча 
бировга кўрсатмаганман. Бироқ, сиз энди ме нинг дўс тим 
экансиз… Шунинг учун сизга кўрсатсам дей ман.
Анди суратга яхшилаб тикилди. 
– Хонамда унинг катта портрети бор, – давом этди 
қиз. – Ҳар куни унга неча марталаб тикиламан. У менинг 
юрагимда бир умр яшайди.
Улар сиҳатгоҳга қайтишгач, қиз югуриб хонасига 
кирди-да, катта портретни кўтариб чиқди. 
– Келишган йигит экан, – жилмайди Анди. – У менга 
ёқди. Мегги… балки кейинги якшанба театрга тушармиз?
Орадан бир ой ўтгач, Анди ва Мегги жаноб Скоттга тур-
муш қураётганликлари ҳақидаги хабар ни ет ка зишди. 
Бироқ шунга қарамай Конвай қора ки йимини ечмасди. 


178
Кечки пайт Анди ва Мегги боғ 
даги скамейкада анча 
ўтиришди. Ҳаво мусаффо, ой нинг шуълалари ям-яшил 
япроқлар бағрида тов 
ланарди. Ҳаммаси гўзал, аммо 
Андининг негадир қовоғи очилмасди. Унинг кун бўйи 
шу аҳволда юргани сабабини ниҳоят Мегги сўрашга аҳд 
қилди.
– Нималарни ўйлаяпсан, Анди?
– Ҳеч нарса, шунчаки…
– Илгари сени ҳеч бундай кайфиятда кўрмаган дим. 
Нимадир бўлган…
– Айтарли гап йўқ, Мегги. 
– Менга айтишинг керак, Анди. Балки бошқа қиз 
ҳақида ўйлаётгандирсан? Агар истасанг унинг олдига 
кетишинг мумкин.
– Ундай эмас. Майли айтаман, Мегги. Менинг бир 
дўстим бор. Исми Майк Сулливан. Танийсанми уни?
– Йўқ, танимайман. Агар уни деб сиқилаётган бўлсанг 
танишни хоҳламайман ҳам.
– У яхши дўст, Мегги. Кеча у билан кўришгандим. Икки 
ҳафтадан сўнг тўйим бўлаётганини айтдим. У хурсанд 
бўлди ва таклиф қилишни унутмаслигимни тайинлади. 
У албатта келармиш…
– Шунчалик келишни хоҳласа, марҳамат. 
– Бунинг жиддий сабаби бор, Мегги. Уни таклиф қи-
лол майман!
– Сабабини айт, Анди. Мен билишим керак. 
– Яхши… Мегги, аввал айт-чи, сен мени граф Маззи-
нини севганчалик севасанми?
Мегги жимиб қолди. Сўнг бирдан йиғлаб юборди.
– Нима гап, Мегги ? Нега йиғлаяпсан?
– Биласанми… – деди Мегги ниҳоят. – Мен сени алда-
гандим. Бунинг учун мени кечиролмайсан. Энди менга 
бўл 
ган севгинг сўнади. Лекин ҳаммасини айтмасам 
бўл 
майди, Анди. Менинг ҳаётимда ҳеч қанақа граф 
бўл маган. Шу пайтгача севги билан тўқнашмаганман. 
Дугона ларим фақат севган ёрлари ва турмуш ўртоқлари 


179
ҳақида гапиришарди. Мен эса бу туйғуни бошимдан 
ўтказмадим. Мен ҳам севишни, севилишни истардим. 
Сени биринчи бор кўрганимда юрагим жиз этди, илгари 
ҳеч бундай бўлмагандим. Кейин эса граф режасини ўйлаб 
топдим. Фотостудияга бориб у ердаги бир хуш 
сурат 
йигитнинг суратини сотиб олдим. Қора либос кийдим… 
Эътиборингни шу йўл билан тортаман, деб ўй 
ладим. 
Бироқ, ёлғон билан севгига эришиб бўлмас экан. Энди 
мени тарк эт, Анди. Мен уятдан кўзларингга қаролмайман. 
Сен ҳаётимдаги ягона инсон бўлиб қоласан.
Анди оҳиста қизнинг қўлларидан тутди ва уни ўзига 
қаратди. Қиз унинг жилмайиб турганини кўриб ҳай-
ратланди.
– Сен… мени кечироласанми, Анди?
– Кечирганман… аллақачон, суратни кўрганим 
даёқ. 
Менга ҳаммасини айтиб берганингдан хур сандман, Мегги. 
– Анди, граф ҳақидаги гапларимга ишонмаган мидинг?
– Ишонардиму, бироқ… менга кўрсатган су 
ратинг 
яқин дўстим Майк Сулливанники эди-да…


180
Сомерсет Моэм

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish