Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

ИШҚИЙ МАКТУБ
Фирма хўжайини бўлмиш Энрико Рокко хизмат 
хонасига биқиниб ўтирарди. У севиб қолган эди. Изти-
роблардан қутулиш мақсадида у кўнглини очиб, муҳаб-
батини изҳор этмоқчи бўлди. Йўқ, у ўз ғурури ва уят-
чанлигини бир ёққа суриб, муҳаб батини қизга мактуб 
орқали йўллайди.
“Ҳурматли севгилим, – деб хат бошлади Энрико 
ва дастлабки сўзларни тез орада У ўқишини ўйлаши 
биланоқ юраги дукиллаб уриб кетди. – Суюкли Орнелла, 
жону жаҳоним менинг, кўзимнинг оқу қораси, қалбимда 
ловиллаб ёниб турган шамчироғим, тунда нур таратиб 
тургувчи ойжамолим, севинчим, гулғунчам, менинг 
муҳаббатим...”
Хонага котиб Эрмете кириб келди.
– Кечирасиз, жаноб Рокко, сизни қабулхонада ку-
тишяпти.. – дея котиб ташриф қоғозига кўз югур тирди. – 
Унинг фамилияси Ман-фредини экан.
– Манфредини? Биринчи марта эшитишим.
– Жаноб Рокко, у тикувчига ўхшайди. Ўлчов олгани 
келган экан...
– Э-ҳа... Манфредини. Ҳа, эсимга тушди. Унга айт, 
эртага келсин.
– Яхши, айтаман. Айтишича, уни ўзингиз бугунга 
чақир тирган экансиз. 
Энрико оғир нафас олгач:
– Майли, айт, кирсин. Огоҳлантириб қўй, вақтим оз, – 
деди.
Хонага деярли тайёр бўлиб қолган костюмни кўтариб, 
тикувчи Манфредини кириб келди. Рокко бир дақиқага 


244
костюмни кийди, тикувчи эса тезда ўз ишини бажариб, 
бўр билан керакли белгиларни чизиб олди.
– Кечиринг, ўта зарур ишим бор, вақтим зиқ. Хайр, 
Манфредини.
Энрико Рокко енгил нафас олиб, бориб жойига ўтирди-
да, иш-қий хат ёзишда давом этди.
“Фариштам, нозик ниҳолим, сен ҳозир қаердасан? 
Нималар қиляпсан? Сенга бўлган муҳаббатим шунча-
лар кучлики, у сени ҳар ёқдан, ҳатто шаҳар нинг нари-
ги чеккасидан, етти денгиз оша ҳам сени топиб ола-
ди”. “Қизиқ”, ўйлади Энрико руч 
кани қоғоз узра тез 
юр гизар экан, “бу жуда ғала ти-ку, ўттизни уриб қўйган 
кап-катта одам бўл сам, обрўли-эътиборли киши шу гап-
ларни ёзиб ўтирсам-а, бу ақлдан озиш бўлса керак”.
Кутил маганда ёнидаги телефон жиринглаб қолди. Энри-
конинг курагига гўё арранинг тишлари бот гандек туюл ди. 
Энтикиб тупугини ютганча телефон гўшагини кўтарди.
– Эшитаман.
– Салом! – нотаниш қизнинг назокатли овози эши-
тилди. – Бунчалар овозинг қўпол-а. Тўғрисини айт. Мен 
бевақт телефон қилдимми, дейман?
– Гапираётган ким? – сўради Энрико.
– Тавба, бугун кайфиятинг йўққа ўхшайди. Га пимга 
қулоқ сол... телефонда гаплашаётган ким дейсанми?
– Шошилма, ҳозир мен... – у телефон гўшагини “тарс” 
этиб жойига қўйди-да, қўлига ручкасини олди. 
“Севгилим! – дея ёза бошлади у. – Кўчани туман босган. 
Ер лой, чор атрофдан бензин ва куйинди ҳиди анқиб 
турибди, менга ишон, азизам! Шу туманга ҳам ҳавасим 
келяпти, билсанг агар мен туман билан ўрин алмаш...”
Тўсатдан телефон яна жиринглаб қолди. Энри конинг 
танасида электр токи юриб кетгандек, типирчилаб қолди.
– Эшитаман!
– Энрико, қулоқ сол, – яна аввалги овоз эшитилди. – 
Мен атайлаб сен билан кўришиш мақсадида келсам-у, 
сен бўлсанг...


245
Энрико зарб еган одамдек чайқалди.
Телефон қилаётган қиз қадди-қомати келиш ган хола-
ваччаси Франка эди. Яқиндан бери у Энри 
кога ноз-
ишвалар қилаётганди, аммо йигит нима мақсадда бундай 
қилаётганини билмасди. Аёллар нинг барчаси ушалмай-
диган романтик муҳаббат ни орзу қиладилар. Ўз-ўзидан 
маълумки, у билан суҳбатлашмай қишлоғига қайтариб 
юбориш одам гарчиликдан эмас. Аммо Энрико ўз қаро-
рида қатъий туришга аҳд қилди. Нима бўлганда ҳам у 
мактубни охирига етказиб қўйиши шарт.
Энрико мактубдан бошини кўтармай, севгили сининг 
ҳаётига кириб бормоқда эди. Балки маҳ бубаси мактубни 
охиригача ўқир, жилмайиб ҳам қўяр, сўнгра уни сум-
касига солар ва ишқ-муҳаббат изҳорларига тўла ушбу 
қоғоз ифор ислари анқиб турган – лаб бўёғи, атир-упаси, 
гул тикилган рўмол часи ва ишққа бой учрашувларни 
эсга солгувчи анжомлар билан ёнма-ён турар... Мана, 
қарабсизки, энди Франка буларнинг барчасини барбод 
этиши турган гап.
– Энрико, хоҳласанг иш жойингга бораман, – сўзла-
рини чўзиб талаффуз қилганча деди Франка.
– Йўқ, йўқ, кечирасан, мен жуда бандман.
– Кечирим сўрашнинг ҳожати йўқ. Мен билан учра-
шишни хоҳламасанг, гаплашмадик деб ҳисоб лайвер.
– Эй, худойим-эй, дарров аразлайсан-а! Ишон, ишим 
бошимдан ошиб ётибди. Олдимга келавер, фақат кечроқ.
– Қачон?
– Хўш, икки соатлардан кейин.
Энрико телефон гўшагини қўяркан, Франка кўп вақ-
тини олгандек туюлди. Мактубни соат биргача жўнатиб 
юбориши керак, акс ҳолда, Орнелла уни фақат эртаси 
куни олиши мумкин. Ҳа-я, уни тезкор буюртма билан 
жўнатиши ҳам мумкин-ку. 
“Ўрин алмашсам, – давом этарди у, – биламан, бу 
туман уйингнинг атрофини ўраб олаётгандир, ётоғингга 
ҳам кириб бораётгандир, унинг кўзи бўлса (ким била-


246
ди, балки унинг кўзи ҳам бордир), у дераза орқали 
сени томоша қилиши мумкинлигини кўз олдимга кел-
тиряпман. Сенинг ҳузурингга ки 
риши учун наҳотки 
бирон-бир тешик ёки ёриқ топа олмаса. Шабаданинг 
ен гил эпкини сенинг юзингни эркалаб сийпайди. Ахир 
туманга кўп нарса керак эмас ва менинг муҳаб..” 
Эшик бўсағасида котиб Эрмете пайдо бўлди.
– Кечирасиз!
– Айтдим-ку, бандман деб! Ҳеч кимни қабул қила ол-
майман. Уларга айт, кечроқ келсинлар.
– Лекин...
– Яна нима демоқчисан?
– Пастда машинада сизни коммендатор Инвер ницци 
кутмоқда.
Қуриб кетсин, у ана шу Инверницци билан яқинда ўт 
тушган омборхонага бориб, экспертлар билан учрашиши 
керак эди. Жин урсин, у ёққа бориши тамоман эсидан 
чиқибди-ку! Йўқ, тақдир ундан ўч оляпти! Ҳозир у дўзах 
азобини тортмоқда. Ўзини касалликка солса-чи? Йўқ, 
бу мумкин эмас. Севгилисига тугалланмаган мактубни 
юборсинми? У ҳали маҳ 
бубасига қанчадан-қанча дил 
розларини баён эти ши керак. У бироз иккиланиб тургач, 
ёзув столи тортмасига мактубни солди ва пальтосини 
олди-ю, пастга қараб югуриб кетди. Чораси битта, тезроқ 
ишни битирса, мактубни давом эттириши мумкин. Худо 
ўнгласа, ярим соатдан сўнг у қайтиб келиши тайин. 
Энрико йигирматакам бирда қайтиб келди, узоқдан 
қабулхонасида тўрт киши кутиб ўтирганини кўрди. У 
оғир хўрсиниб, хонасига кирди-да, стол тортмасини 
энди тортган эди ҳамки, хат жойида кўринмади. Юраги 
қаттиқ уриб кетганидан, нафас ололмай қолди. Наҳотки, 
кимдир унинг ёзув столини титган бўлса! Балки 
янглишаётгандир!
Худога шукур! У мактуб солган тортмани янглишти риб 
юборган экан. Бироқ мактубни соат биргача жўнатиш-
нинг сира иложи йўқ. Ҳечқиси йўқ, агар мактубни тез-


247
кор буюртма билан жўнатса, (ҳатто шундай майда-
чуйда масалалар бўйича ҳам у дам умидвор бўлиб, дам 
умидсизликка тушиб, ўз қарорини ўзгартириб турарди) 
Орнелла мактубни кечқурун қўлига олади. Йўқ, яхшиси, 
мактубни Эрмете орқали юборгани маъқулмикан. Йўқ, 
йўқ, котибни бундай нозик ишга аралаштирмагани 
маъқул. Мактубни ўз қўли билан етказади. 
Жиринг-жиринг! Яна телефон жиринглаб қолди. 
Энрико ручкани қўймай туриб, чап қўли билан гўшакни 
кўтарди.
– Алло!
– Сиз билан жаноби олийларининг котиби Такки 
сўзлашмоқда.
– Эшитаман.
– Мен трос масаласида гаплашмоқчиман.
Ошиқ Рокко ўзини гўё столга михлангандек ҳис этди. 
Гап катта келишув ҳақида борарди, унинг натижасига 
кўп нарса боғлиқ. Трослар етказиб бериш борасидаги 
сўзлашув йигирма дақиқа вақ тини олди. Хат ёзишда 
давом этди. “...то Хитой де вори устидан ҳам учиб ўтиши 
мумкин. О...”
Эшик остонасида яна котиб пайдо бўлди. Энрико 
ғазаб билан унга сўз қотди:
– Мен ҳеч кимни қабул қилмайман, тушундингми?!
– Лекин, молия...
– Ҳеч кимни қабул қилмайман, ҳеч кимни! – деди 
Энрико жаҳл билан.
– Лекин молия назоратчисининг айтишича, сиз у би-
лан учрашув белгилаган экансиз.
Бечора Энрико Рокко ҳолдан тояётганини ҳис эта 
бош лади. Молия назоратчисини қайтариб юбориш бу 
нодонликдан ўзга иш эмас. Эришган ишига путур етка-
зиш, ҳақиқий ўзини барбод этиш демакдир. Шу сабабли 
ҳам у назоратчини қабул қилди. 
Ҳозир соат йигирма беш дақиқаси кам икки. Қабул-
хонада бир соатдан бери холаваччаси Франка кутиб 


248
ўти рибди. Ундан ташқари Женевадан атайлаб келган 
муҳандис Штольц ҳам бор. Яна адвокат Мессумечи 
электр сизлантиргич асбоблар сотилиши хусусида гапла-
шиш учун келганди. Ва ниҳоят, ҳар куни келиб уни 
муолажа қиладиган тиббий ҳамшира ҳам интизор бўлиб 
кутиб ўтирарди.
“... Жонгинам Орнелла!” – дея мактубни давом эттирди 
у умидсизликка тушиб.
Яна телефон жирингласа бўладими.
– Сиз билан савдо вазирлигидан коммендант Стаци 
гаплашяпти...
Дабдурустдан бошқа телефон қаттиқ жиринглади.
– Сиз билан консорциумлар конфедерацияси котиби 
сўзлашмоқда... “... Гўзалликда тенгсиз соҳиб 
жамол 
Орнеллам! Мен сени билишингни истар...”
Котиб Эрмете эшик бўсағасида туриб, вицепре фект 
доктор Бил келганини хабар қилди.
“...димки, жондан ортиқ сева...”
Телефон жиринглай бошлади.
– Бош штаб бошлиғи гапиряпти...
Яна қатор турган телефонлардан бири жиринг лаб 
қолди.
– Епископ ҳазрати олийларининг шахсий котиб лари 
гапирмоқда...
“...ман сени!” – ҳолдан тойган ҳолда ёзди Энрико. 
Жиринг-жиринг! Телефонлар кетма-кет жирингларди. 
– Кассацион суд бошлиғи сўзлаяпти...
– Алло! Алло!
– Олий кенгаш аъзоси сенатор Корморано гапир япти.
– Эшитаман!
– Сиз билан император Ҳазрати Олийларининг адъю-
танти гаплашяпти...
– Эшитаман! Эшитаман! Ҳа, раҳмат Ҳазрати Олий-
лари, сиздан жуда миннатдорман!.. Албатта, генерал 
жаноблари, ҳозироқ чорасини кўраман.


249
– Алло! Алло! Албатта, адъютант жаноблари. Ҳаз рати 
Олийларига ниҳоятда садоқатли эканлигим 
ни айтиб 
қўйинг. 
Энрико қўлидаги ручкани столга отиб юборди. Ручка 
думалаб стол четидан пастга тушди, пероси синганча 
ўша ерда қолиб кетди...
– Марҳамат, ўтиринг. Киринг, кираверинг. Йўқ, яхши-
си, оромкурсига ўтира қолинг, жойлашиб ўтирасиз. Қай дай 
ёқимли, кутилмаган учрашув-а!.. Мен нима дейишимни 
ҳам билмай қолдим... О, раҳмат! Қаҳвами ёки сигаретами?
Бу ҳолат қанча давом этиши мумкин? Соатлар, кун-
лар, ойлар, йиллар давомидами?
Кеч оқшомда Энрико ниҳоят ёлғиз қолди. У кети-
шидан аввал баённомаларни тартибга солмоқ чи бўлди. 
Бир уюм турли хил ҳужжатлар орасидан бир варақ қўлда 
ёзилган ва санаси қўйилмаган мактубни кўриб қолди. 
Ўз дастхатини таниди. Қизиқиб мактубни бошидан-
охиригача ўқиб чиқди.
“Қандай бемаънилик, қандай тентаклик! Буни қачон 
ёзган эканман-а!” – дея ўз-ўзини сўроққа тутиб, уялиб 
кетди. Ўзидан ранжиб, сийрак сочла рини силаб қўйди. – 
“Бўлмағур гапларни қачон ёзган эканман? Орнелла ким 
бўлди экан?” 


250

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish