Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi



МУҲАББАТНИНГ МАНГУ 
ЭРТАГИ
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи
Тошкент–2017
Ҳикоялар


Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: 
Санжар Турсунов
Муҳаббатнинг кўриниши турфа: гоҳ бир табассумдан бошланса, 
гоҳ бир ширин нигоҳдан. Гоҳи каломдан бошланса гоҳи кўзларнинг 
сўзлашувидан пайдо бўлади. Ошиқ – зулматда нур таратиб турган 
оловдир. Маъшуқ зимистон осмонда милтиллаб турган юлдуз. Му-
ҳаббат нима билан бошланмасин, фақат кўз ёш билан, армон билан, 
афсусу надомат билан тугамасин. Севишганларнинг салтанати, кўш-
ки, қасри, энг муқаддас нарсаси – висолдир.
Мазкур китобда ўзбек ва жаҳон адибларининг муҳаббат ҳақида 
энг сара асарларини жамладик. Дини, миллати, ирқидан қатъи назар 
муҳаббат барча халқларнинг энг муқаддас туйғусидир.
Китоб азалий ва абадий муҳаббат ҳақида ажойиб гулдаста. Биз 
эса шу гулдаста умр боғларингизга муаттар ифорлар таратишини 
тилаймиз, муҳаббатли китобхон.
УЎК 821.512.133-3
КБК 84 (0)–44
М 96
ISBN 978-9943-03-986-5
УЎК 821.512.133-3
КБК 84 (0)–44
© C.Турсунов (тўп.)
© Ғафур Ғулом номидаги
нашриёт-матбаа ижодий
уйи, 2017
Муҳаббатнинг мангу эртаги: ҳикоялар. – Тошкент: Ғафур 
Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. – 300 б.


3
Саид Аҳмад
МУҲАББАТНИНГ ТУҒИЛИШИ 
Кеча жуда ойдин эди. Азамат теракларнинг япроқ-
лари кумуш астарларини ойга тутиб, ором уйқусига 
кетишган. Фақат ариқлардаги тинмагур сувларгина 
қўнғироқ чалиб сапчишади, қирғоқлардаги гиёҳ ларнинг 
баргларини тортқилаб, уларни узоқларга олиб кетмоқчи 
бўлишади. Уяларида мудраган қуш 
лар эса уйқусираб 
патирлаб қўйишади.
Шу ором ва фароғатга тўла саратон тунида боғ 
кўчадан бир қиз билан бир йигит келади. Улар 
нинг 
соялари олдинга чўзилган, худди шу сояни босиб 
олмоқчи бўладилар-у, етолмайдилар. Баъзан уларнинг 
бу узун соялари дарахт сояларига қўши либ кетади-да
яна пайдо бўлади.
Улар анҳор кўприги устида тўхташди. Иккови 
нинг 
сояси кўприк устига кўндаланг тушиб ётиб олди.
– Қачон кетасан? – бу қизнинг овози эди.
– Ҳозир кетаман! – деди йигит бир қадам орқага 
тисарилиб. Унинг сояси кўприкдан ошиб, сув бетига 
тушди. Ойнинг сув жимиридаги чақини ўчди.
– Йўқ, Мирзачўлга қачон кетасан, деяпман.
– Бирон ҳафтадан кейин кетсам керак, – деди йигит 
бепарволик билан.
Энди у яна олдинга чўзилди. Сув жилвасида яна ой-
нинг кумуш тангаси чақнади.
– Ўзи уйинг қаёқда? Етай деб қолдикми.

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish