Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
11
тобора енгиб борарди: кундан-кун, ҳафтама-ҳафта… Бир куни
эрталаб машинасини гараждан олиб чиқаётиб,
тормоз педалини
босишни зўрға уддалади. Шу билан машина ҳайдашдан ҳам воз
кечилди.
Ҳадеб қоқилавергач, ҳасса сотиб олди. Шу тарзда мустақил юришга
ҳам якун ясалди.
У мунтазам Ёш насронийлар жамиятига сузишга қатнарди, лекин энди
мустақил ечинишни ҳам эплолмай қолди. Илк марта шахсий ёрдамчи
ёллашига тўғри келди – Тони исмли илоҳиёт фанлари талабаси унинг
сув ҳавзасига тушиб-чиқиши ва сузиш кийимини кийиб-ечишига ёрдам
берадиган бўлди. Ечиниш хонасидаги сузувчилар ўзларини уларга
қарамаётгандек тутар, бироқ бари бир томоша қилишдан тийила
олмасди. Шу билан ҳаётини бегона кўзлардан яшириш имкони ҳам
бой берилди.
1994 йилнинг кузида Морри Брандейс кампусига университетдаги
сўнгги курсини ўтиб беришга келди. Келмаса ҳам бўларди.
Университетдагилар тушунишарди. Шунча одамнинг кўз ўнгида азоб
чекиб нима қиласан? Уйда ўтир. Битмаган ишларингни якунига етказ.
Аммо Морри ишдан кетишни хаёлига ҳам келтирмасди.
Морри ўттиз йилдан ортиқ унга иккинчи уй вазифасини ўтаган
аудиторияга оқсоқланиб кириб келди. Ҳасса ёрдамида юргани
сабабли курсисига етиб олишга бир мунча вақт кетди. Ва ниҳоят
курсига жойлашиб олди; кўзойнагини тушириб, унга жимгина тикилиб
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
12
ўтирган ёш чеҳраларга қаради.
– Дўстларим, барчангиз бу ерга
ижтимоий психология фанини
ўрганиш учун йиғилгансиз деган фикрдаман. Мен йигирма йилдан
бери шу фандан дарс бериб келаман ва бугун биринчи марта бу
курсга ёзилиш таваккалчилик эканини айтиб қўйишни
лозим топдим,
чунки тузалмас дардга чалинганман. Умрим семестрни якунлашга
етмай қолиши мумкин. Буни муаммо деб ҳисоблаганларнинг
дарсларимга қатнашишдан воз кечиш истаги бўлса, тушунаман.
У жилмайди.
Шу билан унинг дардга чалингани ҳам ортиқ сир бўлмай қолди.
ALS
ёнаётган шамга ўхшайди: асаб толаларингизни эритиб,
танангизни бир уюм мум ҳолига келтиради. Кўпинча, у
ишни
оёқлардан бошлайди ва секин-аста юқорилаб боради. Аввалига сон
мушакларингиз
ўзингизга
бўйсунмай
қўяди
ва
тик
туриш
қобилиятидан маҳрум бўласиз. Кейин эса бутун тана мушакларингиз
назоратини йўқотасиз ва ўтириш бахтидан ҳам мосуво бўласиз.
Алалоқибат, агар шунда ҳам тирик бўлсангиз, томоғингизни
тешиб
ўрнатилган найча орқали нафас оласиз, ҳали мутлақо уйғоқ руҳингиз
эса, ўз танаси ичида қотиб қолган илмий-фантастик фильм
қаҳрамонлари каби, киприк қоқиш ёки тилни қимирлатишга зўрға
ярайдиган мажруҳ қобиқ ичида тутқунликда қолади. Мазкур дардга
йўлиққанингиздан беш йил ўтар-ўтмас, шу ҳолатга тушасиз.