Моррининг сешанба дарслари



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/53
Sana24.09.2022
Hajmi1,13 Mb.
#850126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Morrining seshanba darslari (kirill) [@kitoblar1]

Ўқув режаси
 
У 1994 йилнинг ёзида ўлимга маҳкум этилганидан хабар топди. 
Ўтмишга 
назар 
ташлар 
экан, Морри қандайдир 
кўнгилсизлик 
яқинлашаётганини анча олдин сезганини ёдга олади. Буни рақс 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
7
тушишни тўхтатган куниёқ англаб етганди. 
Кекса профессорим доим рақс тушишга иштиёқманд бўлган. Унга 
қандай мусиқа қўйилишининг фарқи йўқ эди. Рок-н-роль, биг бенд, 
блюз. Ҳаммаси ёқарди. У кўзларини юмар ва масъуд табассум ила 
хаёлидаги мақомга монанд йўрғалай бошларди. Ҳаракатлари ҳар 
доим ҳам чиройли кўринмасди. Морри шерикка муҳтожлик сезмасди. 
У ёлғиз рақс тушарди. 
Ҳар 
чоршанба 
оқшом 
у Гарвард майдонидаги 
черковда 
уюштириладиган “Бепул рақсга туш” номли қандайдир кечага 
борарди. Оқ футболка ва қора иштон кийиб, бўйнига сочиқча ташлаб 
олган Морри милтироқ чироқлар ва овоз кучайтиргичлар билан 
жиҳозланган, асосан талабалар билан гавжум хонада айланиб юрар 
ва қандай мусиқа қўйилса, шунисига ўйнаб кетаверарди. У 
Жими Ҳендрикс ашуласи 
қўйилса, линди рақси 
ҳаракатларини 
бажарарди. Амфетаминдан кайфи 
ошиб 
қолган дирижордек қўлларини силкитар, жиққа терга ботмагунича 
эшилиб-букиларди. У ерда ҳеч ким унинг йиллаб тажрибага эга 
университет профессори ва бир нечта эътиборга молик китоблар 
ёзган атоқли жамиятшунослик фанлари доктори эканини билмасди. 
Шунчаки, эси оғиб қолган чол деб ўйлашарди. 
Бир куни у ўзи кўтариб келган танго мусиқаси ёзилган кассетани 
қўйдирди. Кейин эса даврани эгаллаб, эҳтиросли испан ошиғидек 
хона бўйлаб хиром айлай бошлади. У рақсини якунлаганда, ҳамма 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
8
қарсак чалиб юборди. У шу лаҳзаларда бир умр қолишни истарди! 
Бироқ тез орада рақс тушишдан воз кечишига тўғри келди. 
Морри олтмишдан ошганда кўксов касаллигини орттириб олди. 
Нафас олиши қийинлашди. Бир куни Чарлз дарёси бўйида сайр қилиб 
юрганида, тўсатдан турган совуқ шамолдан нафаси қайтиб, бўғилиб 
қолди. Уни зудлик билан шифохонага олиб кетиб, адреналин уколи 
ёрдамида қутқариб қолишди. 
Бир неча йилдан сўнг юриши ҳам қийинлашди. Бир дўстининг 
туғилган кун базмида бесабаб қоқилиб, йиқилиб тушди. Бошқа бир 
кечада театр зинапоясидан йиқилиб, ёнида турганларни чўчитиб 
юборди. 
– Унга ҳаво етишмаяпти! Ҳаво керак! – дея бақириб юборди кимдир. 
Бу пайтга келиб у етмиш ёшни уриб қўйганди, шу сабабли одамлар 
“Қариликда...” 
деб 
шивирлаганча, 
унинг 
оёққа 
туришига 
кўмаклашишди. Аммо ички аъзоларининг ҳолатини биздан кўра 
яхшироқ ҳис қилган Морри муаммо қариликда эмаслигини биларди. 
Қариликдан ташқари яна нимадир бор эди. У ўзини мунтазам ҳорғин 
сезар, ухлашга қийналарди. Тушларида ўлаётганини кўриб чиқарди. 
Морри шифокорларга қатнай бошлади. Кўп шифокорларга учради. 
Улар Моррининг қонини текширишди. Пешобидан намуналар олишди. 
Орқа тешигидан мўралаб, ичакларини кўздан кечиришди. Охир-
оқибат ҳеч нарса топилмагач, бир шифокор Моррининг болдиридан 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
9
кичкина бўлакча кесиб олиб, мушаклар биопциясига юборди. Таҳлил 
натижалари неврологик муаммо борлигини кўрсатди. Моррини яна 
янгитдан 
текширувлар 
ўтказишга 
олиб 
кетишди. 
Шундай 
кўрикларнинг 
бирида Моррини электр 
курсига 
ўхшаш 
махсус 
мосламага ўтқизиб, электр токи юбориш орқали унинг неврологик 
реакцияларини ўрганишди. 
– Чуқурроқ текширишимиз керак, – деди шифокор, натижаларга кўз 
югуртираркан. 
– Нега? — сўради Морри. – Нима дард экан ўзи? 
– Ҳали аниқ билмаймиз. Реакцияларингиз суст. 
Реакцияси суст? Бу нима дегани бўлди? 
Ва ниҳоят, 1994 йил, иссиқ ва нам август кунларининг 
бирида Морри хотини Шарлотта билан невролог ҳузурига ташриф 
буюрди. Шифокор янгиликни айтишдан аввал улардан ўтириб 
олишларини сўради: Моррида ён амиотрофик склероз (ALS), асаб 
тизимининг бешафқат хасталиги – Лу Гериг кассалиги аниқланибди. 
Ҳали бу касалликнинг давоси топилмаганди. 
– Бу дардни қандай орттирдим? – сўради Морри. Ҳеч ким буни 
билмасди. 
– Касаллик ўлимга олиб борадими? 



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish