Кўргазмали қуроллар: учинчи қисм
“Тунги хабарлар” жамоаси Морриникига учинчи ва охирги маротаба
ташриф буюрди. Бу галги кўрсатувдаги руҳият мутлақо ўзгача эди.
Одатий суҳбатдан кўра кўпроқ қайғули видолашув саҳнасини
эслатарди. Тед Коппел келишидан олдин бир неча марта қўнғироқ
қилиб, Морридан қайта-қайта “Суратга олиш жараёни сизни чарчатиб
қўймайдими?” деб сўради.
Моррининг кўрсатув охиригача туриб бера олишига ишончи комил
эмасди.
– Ҳозирда ҳар дақиқа ўзимни ҳорғин сезаман, Тед. Тез-тез нафасим
бўғилиб қолади. Агар баъзи сўзларни айтолмай қолсам, ўрнимга нима
демоқчи бўлганимни изоҳлаб турасизми?
– Албатта, — деди Коппел. Кейин эса табиатан қатъиятли
бўлган телеюлдуз: – Агар кўрсатувда қатнашгингиз келмаса, айтинг,
буни хижолатли ери йўқ, Морри. Ҳар қандай ҳолатда ҳам
хайрлашгани бораман ёнингизга, – дея қўшиб қўйди.
Гўшакни қўйгач, Морри айёрона жилмайди.
– Ва ниҳоят, унинг ҳам қалбини эритдим.
У ҳақ эди. Коппел Моррини “дўстим” деб атай бошлаганди. Кекса
профессорим, ҳаттоки, телебизнес вакилларининг қалбида ҳам раҳм-
шафқат уйғотишга муваффақ бўлганди.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
167
Жума куни пешиндан кейин ўтказилган суҳбатда Морри бир кун олдин
кийган кийимида ўтирди. Бу пайтга келиб, у уст-бошини ҳар икки
кунда алмаштирарди ва ҳали икки кун тўлмагани сабабли
белгиланган тартибни бузгиси келмади.
Аввалги икки Коппел-Швартс кўрсатувидан фарқли равишда бу галги
тасвирга олиш ишлари фақатгина Моррининг кабинетида олиб
борилди. У хонада турган курсига банди эди. Кекса профессорим
билан ўпишиб кўришган Коппел китоб жавони ёнига қисилибгина
жойлашди, акс ҳолда, кадрга сиғмай қоларди.
Суҳбатни бошлашдан олдин Коппел Моррининг дарди қанчалик
оғирлашганини сўради.
– Аҳволингиз қандай ўзи, Морри?
Морри бемажол қўлини кўтарди – зўрға қорнигача кўтарилди. Ундан
юқорига кўтаришга мадори етмасди. Коппел саволига жавоб олганди.
Тасвирга
олиш
ишлари
бошланди:
учинчи
ва
сўнгги
суҳбат. Коппел Морридан “ўлимингиз яқинлашгани сари қўрқувингиз
ортиб боряптими?” деб сўради. Морри “йўқ” деб жавоб қайтарди.
Аслини олганда, ҳозир қўрқув аввалгидан анча камайганди. У ташқи
оламдан тобора узилиб бораётганди: аввалгидек газета ўқиб
беришларини сўрамас, почта орқали келаётган хатларга ҳам унча
эътибор бермас, буларнинг ўрнига кўпроқ мусиқа тинглар ва
деразадан барглар ранги ўзгаришини томоша қиларди.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
168
Морри ALSʼдан азият чеккан бошқа кишилар борлигини ҳам биларди;
улардан айримлари машҳур шахслар эди, масалан, буюк физик,
“Вақтнинг қисқача тарихи” китоби муаллифи Стивен Хокинг. У
томоғидан очилган тешик билан кун кечирар, компьютер синтезатори
ёрдамида гапирар ва кўз ҳаракатларини илғаб олувчи сенсор
ёрдамида киприк қоқиш орқали ҳарф терарди.
Морри унинг матонатига қойил қолар, бироқ ўзи бу тарзда яшашни
хоҳламасди. У Коппелга ҳаёт билан хайрлашиш вақти қачон
келишини билишини айтди.
– Тед, ҳаёт мен учун мулоқот дегани. Ўз ҳис-туйғуларимни ифода
этиш, бошқалар билан суҳбатлашиш, қайғу ва қувончларига шерик
бўлиш тириклигимни англатади. – Морри чуқур нафас олди. – Булар
поёнига етганда, Моррининг ҳам паймонаси тўлади.
Улар
худди
қадрдонлардек суҳбатлашишди.
Олдинги
икки
суҳбатдагидек, Коппел “кетни артиш синови” ҳақида сўради –
афтидан, ҳазиломуз жавоб кутганди. Бироқ Моррининг жилмайишга
ҳам ҳоли қолмаганди. У фақат бош чайқаб қўйди:
– Ҳозир ҳатто тувакда ҳам қаддимни тик тутиб ўтиролмайман. Ҳар
ёнга оғиб кетавераман, шу сабабли мени ушлаб туришади. Ишимни
тугатгач, кетимни артиб қўйишади. Аҳволим шу даражага келиб
қолган.
У Коппелга осойишталикда жон беришни хоҳлашини айтди. Ва
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
169
ўзининг янги ёзилган ҳикматли сўзи билан бўлишди: “Жуда эрта
кетишга ошиқма, лекин жуда узоқ ҳам қолиб кетма”.
Коппел тушкун
кайфиятда
бош
ирғатди.
“Тунги
хабарлар”нинг дастлабки сони олинганидан бери атиги олти ой
ўтган бўлса-да, ҳозирги Морри Швартс деярли мурдага айланганди.
Кўрсатув томошабинлари ўлим ҳақидаги минисериал кўраётгандек
эди, Морри уларнинг кўз ўнгида сўлиб борарди. Бироқ унинг жисми
нураб
боргани
сари,
шахс
сифатида олдингиданда ёрқинроқ
порларди.
Суҳбат
охирлаб
қолганда,
тасвирда Моррининг бир
ўзини
қолдиришди, Коппелнинг эса
фақат
овози
эшитилиб
турарди. Коппел кекса профессоримдан “сизнинг мухлисингизга
айланган миллионлаб телетомошабинларга айтадиган бирор
сўзингиз борми?” – дея сўради. Коппел буни хаёлига ҳам
келтирмаган бўлса-да, унинг саволи ўлимга ҳукм қилинган шахсга
сўнгги сўзини айтишга имкон бераётгандек янгради.
– Меҳр-шафқатли бўлинг, – шивирлади Морри. – Бир-бирингизга
таянч бўлинг. Агар шу нарсалар бизга сабоқ бўлганида эди, дунё
яшаш учун яхшироқ жойга айланган бўларди. – Сўнг бир нафас тин
олиб, қўшимча қилди – “Бир-бирингизга меҳр-муҳаббат кўрсатинг,
йўқса ҳалокатга юз тутасиз”.
Суҳбат якунланди. Лекин негадир тасвирчи видео-камерани ўчирмади
ва охирги саҳна ҳам тасвирга тушди.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
170
– Баракалла, суҳбатни яхши ўтказдингиз, Морри, – деди Коппел.
Морри базўр жилмайди.
– Қўлдан келганча ҳаракат қилдим, – деди кейин.
– Ҳар доимгидек.
– Тед, хасталик руҳимга чанг солмоқда. Лекин уни синдиролмайди.
Жисмимни барбод қилиши мумкин. Руҳимни эмас.
Коппелнинг кўзлари ёшга тўлди.
– Жуда яхши инсонсиз, Морри.
– Шундай деб ўйлайсизми? – Морри кўзини шифтга тикди. – Ҳозир У
билан
музокара
олиб
боряпман.
Ундан
қайта-қайта:
“Фаришталарингдан бирига айланаманми ёки йўқ?” деб сўраяпман.
Морри Худога мурожаат қилишига илк бора иқрор бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |