Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
181
инсонмиз, демак, табиатдан устунроқмиз деб ўйлаймиз.
Морри бутага қараб жилмайди.
– Аслида ундай эмас. Дунёга келган ҳар бир нарса, вақти келиб ўлади. – У
менга қаради: – Фикримга қўшиласанми?
– Ҳа.
– Яхши, – шивирлади у, – инсон бўлишнинг мукофоти ҳам бор. Шу ғаройиб
ўсимлик ва ҳайвонлардан фарқимиз мана нимада. Токи бир-биримизни яхши
кўриб, меҳр-муҳаббат ҳиссини хотирамизда сақлар эканмиз, ўлганимиздан
кейин ҳам бутунлай йўқликка ғарқ бўлмаймиз. Сен қолдирган меҳр-муҳаббат
ўлмайди. Сендан қолган хотиралар ўлмайди. Ҳаётлигингда меҳр-муҳаббат
ва ғамхўрлигингдан баҳраманд бўлганларнинг қалбида яшашда давом
этасан.
Унинг овози титради. Бу, одатда, у бир оз тин олиши кераклигини
англатарди. Бутани дераза токчасига қайтиб олиб бориб қўйдимда, ўчириш
учун магнитофон томонга юрдим. Ўчиришимдан олдин Моррининг сўнгги
сўзлари тасмага муҳрланишга улгурди: “Ўлим – ҳаётнинг интиҳосидир,
муносабатларнинг эмас”.
ALSʼни даволашда бир оз олға силжиш кузатилаётганди: ҳали синов
босқичида бўлган янги дори чиқарилиши кутилаётганди. Дори хасталикни
бутунлай даволамаса-да,
унинг
ривожланишини
бир
неча
ойга
секинлаштирарди. Моррининг янгиликдан хабари бор эди, аммо унинг дарди
секинлашадиган босқичдан аллақачон ўтиб кетганди. Бундан ташқари
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
182
дорининг сотувга чиқарилишига ҳали яна бир неча ой бор эди.
– Мен учун эмас, — қатъиян рад этди у.
Шу дардга чалинганидан бери Морри бирор марта ҳам тузалиб кетиш
умидида ёнмади. У ашаддий реалист эди. Бир марта ундан:
– Кимдир сеҳрли таёқчасини силкитиб, сизни тузатиб қўйса, вақт ўтиб яна
аввалги Моррига айланармидингиз? — деб сўрадим.
У бош чайқади.
– Ортга қайтишим ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен ҳозир тамомила ўзга
одамга айланганман. Ҳаётга бутунлай бошқача кўз билан боқаман.
Жисмимнинг қадрига етишни ўрганганман, олдинлари унга жиддий эътибор
қаратмасдим. Инсонга тинчлик бермайдиган муҳим саволларга, ҳаёт-мамот
жумбоқларига жавоб топишга бўлган муносабатим ҳам ўзгарган. Биласанми,
ҳамма гап шунда. Муҳим саволларнинг жавобини топишга бир киришдингми,
тамом, уларни шунчаки қолдириб кетолмайсан.
– Қайси саволларни муҳим деяпсиз?
– Менинг тушунишимча, улар муҳаббат, бурч, маънавият, ҳаёт моҳиятини
англаш тўғрисида. Агар бугуннинг ўзида соғайиб қолсам ҳам, ана шу
саволлар фикримни банд этган масалалигича қолаверади. Бутун умрим
давомида шундай бўлиши керак эди.
Моррини соғлом
кўринишда
тасаввур
қилишга
уриндим.
Устидаги
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
183
чойшабларни итқитиб, даст курсидан туришини ва иккаламиз ташқарига
сайрга чиқишимизни кўз олдимга келтиришга ҳаракат қилдим. Худди бир
пайтлар университет ҳовлисида бирга сайр қилганимиздек. Уни охирги
марта тик оёқда кўрганимга ўн олти йил бўлгани ялт этиб хаёлимдан ўтди.
Ўн олти йил, а?
– Агар бир кунга соппа-соғ бўлиб қолсангиз, — сўрадим мен. – нима
қилардингиз?
– Йигирма тўрт соатгами?
– Йигирма тўрт соатга.
– Ўйлаб кўриш керак… Эрталаб ўрнимдан турардим, бадантарбия
машқларини бажарардим, ўрама ширин кулча ва чой билан ёқимли
нонушта қилардимда, сузишга борардим, кейин эса дўстларимни мазали
тушликка таклиф қилардим. Уларни битта-биттадан ёки жуфт-жуфт бўлиб
келишга чақирардим, шунда ҳар бирининг оиласи, муаммолари ва қадрдон
дўстлигимиз ҳақида бемалол суҳбат қурардик. Кейин бирор чорбоғда сайр
қилишга чиқардим, дарахтлар рангини, қушларни томоша қилардим. Ўзим
анчадан бери кўролмаган табиат гўзаллигидан баҳра олардим. Оқшом
тушгач, ҳаммамиз биргаликда кечки овқатга макаронли таомлар ёки ўрдакни
тотли пиширадиган бирорта тамаддихонага борардик – ўрдакни яхши
кўраман. Овқатдан сўнг туни билан рақс тушардик. Ҳолдан тойгунимча, у
ердаги моҳир раққосаларнинг ҳаммаси билан маза қилиб ўйинга тушардим.
Кейин эса уйга бориб, мириқиб ухлардим.
Do'stlaringiz bilan baham: |