Ўнинчи сешанба: оилавий ҳаёт ҳақида суҳбатлашамиз
Морриникига меҳмон олиб келдим. Рафиқамни.
У илк ташрифимдан бери рафиқам билан таништиришимни сўрайди.
“Қачон энди Жанин билан таништирасан?”. “Қачон Жанинни ҳам олиб
келасан?”. Бир неча кун аввал Моррининг ҳолидан хабар олиш
мақсадида уйига қўнғироқ қилгунимга қадар рафиқамни олиб
бормаётганимга доим баҳоналарим тайёр бўларди.
Моррининг телефон ёнига келишига анча вақт кетди. Гўшакни
кўтарганида эса шиғиллаган товушдан гўшакни бошқа биров унинг
қулоғига тутиб турганини сездим.
– Саа-лооом, — деди у, гўёки нафас етишмаётгандек.
– Яхшимисиз, мураббий?
Унинг нафас чиқаришини эшитдим.
– Мич...бугун…. мураббийингнинг аҳволи... бир оз яхши эмас.
Тунлари унинг аҳволи тобора оғирлашиб бораётганди. Деярли ҳар
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
148
тун кислород ускунасини улашларига тўғри келар, йўтал хуружлари
эса одамни қўрқитарди. Бир йўтал тутса, соатлаб давом этар ва у
тўхтайдими, йўқми Моррининг ўзи ҳам билмасди. У ҳар доим дард
ўпкасини маҳв этганида ўлишини таъкидларди. Ажали нақадар яқин
қолганини ўйлаб вужудимни титроқ босди.
– Сешанба куни бораман, — дедим мен. – Унгача тетиклашиб
қоласиз.
– Мич?
– Лаббай?
– Рафиқанг ҳозир сен биланми?
Жанин ёнимда ўтирганди.
– Гўшакни унга бер. Овозини эшитмоқчиман.
Тан олишим керак, Худо аёлимни мендан анча раҳмдилроқ қилиб
яратган. У Морри билан бирор марта ҳам кўришмаган бўлса-да,
гўшакни қўлига олди ва бир дақиқага ҳам қолмай у кекса
профессорим билан талабалик йилларидан бери таниш кишидек илиқ
суҳбатга киришди. Эшитганим фақат “Ҳа, ҳа...Мич айтиб берганди…
Вой, раҳмат” жумлалари бўлса ҳам, улар дилдан суҳбатга
киришганини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим.
У гўшакни жойига қўйгач:
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
149
– Келаси сафар бирга борамиз, — деди. Тамом.
Мана
энди
иккаламиз Моррининг икки
ёнида
ўтирибмиз. Морри хотинбоз бўлмаса-да, аёлларга суяги йўқ киши эди.
Буни ўзи ҳам тан оларди. Ҳозир ҳам йўтал хуружи ёки ҳожатга чиқиш
эҳтиёжи
мулоқотни
бўлаётганига
қарамасдан
хонада Жаниннинг борлиги
профессоримга
янгидан
куч
бағишлаётгандек эди. У тўйда тушган суратларимизни томоша
қилди: Жанин альбомимизни кўтариб келибди.
– Детройтликмисиз? — сўради Морри.
– Ҳа, — жавоб берди Жанин.
– Қирқинчи йиллар охирида бир йилча Детройтда дарс берганман.
Қизиқ воқеа бўлган ўшанда.
Морри бурун қоқишга тўхтади. Қоғоз сочиқчани олишга уринаётганини
кўриб, ўзим сочиқчани олдимда, унга тутиб турдим. У ожизгина бурун
қоқди. Сочиқча билан бурнини енгилгина сиқиб, артиб қўйдим, худди
машинада кетаётган она боласига қилгани каби.
– Раҳмат, Мич, — Морри Жанинга қаради. – Менинг тенги йўқ
дастёрим.
Жанин жилмайди.
– Ҳа, майли. Воқеага қайтсак. Университетда жамиятшунослар
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
150
жамоаси бор эди. Бошқа фан ўқитувчилари билан покер ўйнардик.
Бир жарроҳ йигит бўларди. Бир оқшом ўйиндан сўнг у ёнимга келиб,
“Морри, иш жараёнингизни кўрсам дегандим”, деди. Рози бўлдим.
Маърузаларимдан бирида қатнашиб, дарс беришимни кузатди. Дарс
тугагач, “Энди мени иш жараёнида кузатишга нима дейсиз? Бугун
оқшом бир беморни операция қиламан”. Кўнгли оғримасин деб,
боришга рози бўлдим. У мени шифохонага олиб борди. Киришимиз
билан, “Қўлингизни яхшилаб ювинг, ниқобни тақинг ва устингизга
халатни илиб олинг”, деди. Ҳаш-паш дегунча у билан бирга операция
столи ёнида турардим. Столда аёл бемор ётар, унинг белидан пастки
қисми яланғоч эди. Танишим қўлига пичоқни олиб, аёлнинг танасини
хотиржам кеса бошлади. Шундай…
Морри бармоғини кўтариб, ҳавода айлантирди.
– Мана шундай бошим айлана бошлади. Ҳушимни йўқотай деяпман.
Ҳамма ёқ қон. Уҳ! Ёнимда турган ҳамшира, “Доктор, сизга нима
бўлди?”, деб сўради. Мен эса, “Мен ҳеч қанақа доктор эмасман! Мени
бу ердан олиб кетинг!” дедим.
Биз кулдик. Базўр нафас олаётган Морри ҳам баҳоли қудрат кулишга
ҳаракат қилди. Морри анча вақтдан бери бундай ҳикоялар айтмай
қўйганди. Во ажаб, бошқа бировнинг хасталигини кўриб, ҳушини
йўқотай деган одам ўз дардини шундай мардона қарши ола билса-я,
деган фикр ўтди хаёлимдан.
Конни эшикни тақиллатиб, Моррининг тушлиги тайёр бўлганини
Do'stlaringiz bilan baham: |