Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
58
борганимдан ҳам билиб олаверинг. Моррининг ёнидалигимда ўзимни
бошқа даврга тушиб қолгандик ҳис қилардим ва ўша
даврдаги мен
ўзимга кўпроқ ёқарди. Аэропортдан манзилгача бўлган масофани
босиб ўтишда фойдаланиш учун ижарага мобил телефон олишни
тўхтатдим.
“Керак
бўлса,
кутишади”,
—
таъкидлардим
ўзимга, Моррига тақлид қилиб.
Детройтда нашриёт билан боғлиқ можаро тинчимади. Аксинча, янада
авж олди. Иш ташловчилар ва уларнинг ўрнига ишга олинганлар
ўртасида кескин тўқнашувлар содир бўла бошлади; юк
машиналари
қатновини тўсиб, йўлга ётиб олганлар калтакланар ва ҳибсга
олинарди.
Шу воқеалар таъсири остида, Морри билан ўтказилган учрашувларим
менга инсон меҳри ёрдамида покланишдек туюларди. Биз ҳаёт
ҳақида,
муҳаббат
ҳақида
суҳбатлашардик. Моррининг севимли
мавзуларидан бири – раҳмдиллик ва жамиятимизда унинг тақчиллиги
сабаблари ҳақида ҳам суҳбатлашдик. Учинчи ташрифимдан олдин
“Нон ва томоша” деб номланган дўконда тўхтаб ўтдим –
Моррининг уйида уларнинг ёрлиғи туширилган пакетларга кўзим
тушганди, Морри уларнинг маҳсулотларини ёқтирса керак деб
ўйладим, – пластик идишга қадоқланган сабзавотли вермишель,
сабзи шўрва ва паҳлава каби бир қанча маҳсулотлардан кўпгина
харид қилдим.
Моррининг кабинетига
кира солиб, худди ҳозиргина банкни тунаб
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
59
қайтгандек, қўлимдаги пакетларни тепага кўтардим.
– Озиқ-овқат етказиб бериш хизмати! – қичқирдим мен.
Морри кўз қорачиқларини айлантириб, жилмайди.
Мен эса касаллик ривожланишининг янги белгилари пайдо
бўлмадимикан деб уни зимдан кўздан кечираман. Бармоқлари қалам
ушлаш ёки кўзойнагини тутиб
туриш каби вазифаларни яхши
бажараётганди, лекин у қўлларини кўкрагидан юқорига кўтара
олмасди. У кундан кунга ошхона ва меҳмонхонада камроқ вақт
ўтказиб, кўпроқ кабинетидаги ёстиқлар, ёпинчиқлар ва қуриб қолган
оёқлари учун махсус ясалган пенопласт тиргаклар билан ясатилган
юмшоқ креслода ётарди. Унинг ёнида қўнғироқча турарди ва ёстиқни
тўғрилаб қўйиш ёки, унинг тили билан айтганда, “ташқарига чиқиб
келиш” зарур бўлганда, қўнғироқни чалиб, шахсий қаровчилари
армиясидагилардан бири – Конни, Тони, Берта ёки Эймини ёрдамга
чақирарди. Морри учун қўнғироқни кўтариш ҳар доим ҳам осон
кечмасди ва буни уддалай олмаган пайтлари ўзидан ҳафсаласи пир
бўларди.
Морридан “ўзингизга ачинасизми?” деб сўрадим.
– Баъзан, эрталаблари, – жавоб берди у, – одатда айнан шу вақтда
мотам тутаман. Уйғониб, бутун танамни пайпаслайман: қўлларим,
бармоқларим ва бошқа нимаики аъзоларим ишлаётган бўлса,
ҳаммасини қимирлатиб кўраман ва ишдан чиққан тана аъзоларимга
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
60
аза тутаман. Ўлим мени секин-аста, маккорона йўл билан маҳв
этаётганидан чуқур қайғуга ботаман. Кейин эса бирданига
зорланишни тўхтатаман.
– Шундай осонгина-я?
– Йиғлагим келса, яхшигина йиғлаб оламан. Лекин кейин диққатимни
мени ҳали тарк этмаган ижобий нарсаларга қаратаман. Мендан хабар
олгани келаётган одамларга. Улардан эшитадиган ҳикояларга. Агар
сешанба бўлса, сенга. Чунки биз сешанба одамларимиз.
Мен жилмайдим. Сешанба одамлари.
– Мич, шундан ортиқ ўзимга ачинишим мумкин эмас. Ҳар
тонг оз-
оздан, бир-икки томчи кўз-ёш тўкаман, бўлди.
Мен тонглари соатлаб ўз қадрига ачиниб ўтирадиган танишларимни
ёдга оламан. Ўзингга ачинишнинг кунлик миқдорига чеклов қўйиш
қанчалар фойдали бўларди. Бир неча дақиқа кўз ёш тўкасан, кейин
яна кундалик ҳаётингни давом эттираверасан. Агар шундай даҳшатли
хасталикка чалинган Морри буни уддалаётган бўлса…
– Хасталигимни даҳшатли деб ҳисобласанггина, у даҳшат солади, –
деди Морри. –Жисмим қовжираб, йўқ бўлиб кетаётганини кузатиш
даҳшатли. Бошқа
томондан, у менга ҳамма билан хайрлашиш учун
вақт бераётгани қувонарли, –жилмайди у. –Ҳамма ҳам менчалик
омадли эмас.