Биринчи сешанба: борлиқ ҳақида суҳбатлашамиз
Конни эшикни очиб, мени ичкарига таклиф қилди. Морри ошхона
столи ёнида ногиронлар аравачасида ўтирар, кенг пахта кўйлак ва
ундан ҳам кенгроқ иштон кийиб олганди. Моррининг оёқлари қуриб,
сони икки кафт ичига сиғадиган даражада озиб кетганлиги сабабли
унинг иштони ҳаддан ташқари кенг бўлиб кўринарди. Агар тик тура
олганда эди, бўйи беш футдан ошмас, олтинчи синф боласининг
жинси шими унга бемалол сиғган бўларди.
– Сизга бир нарса келтирдим, — жигарранг қоғоз қопчани қўлимда
тутганча эълон қилдим мен. Аэропортдан келишимда йўл ёқасидаги
дўконда тўхтаб, бир оз курка гўшти, картошка салат, макарон салат ва
бир нечта кулча нон сотиб олгандим. Уйда етарлича озиқ-овқат
борлигини билардим, шундай бўлса-да, нимадир ҳадя қилишни
хоҳладим. Бошқа усулда ёрдам беришга ожиз эдим. Бундан ташқари,
Моррининг овқатхўрлиги ҳам ёдимда эди.
– Эҳҳе, шунча егулик, — Моррининг юзига хурсандчилик югурди. —
Лекин энди буларни бирга ейишмасанг бўлмайди.
Атрофи тўқима курсилар билан ўралган ошхона столи ёнига ўтирдик.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
51
Бу сафар ўн олти йиллик айрилиқнинг ўрнини тўлдиришга эҳтиёж
бўлмагани сабабли бир пасда университет давридаги мавзуларимиз
муҳокамасига
шўнғидик.
Морри
менга
саволлар
беради,
жавобларимни тинглайди ва ора-орада тўхтатиб, тажрибали ошпаз
таом таъмини яхшилаш учун унга зиравор қўшгани каби мен айтишни
эсдан чиқарган ёки менинг хаёлимга келмаган фикрлар билан
мулоҳазаларимни тўлдириб туради. У нашриётимиздаги иш ташлаш
ҳақида сўради ва кутилганидек нима сабабдан иккала томон
оддийгина мулоқотга киришиб, муаммоларини ҳал қилиб қўя
қолмаслиги унинг мантиғига сиғмасди. Унга ҳамма ҳам у каби доно
эмаслигини айтдим.
Вақти-вақти билан ҳожатхонага бориш учун танаффус қилишимизга
тўғри келарди: бу жараён анчагина вақт оларди. Конни уни
аравачасида
ҳожатхонагача
суриб
борар,
кейин
туришга
ёрдамлашиб, тувакка ҳожатини чиқаргунча суяб турарди. Ҳар сафар
ҳожатхонадан қайтганда силласи қуригани кўриниб турарди.
– Тед Коппелга яқин орада кимдир орқамни ҳам артиб қўйишига тўғри
келишини айтганим, эсингдами? — сўради у.
Мен кулдим. Бундай гаплар осонликча эсдан чиқмайди.
– Хуллас, ўша кун яқинлашяпти. Шу нарса мени хавотирга солади.
– Нега?
– Чунки бу қарамликнинг яққол белгиси. Кимдир тагингни артиб
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
52
қўйиши. Лекин буни устида ишлаяпман. Шу жараёндан ҳам завқ
олишга уриняпман.
– Завқ олишга?
– Ҳа. Бундоқ ўйлаб қарасам, яна болаликка қайтиш имконим бор экан.
– Бу жараёнга ўзгача нигоҳ билан қараш.
– Энди ҳаётга ўзгача нигоҳ билан боқишга мажбурман. Тан олайлик:
бозор-ўчарга чиқолмайман, тўловларни амалга ошириш учун банкка
боролмайман, чиқиндиларни ташлаб келишга ҳам ярамайман. Аммо
шу ерда қолган кунларимни санаб, ҳаётда ўзим учун муҳим деб
ўйлаган нарсаларимни кузатиб ўтириш қўлимдан келади. Бунинг учун
менда сабаб ҳам бор, вақтим ҳам бемалол.
– Демак, — дедим мен ҳам жавобимда унинг синик кайфиятини акс
эттириб, — ҳаёт мазмунини топишнинг сири уйдаги чиқиндиларни
ташқарига чиқармасликда эканда?
Унинг гапларимдан кулганини кўриб енгил тортдим.
Конни овқатдан бўшаган идишларни олиб чиқиб кетаркан, кўзим
газеталар тўпламига тушди. Улар мен келишимдан олдин ўқилгани
кўриниб турарди.
– Янгиликларни кузатиб борасизми? — сўрадим мен.
– Ҳа, — деди Морри. — Бу сенга ғалати туюляптими? Ўляпман деб
Do'stlaringiz bilan baham: |