Морфологияси Биологияси



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana11.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#653794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
soya

 
Пояси
– дағал, цилиндрсимон, баландлиги 15 см дан 2 м гача. 
Одатда тик ўсувчи, аммо ѐтиб ўсувчи шакллари хамучрайди. Уруғ унганда 
уруғпалла ости бўғини яшил ѐки антоциан доғли бўлади. Мазкур белги 
бўйича гулларининг рангини аниқлаш мумкин. Агар уруғпалла ости 


10 
10 
бўғини яшил бўлса, гуллари оқ, антоциан доғли бўлса – бинафшаранг 
тусда бўлади. 
Пояси пастки қисмидан шохлайди ва одатда 2-8 га шох хосилқилади. 
Юқориги қисмида баъзан қисқа ѐн шахлар шаклланади. Механизация 
ѐрдамида йиғиб олиш учун юқориги шохланиш ахамиятлироқдир. Пояси 
ва ѐн шохларининг йўғонлиги 4 дан 22 мм гача, бўғим оралиқлари 
узунлиги 3-18 см. Энг узун бўғим оралиқлари поянинг ўрта қисмида 
жойлашади. Айрим шаклларда асосий поянинг юқориги 2-3 бўғини асосий 
барг массасидан юқорироқ жойлашади. Улар одатда ингичка, узун бўлиб, 
майда юқориги барглар билан қопланади. Бошқа шаклларда эса асосий 
поянинг учки қисми асосий барг баландлигида жойлашади. Бундай поя 
дон йўналишидаги навларда кенг тарқалган. Бундан ташқари бошқа 
шакллар хамучрайди. 
Тупи тарвақайлаган, сиқилган, ярим сиқилган, пирамида симон 
шаклларда бўлади. Ён шохлари турли бурчак остида жойлашади. Пояси 
одатда яшил рангда, баъзан антоциан рангли. Пишиб етилганда оч сариқ, 
қумсимон-сариқ, жигарранг ѐки кулрангсимон бўлиб қора тусга киради. 
Поясининг йўғонлиги ва баландлиги, бўғим оралиқлари сони ва узунлиги 
нав ва етиштириш шароитларига боғлиқ бўлади.
 
Барглари.
Хақиқий барглари учталик, қирралари яхлит, харбир 
бўғинда навбатма-навбат биттадан жойлашади. Фақатгина биринчи иккита 
барги оддий бўлиб, қарама-қарши жойлашади. Улар юмалоқ, найза симон, 
ланцетсимон шаклда бўлади. Учталик баргларда ўртадаги япроғининг 
банди ѐн япроқларникидан узунроқ. Барг асосида барг ѐнлиги мавжуд. 
Ўсимликнинг юқориги барглари одатда майда, аммо юқориги ва ўртадаги 
барглари бир хил бўлган шакллар хамучрайди. Барг банди узунлиги 8-20 
см. барг банди пояга нисбатан одатда 45-50
0
баъзан 90
0
бурчак остида 
жойлашади. Барг япроғи узунлиги 3-15 см., улар ўткир учли, тухумсимон, 
понасимон, ланцетсимон шаклларда бўлади. Баргининг ранги тўқ-яшил, оч 
яшил, яшил ва кулрангсимон - яшил тусда. Барг юзаси силлиқ, баъзан 
бурушган. Баргининг пастки қисми ва учи кучли тукланган. Умуман, бутун 
ўсимлик қалин тукчалар билан қопланади (гултожиси бундан мустасно). 
Соя – яхши баргланувчи ўсимлик. Пишиб етилганда кўпчилик навларда 
барглари тўкилиб кетади. Баргларининг энг катта майдони – 60-100 минг 
м
2
/га гуллаш даврига тўғри келади. 
Гуллари
– майда, шингил гултўпламига тўпланган. Тўпгуллари 
поянинг юқорисида, шохларда, барг қўлтиқларида жойлашади. Гуллар 
сони 2 дан 25 та гача ва ундан ортиқ бўлади. Гулбанди асосида гулѐнлиги 
мавжуд. Гулбанди тукчалар билан қопланган. Гултожиси оқ ѐки 
бинафшаранг. Чангчиси 10 та, шундан 9 таси қўшилиб ўсувчи, 
чангланиши ѐпиқ гултожи ичида кечадию гултожиси чанглар ўсгандан 15-
20 минут ўтгач очилади. Соя – ўзини-ўзи чангловчи ўсимлик, баъзан 
четдан чангланиш хамкузатилади. Четдан чангланиш сезиларсиз – 0,3-
0,5% атрофида.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish