Техника фанлари доктори, профессор М.М. Воҳидов томонидан
тайёрланган “Ҳаётим мазмуни” номли монографияга
Т А Қ Р И З
Мубин Мўминович Воҳидов томонидан тайёрланган “Ҳаётим мазмуни” номли монография 15 бобдан иборат бўлиб, унинг ҳажми 14 босма табоқни ташкил этади.
Якка муаллифликда яратилганган ушбу китоб 2011 йилда “Бухоро” нашриётидан чиққан “Ҳаётим мазмуни” асарнинг 2-нашридир. Ушбу нашр кейинги 10 йиллик даврдаги маълумотлар билан янгиланган.
Маълумки, самарали таълим ва тарбия орқали давлат ва жамиятга фойда келтира оладиган, ўз манфаатини жамият манфаати билан уйғун ҳолда кўрадиган, қолаверса жамият манфаатини ўз манфаатидан ҳам устун қўя оладиган инсонларни тарбиялаш мумкин. Бу эса жамиятимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазмунидан кўринадики, ушбу китобда ана шу йўсинда тарбия топиб, таълим олиб, ўсиб - улғайган оддий меҳнаткаш ўзбек оиласининг фарзанди Мубин Воҳидовнинг ҳаёт йўли тўғрисида ҳикоя қилинади.
Китобда ҳавола этилган лавҳалар бадиий тўқималар бўлмай, айни ҳақиқатдир ва улар муаллифнинг ҳаёт йўли, кўп йиллик педагогик ва илмий тажрибалари асосида ёзилган.
“Ҳаётим мазмуни” китобхонларни нафақат Бухоро воҳасидан етишиб чиққан архитектура ва қурилиш соҳасидаги биринчи фан доктори, профессор, забардаст қомусий олим Мубин Воҳидовнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти билан таништиради, шунингдек у ёшларни ўқиш ва меҳнатни севишга, атрофдагиларини ҳурмат қилишга, эл-юртга, Ватанга садоқатли бўлишга, унинг дарди билан яшашга ундайди. Демак, ушбу рисола ёшларни буюк ва муқаддас Ватанимизни янада гуллаб-яшнаши йўлида қадам ташлашга ўз ҳиссасини қўшади, уларни эзгу мақсадлар сари етаклашга кўмаклашади. Хулоса қилиб айтганда, ёшларга таълим ва тарбия беришда, уларни ҳар қандай вазиятда қийинчиликларга чидаб, шукуроналик қилишга, меҳнатсеварликка, ватанпарварликка ўрганишда ушбу китобнинг аҳамияти беқиёсдир.
Профессор Мубин Вохид Ромитаний муаллифлигида тайёрланган ушбу муҳим ва керакли китобни нашр этишга тавсия этаман.
Ўзбекистон фанлар академияси
Математика институти Бухоро бўлинмаси
бош илмий ходими
физика-математика фанлари доктори М.Тешаев
Мубин Мўминович Воҳидов томонидан
тайёрланган “Ҳаётим мазмуни” номли монографияга
Т А Қ Р И З
Мубин Мўминович Воҳидов томонидан якка муаллифликда яратилганган ушбу китоб 2011 йилда “Бухоро” нашриётида нашр этилган “Ҳаётим мазмуни” асарнинг 2-нашридир. Ушбу китоб 15 бобдан иборат бўлиб, ҳажми 14 босма табоқни ташкил этади.
Тақриз этилаётган ушбу илмий-оммабоп китобхон Бухоро вилоятининг Ромитан туманида етишиб чиққан архитектура ва қурилиш соҳасидаги Мустақил Ўзбекистондаги биринчи фан доктори, профессор, забардаст қомусий олим Мубин Воҳидовнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти билан таништиради.
Монографиянинг асосий мазмунини Мубин Воҳидовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, унинг шажараси, тақдир йўли, оиласи, фарзандлари ва неваралари, ёшлик даври, илм эгаллаш учун тинимсиз изланишлари, машаққатли меҳнатлари, илмий - педагогик фаолияти, ҳамкасблари билан ҳамкорлиги, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишлари, яратган илмий ва илмий - услубий ишлари, бинокорлик амалиётига берган қимматли тавсиялари, тайёрлаган ва нашр эттирган дарсликлари, ўқув қўлланмалари, монографиялари ва рисолалари, тармоқ таълим йўналиши моддий-техника базасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, жамоанинг ижтимоий масалаларига бўлган эътибори, шогирдлари, илмий-педагогик фаолиятига тегишли матбуот материаллари, ҳаёт ва меҳнат фаолиятдаги асосий саналари, деҳқончиликка ишқига оид материаллар ташкил этади.
Таълим ва тарбия орқали давлат ва жамиятга фойда келтира оладиган, ўз манфаатини жамият манфаати билан уйғун ҳолда кўрадиган, қолаверса жамият манфаатини ўз манфаатидан ҳам устун қўя оладиган инсонларни тарбиялашда ушбу китобнинг аҳамияти катта.
Профессор Мубин Воҳид Ромитаний муаллифлигида тайёрланган “Ҳаётим мазмуни” номли монографияни нашр этишга тавсия этаман.
Бухоро муҳандислик технология институти
Енгил саноат факултети декани,
техника фанлари доктори, профессор Хайриддин Рахмонов
Do'stlaringiz bilan baham: |