Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

ерга етиб бор!» гапини олайлик. Буйруқ интенциясини 
ҳосил қилувчи ушбу нутқий актнинг прагматик мазмуни 
сўзловчи томонидан шахс, макон ва замон дейктик 
ибораларини қўллаши билан боглиқ. Бу ерда буйруқ 
йўналтирилган шахс - адресат «сен» шартли белгиси
177
www.ziyouz.com kutubxonasi


воситасида кодлаштирилган; «ўша ерга» шартли белгиси 
сўзловчига нисбатан олинган жой, маконни кодлаштиради; 
«ҳозироқ» эса нутқий ҳаракат бажарилаётган пайтга 
нисбатан белгиланаётган замон тушунчасидир. Бундан 
ташқари, «етиб бор» бўлагини ҳам сўзловчига нисбатан 
олинган макон сари ҳаракатнинг шартли ифодаси сифатида 
талқин қилиш мумкин.
Сўзловчи ўз коммуникатив мақсадига эришиш учун 
барча шартли лисоний белгиларни жўяли, ўз ўрнида 
ишлата олиши даркор. Фақат шундагина у тингловчини 
буйруқ ижросига ундай 
олади. 
Худди шунингдек, 
тингловчи - адресат ҳам грамматикалаштириш усул ва 
воситалари билан таниш бўлган ҳолдагина нутқий ҳаракат 
мазмунини англайди, шартли белгиларни мантиқан идрок 
этади ва уларнинг сирли, яширинча маъно жилоларини оча 
олади.
Г рамматикалаштириш 
ҳодисасининг 
прагматик 
тавсиф учун аҳамиятини яна бир мисолда кўриш мумкин. 
Инглиз файласуфи Давид Каплан дейктик ибораларнинг 
турли нутқий вазиятда ва турли контекстда қўлланишидаги 
фарқини ўрганаётиб, «I ууаз 
1
пзи
11
:ес
1
уе$1:егс1ау» «Мени кеча 
хафа қилшиби» нутқий бирлиги бугун ёки эртага 
айтилишига нисбатан дейктик ибора (уез1егбау «кеча») 
турли мазмун олишига диққатни жалб қилмоқчи. Олим 
нутқий бирликнинг маълум вазиятда фаоллашувида юзага 
келувчи маънони соп1еп1 «мазмун» деб атайди. Менимча, у 
лисоний бирликка моҳиятан хос бўлган маънони назарда 
тутаётган бўлиши керак. Матндаги мазмун ўз-ўзидан хазм 
бўлмайди, лисоний бирлик учун табиатан хос бўлган 
шундай маъно хусусиятлари мавжудки, улар ҳар бир 
нутқий тузилманинг маълум шароитда, у ёки бу мазмунда 
воқеланишини таъминлайди. Д.Каплан бундай маънони 
сЬагас1ег «хусусиятлар мундарижаси, мундарижали маъно» 
сифатида қарашни таклиф қилади: «ҳар қандай иборанинг
178
www.ziyouz.com kutubxonasi


мундарижаси лингвистик қонуниятлар асосида шаклланади 
ва у (мундарижа) 
нутқий 
иборанинг контекстдаги 
мазмунини белгилайди» (Кар1ап 1989: 505).
Лисоний 
бирликлар 
маъносининг табиатан 
ва 
моҳиятан мавжуд бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ 
«мундарижавий маъно» ва «матндаги маъно»ни ўзаро 
фарқлаш қийин муаммо. Тилшунос, мантиқшунос ва 
семиотикларнинг бу борадаги мунозаралари аниқ бир 
натижа берганича йўқ. Баҳс баҳслигича қолмоқда. 
Менимча, ушбу баҳсни давом эттиришнинг энг маъқул 
йўли бу - икки турдаги маънонинг ўзаро муносабати ва 
уларни 
шакллантирувчи 
омиллар, 
лисоний 
ҳамда 
нолисоний 
факторларнинг тутган 
ўрни 
масаласини 
ўрганишдир. Зеро, лисоний фаолиятнинг ҳар қандай 
кўриниши бир-бирини тақозо этади. Тил тизимисиз нутқий 
мулоқот тизими ҳосил бўлмайди ва аксинча, нутқсиз тил 
тизими қаердан «озуқа» олишини билмайди. Худди 
шунингдек, 
тил тизимида мавжуд 
бўлган дейктик 
воситаларнинг 
мундарижавий 
мазмуни 
ҳам 
нутқий 
мулоқот жараёнида яратилади ва намоён бўлади.
Дейктик 
ибораларнинг 
семантик 
ва 
тизимий 
хусусиятлари ўзига хосдир. Юқорида дейксис тизимининг 
эгоцентрик тартибга эга эканлиги айтилган эди. Дейктик 
иборалар 
коммуникатив 
ҳодиса 
-
узатилаётган 
ахборотнинг маълум қисмларини алоҳида таъкидлаш, 
аниқлаштириш учун хизмат қилишади. Дейктик марказни 
таркиб топтирувчи қисмлар қуйидагилардан иборат: 1. 
Марказий шахс - сўзловчи; 2. Марказий вақт (замон) -
нутқий ҳаракат ижро этилаётган вақт; 3. Марказий макон -
сўзловчининг нутқий ҳаракат бажарилаётган пайтдаги 
ўрни; 4. Ижтимоий марказ - сўзловчининг ижтимоий 
мавқеи (Ьеутзоп 1983: 64).
Х,ар қандай ҳолатда ҳам тўрт ўлчовли майдон 
сифатида тасаввур қилинаётган дейктик майдоннинг
179
www.ziyouz.com kutubxonasi


марказида сўзловчи шахс туради. Кечаётган ҳодиса 
ҳақидаги ахборотни маълум қилаётган шахс замон ва 
маконни ўзи эгаллаган ўринга, вақтга нисбатан белгилайди. 
Суҳбатдошларнинг ижтимоий мавқеи ҳам сўзловчига 
нисбатан белгиланади. Воқеликни идрок этаётган, унинг 
ҳақида фикр юритиш истагидаги сўзловчи масофа 
ўлчовини 
ўзидан 
бошлайди 
ва 
воқеа 
маконлари 
жойлашувини аниқлайди. Вақт ўлчови ҳам сўзловчидан 
бошланади, маълум қилинаётган воқеа қисмларининг «вақт 
чизиги»даги жойлашувининг мантиқий модели сўзловчи 
тасаввурида қайта ишланиб, лисоний тус олади. Бошқача 
айтганда, воқеанинг ўтган, ҳозирги, келгуси замонда 
кечишини 
(кечганлиги, 
кечаётганлигини) белгилашда 
сўзловчининг мантиқий тафаккур фаолияти муҳим ўрин 
тутади. 
Ниҳоят, 
дейксис 
ҳодисасининг 
ижтимоий 
белгилари 
ҳақида 
гапириладиган 
бўлса, 
мулоқот 
иштирокчиларининг 
роли, 
уларнинг 
ижтимоий 
табақаланиш 
даражалари 
ҳам 
сўзловчи-адресат 
муносабатида аниқланади. Буларнинг барчаси, менимча, 
дейктик ибораларнинг (айниқса, олмош ва равишларнинг) 
пайдо бўлиши масаласига бир оз бўлса-да ойдинлик 
киритиши мумкин. Зеро, тилнинг асосий возифаси мулоқот 
воситаси 
сифатида 
хизмат 
қилиш 
бўлса, 
унда 
коммуникатив мазмунни ифодалашнинг асосий воситалари 
бўлган дейктик белгилар бошқа лисоний белгилардан 
олдинроқ пайдо бўлишган эмасмикан!? Ёхуд дейксис 
тизими лисоний фаолиятни таъминловчи, тил тизими 
марказида турувчи 
ҳодиса, 
деб 
эътироф 
этилиши 
мумкинми!?
Ушбу 
саволларнинг риторик 
руҳда 
қолишини 
истамасдим. Зеро, воқелик идрокида цаерга? ҳаерда? 
цаергача? цачон? цачонгача? цандай? цай йўсинда? нима 
учун? каби саволларга жавоб излашга мажбурмиз. Бу 
тарздаги саволларнинг тугилишга сабаб воқелик идроки
180
www.ziyouz.com kutubxonasi


ШАХС билан боглиқ эканлигида. У воқеликни ўз кўз 
ўнгида, тасаввурида кечаётган ҳодиса сифатида қабул 
қилади, уни ўзига, ўз шахсига нисбатан баҳолаб, баён 
қилади. Шунинг учун ҳам нутқий тафаккур ва лисоний онг 
марказида 
идрок 
ШАХСи 
туради, 
унинг 
МЕНи 
ахборотнинг лисоний баёни учун бошлангич нуқтадир. Бу 
марказ воқелик баёнида КИМ саволи орқали тавсифланади. 
Шунинг учун ҳам воқелик баёнида замон - макон -
ижтимоий мавқе марказлари мулоқот ШАХСи томонидан 
белгиланиб, ягона дейктик майдоиии ташкил қилади.
Дейктик ибораларнинг тил онтогенезисида муҳим 
ўрин 
эгаллаши 
уларнинг 
гўдаклар 
нутқида 
илк
босқичларда пайдо бўлишидан ташқари, бу ибораларсиз 
тўлақонли мулоқотнинг кечишини тасаввур қилишнинг ўзи 
қийин. Биз кўпинча ёш болаларга ва катта ёшдагиларга тил 
ўргатишда лисоний бирликлар (масалан, сўзлар) маъноси 
етарли деб ҳисоблаймиз. Аммо лисонни ўзлаштиришни 
бундай ўта соддалаштириш нотўғри хулосадир. Ёш бола 
«соат 10 » тузилмасининг мазмунини англаши учун 
лисоний белгилар маъносини билиши етарли эмас. У 
«ҳозир», «бугун», «менинг», «сенинг», «бу», «шу ердаги», 
«кечаги». «олдинги» кабилар воситасида воқеланадиган 
контекст кўрсаткичларини ҳам билиши талаб қилинади. 
Шу қатордаги дейктик ибораларнинг қайси вазиятда, 
қандай шароитда қўлланишини билмасдан туриб, «соат 
Ю30» нутқий тузилмаси мазмунини воқелик билан боглаб 
бўлмайди. Лисонни билиш, унинг соҳиби бўлиш, ҳаётий 
фаолият турларини билишдир. 
Тил таълими ҳам 
ижтимоий, кундалик фаолиятда мавжуд бўлган ва янгидан 
юзага келадиган ҳодисалар, вазиятларни англаш ва уларни 
лисоний 
баён 
қилиш 
малака-кўникмаларини 
шакллантиришга қаратилмоги керак. Ахир биз ўқувчиларга 
янги сўзлар, ибораларни тушунтираётганимизда, янги 
воқеликни тушунтирамиз-ку! Бу воқелик баёнини мулоқот
181
www.ziyouz.com kutubxonasi


муҳити билан боглаш кўникмасига эга бўлган ўқувчигина 
лисоний билимга эга бўлиши мумкин. Лисоний фаолият 
инсон онгли фаолиятининг ажралмас қисми. У лисон ва 
ижтимоий тажриба уйгунлигида кечади. Тил таълимининг 
когнитив асослари айнан шу тамойилга асосланади.
Келинг, 
дейктик 
ибораларнинг 
тизимий 
хусусиятларига қайтайлик. Анъанага биноан фарқланиб 
келинаётган асосий гуруҳлар шахс, замон ва макон дейктик 
ибораларидан иборатдир.

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish