Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

ўшанда; бугун- ўша куни- кеча; арафада - эртага- бир 
кундан сўнг каби тушунчалар қарама-қаршилигида юзага 
келадиган ҳодиса деб ҳисоблайди. Аммо ушбу турдаги 
ибораларнинг референти кўпинча ўта юзаки - ўзи-ўзидан 
маълум бўлган ҳодиса сифатида баҳолаб келинмокда. 
Ушбу иборалар маъно хусусиятлари тўгридан-тўгри 
«воқелик» ёки предмет-ҳодисаларнинг объекти замон ва 
маконда жой олиши билан боглиқ эмас. Аксинча, тил 
тизими ушбу ибора гуруҳларига шахслараро мулоқот 
жараёнида 
юзага 
келадиган 
талаб 
-вазифаларни
бажаришни «буюради». «Лисон воқелик билан референт 
боглиқлигидан маҳрум бўлган, доимо янгича қўлланишга 
ҳозир бўлган «маъносиз» белгилар яратилиши билан бу 
масалани ҳам ҳал қилади ва бу белгилар сўзловчи 
томонидан кечаётган нутқ фаолиятига жалб қилиниши 
заҳотиёқ 
«тўлиқ» 
(маъноли 
-
Ш.С.) 
белгиларга
айланадилар» (Ўша асар: 288).
Дейктик иборалар маъносининг нутқ субъекти -
сўзловчининг коммуникатив мақсади билан боглиқ ҳолда 
ўзгариб боришини ўз пайтида файласуфлар ҳам қайд этган 
эдилар. Бертранд Расселл «мен», «бу», «шу ерда», «ҳозир» 
сўзларини асосий эгоцентрик сўзлар сифатида таърифлаб, 
уларнинг маъноси замон ва макон ўзгариши билан боглиқ 
ҳолда ўзгариб туришини эътироф қилган: «Ҳозир» сўзи ҳар 
бир қўлланишда вақт кечиши давомийлигининг маълум 
бир даражасини англатади; «шу ерда» сўзи, «мен»нинг ҳар 
бир ҳаракати натижасида жой оладиган алоҳида ўрнини 
белгилайди; «мен» уни талаффуз қилаётган ҳар қандай 
шахсни билдиради» (Киззе1 1948: 113). Ўз устозига
эргашган Л.Витгенштейннинг таърифи ҳам шунга мос: 
««Мен» - бирор бир шахснинг номланиши эмас, «шу ерда» 
- маълум бир жойни атамайди, «бу» - ном эмас» 
(Витгенштейн 1994, 4.1: 207). Шунинг билан бир қаторда, 
айрим 
тадқиқотчилар 
дейксиснинг 
эгоцентрик
173
www.ziyouz.com kutubxonasi


хусусиятини тўлигича эътироф этишга журъат этмайдилар. 
В.Шмидт, Г.Раух, И.А.Стернин ва бошқалар дейктик 
майдон марказини «сен/сиз», яъни адресат эгаллаши 
мумкинлигини 
айтишади. 
Бинобарин, 
«Бир 
цадам 
олдинга!», «Ўнгга бурилинг/» каби буйруқ нутқий актлари 
бажарилаётган вақтларда асосий эътибор буйруқни қабул 
қилувчига йўналтирилади. Б.Рассел ишларида эса барча 
турдаги эгоцентрик сўзларнинг (е§осепШс шогйз) кўрсатиш 
мазмунидаги маъносини рШз «бу, шу» олмоши воситасида 
тавсифлаш мумкин, деган фикр мавжуд (Ки88е1 1948: 100- 
108). Унинг фикрича, I «Мен» !Ие Ъюруарку 1о м>Шск 1М$ 
Ъе1оп%8 «бу царам бўлган таржимаи ҳол» мазмунини 
билдирса, кеге «бу ерда» - 1ке р1асе оў 1кБ «бунинг ўрни» ва 
полм «ҳозир» 1ке Ите оў 1кБ «бунинг вацти» мазмунларига 
эга. Балки инглиз файласуфининг фикри мантиқан 
тўгридир, 
чунки 
барча турдаги 
дейктик 
иборалар 
кўрсатиш, 
ишора 
маъносини 
ифодалайдилар 
ҳамда 
кўрсатиш майдонининг марказида сўзловчи шахс туриши 
сабабли ишоранинг бошлангич нуқтаси ҳам унинг «кўз 
ўнги»да турган воқелик парчасидир. Ушбу воқеликнинг 
коммуникатив ифодасида «бу» кўрсаткичи асосий ўринни 
эгаллайди. Аммо мантиқий мазмуннинг лисоний маънога 
мувофиқ келиши ҳар доим ҳам кузатилавермайди. 
Мантиқий идрок кўп босқичли концептуал (тафаккур) 
«ишлов»идан ўтгандан сўнггина лисоний воқеликка 
айланиши маълум.
«Маъно» тушунчасини «объектнинг шахс онгида акс 
топган умумлашган бенуқсон тасаввурдаги модели» деб 
таърифлаган психолог В.Ф.Петренко бу моделнинг шакл 
топишини оддий фаолият эмаслигини қайд қилади: «онг 
(лисоний- Ш.С.) белгилар воситасида воқеликни оддийгина 
такрорламасдан, балки ундаги субъект учун аҳамиятли 
бўлган хусусият ва белгиларини ажратиб, умумлашган 
модел курилмасини яратади» (Петренко 1988: 10; 12).
174
www.ziyouz.com kutubxonasi


Демак, лисоний маъно шаклланиши - мураккаб жараён. 
Маъно шаклланишида воқеликдаги объектнинг муҳим 
хусусият - белгиларининг акс топиши оддий жараён эмас, 
балки 
бу хусусиятлар 
инсон 
ижтимоий 
фаолияти, 
тажрибаси нуқтаи назаридан муҳим бўлмоги даркор. Янада 
аниқроги, бу муҳимлик, аҳамиятлиликнинг ўзи ижтимоий 
тажриба 
асосида 
юзага 
келади. 
Психолингвистлар 
А.А.Леонтьевга 
(1975) 
эргашиб, 
маънони 
«инсон 
фаолиятининг қиёфаси ўзгарган шакли» деб таърифлаб, 
хато қилишмаган, чунки идрок этилаётган объектнинг 
хусусиятлари инсоннинг ижтимоий фаолияти жараёнида 
кўзга ташланади, фарқланади.
Лисоний белгилар маъноси шаклланишида инсон 
фаолияти, унинг ижтимоий тажрибаси натижалари акс 
топиши, албатта, предмет мазмунидаги ва бошқа тўлиқ 
маъноли сўзлар мазмунида равшанроқ кўринади. Аммо 
бунинг билан бошқа турдаги лексик бирликлар (шу 
жумладан, дейктиклар) лугавий маънога эга эмас дейишга 
ҳам журъатим етмайди. Ҳар бир лисоний бирлик, сўзсиз, 
лугавий маънога эга. Бундан дейктик белгилар, шу 
жумладан, олмошлар ҳам мустасно эмас.
Россия 
Фанлар 
академиясининг 
академиги 
Н.Ю.Шведова тил лугат тизимининг табақаланиши дарахт 
шаклида тус олишини уқтириб, ушбу дарахтнинг тепаси 
энг мавҳум ва умумлашган (глобал) маъно - мазмунга 
интилишини 
таъкидлайди. 
Ута 
мавҳумлаштирилган 
тушунчалар ҳаракат ёки ҳолат, ҳаракат тури ёки ҳол, 

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish