ўрни (Мег-ёоЛ с1е1Х18 - бу ерда-у ерда дейксиси) ва нутқий
акт вақти (]еШ - с1епп йе
1
Х
18
ҳозир- ўша пайтда дейксиси)
фарқларига таянишни таклиф қилади.
К.Бюллер айнан шу китобида кўрсатиш объектининг
фарқланишига нисбатан дейксис ибораларнинг яна ўзгача
уч турга ажратиш мумкинлигини ҳам қайд этади: 1)
кўриниб турган объектга ишора (бетопзСгайо ас! оси1и8):
сўзловчи ўз кўзи билан кўриб турган объектни кўрсатиш
вазифасини бажарувчи лисоний белгилар; 2) контекст
дейксиси яъни матнда олдинги ўринларда қўлланган
сўзларга ишора (анафора ҳодисаси - Ш.С.); 3)
тасаввур
дейксиси (йе1х18 ап Р1еап1:а8ша), яъни сўзловчи бевосита
кўрмаётган ва матнда эслатилмаган, аммо сўзловчилар
учун маълум бўлган предметга ишора.
Дейктик
белгилар
таснифи
масаласи
узлуксиз
муҳокама қилинииб келинмоқда. Кўпчилик тилшунослар
анъанага биноан шахс, макон ва
замон дейксисларини
фарқлаб келишмоқда. Аммо айрим тилшунослар бундай
таснифга унчалик қўшилмайдилар. Улар, дейксис ва
модаллик ҳодисаларини ягона майдонга бириктириш
ҳаракатида
бўлишиб,
модал
дейксисини
алоҳида
ўрганишни
таклиф
қилишмоқда.
Модал
дейксиси
воситасида сўзловчи мавжуд ва тасаввурдаги вазиятларни
нисбатан баҳолайди (КаиЬ 1983: 231). Социал (ижтимоий)
дейксисни алоҳида категория
сифатида ажратиш ва унинг
воситасида
мулоқот
иштирокчиларининг
бир-бирига
нисбатан ижтимоий мавқеини белгилаши имкониятлари
ҳақида олдинги бобда гапирилди (кейинги саҳифаларда бу
ҳодиса тафсилотига яна бир карра қайтишга мажбур
бўламиз).
Бундан
ташқари,
Ч.Филлмор,
Р.Лакофф,
В.И.Шаховский, А.В.Кравченко каби олимлар, мулоқот
матнида суҳбатдошларнинг хусусий муносабатлари ўз
аксини топишини ҳисобга олиб, эмоционал дейксисни ҳам
171
www.ziyouz.com kutubxonasi
алоҳида ўрганиш гоясини таргиб қилишмоқца (ҒШшоге
1975; ЬакоҒҒ 1974; 8ш1Ш 1989; Шаховский, Жура 2002).
Дейктик ибораларнинг эслатилган гуруҳларининг
семантик ва прагматик хусусиятлари ва умуман ушбу
гуруҳларнинг ажратилиши қай
даражада асосли эканлиги
ҳақида батафсилроқ тўхталишга тўгри келади.
Олдинги
саҳифаларда
дейксис
белгиларнинг
семантик жиҳатдан бошқа лисоний белгилардан тубдан
фарқ қилиши, уларнинг предмет-ҳодисаларни тўгридан-
тўгри
номлаш
қобилиятидан
маҳрум эканлиги
ва
сигнификатив мазмунга эга эмаслиги эслатилган эди.
Дейктик воситалар қаторига кирувчи сўзларнинг
лексик маъносида у ёки бу турдаги референтга ишора
мавжудлигини
исботлашга
ҳаракат
қилган
Е.В.
Падучеванинг таърифича, «олмошлар - маъносида нутқий
ҳаракатга ҳавола ёки нутқий тузилманинг борлиқ билан
муносабатига, турига ишора мавжуд бўлган сўзлардир»
(Падучева 1988: 11). Олмошларнинг ва бошқа
турдош
турдаги дейктик белгиларнинг сигнификатив мазмундан
холи эканлигини, уларнинг референти тургун бўлмасдан,
балки нутқ вазиятига нисбатан ўзгариб туришини Эмиль
Бенвенист алоҳида қайд этган. Унингча, «Мен» олмоши
маъносини фақатгина маълум бир нутқий ҳаракат
ижросига (1осийоп) нисбатан аниқлаш
мумкин ва бу
нутқий ҳаракат
доимо ягона, алоҳида бўлиб қолади,
такрорланмайди. Ҳар бир нутқий ҳаракат алоҳида
объект
(воқеликдаги ҳодиса, пердмет) билан боглиқ бўлганлиги
сабабли, «мен» олмошининг референти ҳам ўзгариб
туради. Қисқаси, «мен» шакли лисоний нуқтаи назардан
фақатгина
бажарилаётган,
ижро
этилаётган
нутқий
ҳаракатда мавжуддир (Бенвенист 1974: 286).
Фаранг тилшуноси шахс, замон, макон, ишора
қилинаётган объект
кўрсаткичларининг нутқ кечаётган
вақт билан муносабатини мен:
бу ерда- у ерда; ҳозир -
172
www.ziyouz.com kutubxonasi