Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

«Меиииг оиам
мендан ёш» кўринишидаги гапларнинг мазмундорлигини 
таъминловчи ягона восита нутқ вазияти, 
контекст 
эканлигини алоҳида таъкидлаган эди (Ьуопз 1977: 419). Ўз 
тиббий кўрсатмаларини онасининг тиббий варақаси билан 
қиёслаётган одамнинг ҳайратли гаплари: «Ё тавба! Меиииг 
онам мендан ёш! Албатта, гап ёшда эмас, лекии у  
ҳацицатдан ҳам меидаи ёш, тиббий кўрсаткичларга 
царанг\»
Диққат қилинг: сўзлаётган шахс айтаётган гапининг 
маъносиз туюлишини 
сезиб, 
изоҳ 
бермокда, 
яъни 
онасининг ундан ёш кўриниши тиббий кўрсаткичларга 
боглиқ эканлигини уқтирмоқда. Демак, пресуппозиция ва 
ҳар қандай маъно ифодаси билан боглиқ бўлган бошқа 
ҳодисаларнинг воқеланиши, 
лисоний тус олиши учун 
маълум микдорда нутқий вазият контексти талаб қилинади.
Семантик ва прагматик прессупозицияни фарқлаш, 
уларни ягона бир лисоний-мантиқий фаолиятнинг икки 
мустақил қисмларига ажратишга сабаб бўлмоқда. Ҳолбуки, 
лисоний ва мантиқий ҳаракатлар ягона бир фаолият 
доирасида ижро этиладиган, бири иккинчисини тақозо 
этувчи ҳодисалардир. Семантикани, лисоний бирликлар 
маъносини 
ушбу 
лисондан 
фойдаланувчининг дунё 
ҳақидаги билимидан холи ҳолда қараш хатодир. Доимий 
ҳамкорликда ижод қилишаётган америкалик семасиологлар 
Ж.Катц 
ва Ж.Фодор 
ҳамда 
уларнинг 
шогирдлари 
семантикани контекстдан холи, 
сўз 
ва гапларнинг 
қандайдир доимий, тургун маъноси билан шугулланувчи 
соҳа деган гояни сингдиришга қилган ҳаракатлари бундай 
«атомистик» ёндашувнинг салбий натижа билан тугашини 
кўрсатди. Ажратувчилик, чексиз бўлакларга бўлиб ташлаш 
амали методологик жиҳатдан ҳар доим ҳам кутилган 
самарага олиб келамвермаслиги илмий тафаккурда ўз
128
www.ziyouz.com kutubxonasi


тасдигини топган. Жаҳон руҳшунослигининг энг катта 
«вакил»ларидан бири бўлган Л.С.Внготский 1934 йилда 
нашр эттирган «Тафаккур ва нутқ» номли рисоласида 
нутқнинг инсон психологик-мантиқий фаолияти билан 
боглиқ томонларини ўрганаётиб, психологик фаолиятни 
элементларга эмас, балки бирликларга ажратиш методидан 
фойдаланиш лозимлигини уқгиради.
Олимнинг тавсифича, «бирлик, таҳлилнинг (илмий- 
мантиқий таҳлилнинг - Ш.С.) шундай ҳосиласики, у 
элементлардан фарқли равишда, яхлитга хос бўлган барча 
хусусиятларга эгадир ҳамда бу хусусиятлар 
қайта 
бўлинмайдиган бирликнинг «тирик» таркибини ташкил 
қилади» (Внготский 1934: 9; қиёсланг: Фам2003: 114).
Яхлит таркибидаги бирликлар унга (яхлитга) хос 
хусусиятларга 
тўлиқ 
эга 
бўлишига 
қай 
даражада 
ишонишни билмайман, лекин руҳшунос таклиф қилган 
метод лисоний таҳлил учун ҳам муҳим эканлигини 
таъкидламоқчиман.
Умуман олганда, пресуппозициянинг семантикага 
оид бўлишига, унинг матндан ажралган ҳолда мавжуд 
бўлишига гумоним йўқ эмас. Бу гумон тасдигини қуйидаги 
гаплар таҳлилида кўриш мумкин:
а) Муаллиф ушбу рисолани тугатмасдан олдии 
уиланди.
б) Муаллиф ушбу рисолани тугатмасдан олдии 
вафот этди.
в) Муаллифушбу рисолани тугатди.
Келтирилган гаплар қиёсидан кўринадики, <Муаллиф
рисолаии тугатди» прессупозиция хулосаси фақатгина (а) 
га мос келади. Олам ҳақидаги билимимиз эса ушбу 
пресуппозициянинг (б) туридаги гапларга мос эмаслигини 
исботлайди, чунки прессупозицияда маълум («ушбу») 
рисола тугатилганлиги ҳақидаги хулоса мавжуд. Демак, 
рисола муаллиф вафотидан олдин тугаган бўлиши шарт.
129
www.ziyouz.com kutubxonasi


Маълумки, 
семантик 
таҳлилда 
маъно 
лисоний 
бирликларнинг доимий, инвариант мундарижаси сифатида 
ажратилади. Прессупозиция эса инвариантлик хусусиятига 
эга эмас, у доимий мундарижавий хулоса бўла олмайди, 
унинг воқеланиши матнда, мулоқот контекстида кечади. 
Шу сабабли бўлса керакки, кейинги йилларда олимлар 
прессупозицияни асосан прагматик ҳодиса сифатида 
талқин қилиш йўлидан боришмоқда.

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish