I-БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги ўрни
Сув табиатда суюқ, буғ ва муз кристалли ҳолатлари кўринишида учрайди. Сув шундай минерал моддаки, у ўзининг эритувчанлик хусусияти билан Ер юзидаги барча организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда инсонлар) тириклигини, яшашини таъминлаб, хужайралар, тўқималар таркибида бўлади. Улардаги мураккаб биокимёвий реакциялар, яъни модда алмашинув жараёни сувнинг иштирокида ўтади. Мутахассисларнинг фикрича, келгусида металл запаслари тугаб қолса, унинг ўрнига пластмассадан тайёрланган материаллар ишлатилади, ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларидан олинадиган озуқа моддалар етишмаса, унинг ўрнига синтетик моддалардан тайёрланган озуқа моддалар истеъмол қилинади, аммо ҳеч қачон сувнинг ишини (функциясини) бошқа бирон модда бажара олмайди. Машҳур геолог олим, академик А.П.Карпинский «Сув энг қимматбаҳо бойлик бўлиб, усиз яшаш мумкин эмас», деб ёзган эди.
Ўсимлик хужайрасининг таркибига кирган сув хужайрадаги шира ҳажмини кўпайишига олиб келади, хамда унинг хужайра пардасига бўлаётган босимини оширади. Шу билан бир қаторда хужайра ва ўсимлик тўқимасининг қизғин ҳолатини ушлаб туради. Тупроқдаги сув билан биргаликда ўсимликка бир неча озиқлантирувчи моддалар келиб тушади ҳамда барглар ва бошқа органларига тарқалади. Органик моддаларни шаклланишини таъминловчи фотосинтез жараёнини сувсиз ўтказиб бўлмайди.
Ўсимликларда сув харакатланиши механизми ҳамда ўсимлик сув тартибининг физиологик жараёнлар ва ҳосилдорлик ўртасидаги боғлиқларни Рижов С.Н. [116] ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган.
Қишлоқ хўжалиги экинларидан энг юқори ва барқарор ҳосил олиш учун, экинларнинг ўсиш ва ривожланиш даври жарёнининг барча фазаларида тўхтовсиз сув билан таъминланишга эришиш орқали амалга ошириш мумкин.
Ғўзани суғориш меъёрларини аниқлаш формуласи Рижов С.Н.
[116] томонидан тавсия қилинган. Унинг тавсиясига кўра ғўза
илдизини асосий қисми 1 м. ли қатламда жойлашади, сувнинг асосий қисми эса 30-90 см. ли чуқурликдан транспирация учун ўзлаштирилади. Шунинг учун суғоришда 100 см. дан кейинги қатламни намлантиришдан самара камлиги аниқланган.
Сув ўсимлик организмида 75-90 фоизда бўлиши ва айрим органларида эса 98 фоизни ташкил этиши мумкинлиги кўпчилик олимлар томонидан келтириб ўтган. Сув ўсимликнинг ривожланишини биринчи кунлариданоқ зарур. Тупроққа тушган ўсимлик уруғи, унинг турига, келиб чиқишига ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда, униб чиқиши учун маълум миқдорда сув ичиши талаб қилинади. Ғўза чигитини ўсиб чиқиши учун қуруқ ҳаволи уруғ массасига нисбатан 90% сув талаб қилинади[20]. Ўсимлик хужайралари сув билан етарли даражада тўйингандагина нормал ривожланиши мумкин бўлиб, бунинг оқибатида уларда ҳаётий жараёнлар фаолияти уйғунлашади, қолган қисми эса фотосинтез жараёнида айрим мураккаб органик моддаларни шаклланишида сарфланади.
Юқорида келтириб ўтилганидек, ўсимликлар таркибида 80-90 фоизгача сув бўлади. Ўсув даврида ўсимликлар бу сувнинг асосий қисмини буғлантириб юборади. Кузатишларга қараганда, ўсимликлар бутун вегетация давомида ўзлаштирган сувнинг атиги 0,01-0,03 фоизни ўз организмини шаклланиши учун сарфлайди. Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уларнинг ривожланиш фазаларига қараб турлича бўлади. Масалан, ғўза гуллаш ва мева тугиш даврида сувга талабчан бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |