Монетар сиёсат: ислоҳотлар талаб этилади



Download 58,24 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi58,24 Kb.
#47442
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хулоса , таклиф , талаб


Монетар сиёсат: ислоҳотлар талаб этилади

Бугунги кундаги монетар сиёсат жамғармалар ва инвестицияларни рағбатлантирадими? Дебиторлик, кредиторлик қарзлари ва бюджетга боқимондаликни қисқартиришга йўналтирилганми? У аҳолининг оқилона бандлигини таъминлаш муаммоларини ҳал этиш заруратини инобатга оладими?
Миллий валютани конвертациялаш борасидаги баҳслар ушбу масалалар муҳокамасини иккинчи даражалик қилиб қўйди. Аслида бу масалалар узвий боғлиқдир. Монетар сиёсат мустақил миллий валютани яратиш, унинг ишончлилигини таъминлаш, тўлов тизимини такомиллаштириш, инфляция муаммоларини ҳал этиш, оқилона кредит сиёсатини ташкил этишга йўналтирилади, одатда. Лекин бу масалаларнинг негизида миллий пулнинг «тўлақонлилиги» туради 
Сўм тўлақонли пул ҳисобланиши мумкинми?
Классик иқтисодий назарияга кўра, пул тўлақонли бўлиши учун 5 та маълум функцияни бажариши керак. Сўм нечтасини бажармоқда?
1. У товарлар ва хизматлар қийматини ўлчаш ёки иқтисодчилар айтганидек, – умумий эквивалент бўлишдек биринчи функцияни бажаряптими?
Маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миллий валютада баҳоланади. Лекин биз импорт товарларни бозорда харид қилаётганимизда сотувчилар кўп ҳолларда, ушбу товарлар нархини эркин алмаштириладиган валютада (ЭАВ) баҳолайдилар, сўнгра уни сотилаётган кундаги курс бўйича миллий валютада эълон қиладилар. Ҳатто мамлакатимиз автомобилларига ҳам яқин-яқингача нархлар ҳар ҳафтада Марказий банк курси бўйича ўзгариб турган. Яъни товарларнинг қиймати кўпроқ миллий валютада эмас, балки чет эл валютасида белгиланган. Хулоса: пулнинг биринчи функцияси – умумий эквивалент бўлишини миллий валюта фақат қисман бажариб келмоқда.
2 ва 3. Миллий валюта муомала воситаси ва тўлов воситаси функцияларини бажаряптими? Легал иқтисодиётда бажаради. Хуфиёна иқтисодиётнинг улуши эса қандай? Турли баҳоларга қараганда – 25%дан 50%га қадар. Хуфиёна бизнесда ҳисоб-китоблар нақд пулда амалга оширилади. Буни қоп-қоп сўмларни кўтариб боргандан кўра ЭАВда бажариш осонроқдир. Тахмин қилиш мумкинки, пулнинг ушбу функциялари бизнинг шароитимизда хуфиёна бозорнинг улушига тескари мутаносибликда бажарилади. Яъни пулнинг ушбу иккинчи ва учинчи функцияларини ҳам сўм қисман бажаради.
4. Сўмдан жамғариш воситаси сифатида фойдаланиладими? Эҳтимол, инфляция нималигини тамоман билмайдиган баъзи кишилар сўмларни айни нақд кўринишда сақлашлари мумкиндир. Банкда нақд сўмларни муддатли депозитга (маълум фоиз тўлови эвазига) топшириш мумкин. Бироқ уларни пластик карточкалардан мамлакатимиз тижорат банкларига арзийдиган фоизларни кўзлаб топширишнинг деярли имкони йўқ. Айни вақтда пластик карточкаларга иш ҳақининг 70%гача қисми ўтказилади. Иш ҳақининг бу қисмини фоиз олиш мақсадида жамғаришнинг иложи йўқ. Яъни, банкка омонатга қўйиш учун ушбу пластик картадаги суммаларни нақд пулга айлантириш бўйича харажатларни амалга ошириш, шундан кейингина тижорат банкларига депозитларга топшириш мумкин бўлади. Амалиётда эса, агар, сиз уларни нақд пулга айлантирган бўлсангиз, бозорда чет эл валютасига алмаштириш ва қатъий валютада сақлаш осонроқ бўлиб келган.
Юридик шахсларнинг нақдинасиз маблағларини жамғариш масаласи ҳам яхши аҳволда эмас. Омонатларни муддатли депозитга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг ярмидан ошадиган ставкада қабул қилишга рози бўладиган бирорта тижорат банкини билмайман – бу ставкалар эса инфляция суръатларидан анча паст. Демак, сўмимиз ҳозирча тўртинчи функцияни ҳам амалда бажара олмаяпти.
Неоклассик иқтисодий назария вакиллари ва барча Кейнс назарияси издошлари инвестициялар жамғармаларга тенглигини таъкидлайдилар. Ўзбекистонликлар жамғармаларининг бир қисмини қимматбаҳо зийнат буюмларда (автомобиллар жамғарув воситаси сифатида ўз аҳамиятини йўқотган) ёки, асосан, қатъий валютада амалга оширишлари боис улар мамлакатимиз иқтисодиётига эмас, балки хорижда инвестицияланади. Яъни амалга оширилиб келинган биздаги монетар сиёсат миллий валютада жамғармаларни шакллантириш ва иқтисодиётга инвестицияларни рағбатлантиришга йўналтирилмаган эди.

Download 58,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish