Иқтисодиётни глобаллашуви, интеграцион жараёнлар, инновацион жадаллик ва кучли рақобат муҳитидаги талаблар ҳисоб-китобларга оид фанлар тизимини ҳам замонавий бизнес қоидаларига мос тарзда такомиллаштиришни талаб этмоқда. Негаки, манфаатлар устуни сифатида тан олинган бозор модели аввало аниқ ҳисоб-китоблар алгоритмини, уларни баҳолашни ва чуқур таҳлилий ечимларни талаб этади Замонавий бошқарувни - -яқин ва узоқ даврийликни қамраб олган – режалаштириш;
- -мулк эгалари ва мақсадли фойдаланувчиларни молиявий ва бошқа ахборотлар билан таъминловчи – бухгалтерия ҳисоби;
- -ахборотларни чуқур қайта ишлаш, фаолиятга объектив баҳо бериш, иқтисодий ва молиявий имкониятларни аниқлаш орқали тезкор, жорий ва истиқболдаги бошқарув стратегиясини белгилаб берувчи – иқтисодий таҳлил;
- - фаолиятни йўлга қўйиш ва мақсадли бошқаришнинг аниқ ечимлари ва натижавийлигини таъминловчи, инновацион ва ақлли иқтисодни таъминлашга имкон берувчи – илмий фаолиятдан;
- - фаолият самарадорлиги ва натижавийлигидан келиб чиққан ҳолда муносабатларни мувофиқлаштиришнинг муҳим мезони бўлган – меҳнатни муносиб рағбатлантиришдан;
- -ва бошқа (ижтимоий, экологик, техникавий, ташкилий)жиҳатларни қамраб олган – мураккаб тизим деб қараш лозим.
Бошқарув ва унинг муҳим унсурлари |
Тизимга кирувчи бирликлар
|
Таснифи
|
Бошқарув (Менежмент)
|
Корхона фаолият самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуи
|
Турли хил усуллар, ишларни ташкил этиш ва фаолиятни назорат қилиш билан амалга ошириладиган муайян турдаги бошқарув фаолияти
|
Бошқарувнинг муҳим элементи
|
Режалаштириш
|
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати юзасидан асосланган, оператив, жорий ва истиқболдаги кўрсаткичларини белгилайди
|
Бошқарувнинг муҳим элементи
|
Бухгалтерия ҳисоби
|
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати ҳақида самарали иқтисодий қарорлар қабул юзасидан фойдаланувчи-ларнинг кенг доирасини зарур бўлган ахборотлар билан таъминлайди
|
Бошқарувнинг муҳим элементи
|
Назорат (аудит)
|
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати ҳақидаги ахборотларнинг мулк эгалари, давлат ва бошқа субъектларнинг манфаатларига зид бўлмаган талабларга мослигини назорат қилади
|
Бошқарувнинг муҳим элементи
|
Таҳлил
|
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлар и, молиявий аҳволи, пул маблағларининг ҳаракати ҳақида ахборотлар юзасидан аналитик хулосаларни чиқаради, жорий ва истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичларига баҳо беради ва уларни яхшилаш юзасидан муҳим чора-тадбирларни белгилайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |