"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-МОДУЛ. МОЛИЯВИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТЛАШТИРИШ



Download 1,62 Mb.
bet46/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

6-МОДУЛ. МОЛИЯВИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТЛАШТИРИШ.
КОРХОНА ПУЛ ОҚИМЛАРИНИ БОШҚАРИШ
6.1. Корхоналарда молиявий режалаштириш
Режа:

  1. Корхоналарда молиявий режалаштиришнинг мақсад ва вазифалари.

  2. Молиявий режалаштиришни амалга ошириш босқичлари.

  3. Корпоратив тузилмаларда молиявий режалаштириш методлари.

  4. Молиявий режалаштириш турлари. Молиявий режалаштириш принциплари.



Таянч тушунча ва иборалар: молиявий режалаштириш, бизнес-режа, бюджетлаштириш, молиявий прогнозлаштириш


1-савол баёни. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхона, фирма ва компанияларнинг хўжалик-молиявий бошқарув тизимига янгича ёндошишни тақозо этади. Корхоналарнинг иқтисодий мустақил ва молиявий барқарор фаолият кўрсатишлари, уларда бошқарувни тўғри ташкил қилиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни оқилона йўлга қўйиш, фан ва техника янгиликларидан, янги ахборот технологияларидан фойдаланиш, молиявий бошқарув ва молиявий режалаштиришни тўғри ташкил этилиши каби бир қатор омилларга боғлиқ. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, қўшма корхоналар тузиш, корхоналарни очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантириш, кичик ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга боғлиқдир. Ҳар қандай мулкчилик шаклидаги корхоналарда дастлаб иш фаолиятини ташкил этиш, келгусида ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатишни самарали бошқариш ва молиявий барқарорликка эришишда бизнес режанинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
“Режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. Шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилигини (мувозанатини) ва прорпорционаллилигини (мутаносиблигини) таъминлашга қаратилган фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади.
Бунда баланслилик (мувозанат) давлатнинг ихтиёрида бўлган молиявий ресурслар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрида (қўлида) қолган даромадлар ўртасидаги оптимал нисбатни билдиради. Пропорционаллик (мутаносиблик) эса корхоналар, хўжалик тармоқлари, минтақалар ва давлат субъектлари бўйича даромадларнинг солиқ тўлангунча ва солиқ тўлангандан кейинги ўлчамлари (миқдорлари) ўртасидаги оқилона нисбатдан иборат. Ана шу нисбатни кўпайтириш ёки камайтириш орқали давлат уларнинг ривожланишини рағбатлантириш ёки чеклаб қўйиши мумкин.
Р.Брейли ва С.Майерснинг фикрича молиявий режалаштириш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади28.

  • инвестицион имкониятларнинг тахлили ва корпорация ихтиёридаги маблағлардан молиялаштириш имкониятларининг тахлили;

  • қабул қилинаётган қарорларнинг оқибатларини башоратлаш ёки олдиндан кўра олиш;

  • бир нечта вариантлардан энг оптимал сифатида қабул қилинган қарорларнинг режага киритилишини асослай олиниши;

  • режада белгиланган кўрсаткичлар билан корпорациялар томонидан эришилган натижаларнинг нисбатини бахолаш.

Умумий ва оддий кўринишда, молиявий режалаштириш дейилганда молиявий режаларни тузиш ва амалга ошириш жараёни назарда тутилади. Молиявий режани, худди уни ишлаб чиқиш, яратиш ёки тузиш жараёни каби молиявий кўрсаткичларни ижодий таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ўзаро боғлаш тизими сифатида қараш керак. Амалиётда тез-тез фойдаланиладиган режалаштириш маълумотларини, масалан, корхона фаолиятининг шаклий моделини ишлаб чиқиш ва шу асосда молиявий кўрсаткичларнинг режали тизимини аниқлашни, молиявий режалаштиришнинг ишчи схемаси сифатида қараш мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, молиявий режалаштириш жараёнида у ёки бу субъект фаолият кўрсатиши молиявий таъминланишининг ҳаётийчанлигини оширувчи ношаклий омиллар инобатга олиниши керак.
“Молиявий режалаштириш” тушунчаси ўз ичига қуйидагиларни олади: тараққиётнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва молиявий таҳлил қилиш; жалб қилинган маблағлар ва вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштириш менежменти ва бошқалар.
Қуйидагилар молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолиятларни керакли бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш;
- пул маблағларидан иқтисод қилиб, тежаб-тергаб фойдаланиш ҳисобидан корхонанинг фойдасини ошириш бўйича ички резервларни қидириб топиш;
- капитални самарали жойлаштириш йўлларини аниқлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни баҳолаш;
- контрагентлар билан оптимал молиявий муносабатларни ўрнатиш;
- корхонанинг молиявий аҳволи, тўловга қобиллиги ва кредитга лаёқатлилиги устидан назорат ўрнатиш.
Бозор муносабатларига ўтилганига қадар молиявий режалаштиришнинг мазмуни корхоналарда соф оператив вазифаларни – марказлаштирилган иқтисодиёт амал қилганлиги учун етарли даражада формал бўлган корхоналарнинг беш йиллик молиявий режаларидаги кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, истиқболга мўлжалланган режаларнинг лойиҳасини баҳолаш, корхонанинг йиллик молиявий режаларини тузиш кабиларни ҳал этишга қаратилган эди. Бундай амалиётнинг ҳукм сурганлиги корхона молиявий хизматларининг обрўйига обрў қўшмас, чунки уларга ҳеч нарса боғлиқ эмас эди. Бозор иқтисодиётида молиявий хизматларнинг роли тубдан ўзгаради. Улар корхона ривожланишини фаол ва таъсирчан бошқаради ва бир вақтнинг ўзида, шу ривожланишнинг йўналиши ва сифатини назорат қилади. Ҳозирги шароитдаги молиявий режалаштириш барча зарурий ҳаракатларни олдиндан кўзда тутишгина (кўра билишгина) эмас. Бу тегишли ишларни амалга ошириш жараёнида юзага чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай кутилмаган ҳолатларни кўра олиш қобилияти ҳамдир.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish