"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ



Download 1,62 Mb.
bet36/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

5-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
5.1. Корпоратив тузилмаларда молиявий қарорлар қабул қилиш
Режа:

  1. Молиявий стратегияни белгилаш орқали молиявий қарорлар қабул қилишни ташкил этиш.

  2. Корпоратив тузилмаларда молиявий қарорлар қабул қилишнинг доминант соҳалари тавсифи. Бизнеснинг ташқи иқтисодий муҳити.

  3. Корпоратив тузилмаларда молиявий стратегия ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичларининг ўзаро-кетма-кетлиги.



Таянч сўз ва ибооралар: молиявий қарорлар, молиявий стратегия, стратегик молиявий таҳлил, молиявий муҳит.


1-савол баёни. Бугунги кунда миллий иқтисодиётни модернизациялашда корхоналар молиявий фаолияти алоҳида ўрин тутади. Шу боис, улар фаолияти самарадорлигини таъминлашга кўмаклашиш, корхонларнинг мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашдаги ролини ошириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш ҳамда шарт-шароит яратиш давр талаби ҳисобланади. Корхоналар фаолияти самарадорлигини таъминлашда корпоратив стратегияни шакллантириш ва амалга ошириш истиқболли молиявий режалаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бунда корхоналар миқёсида молиявий стратегияни шакллантириш учун, аввало, молия стратегиясининг моҳияти, принципларини ташкил этиш босқичлари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни ўрганиб чиқишни зарурат қилиб қўяди. Шундан келиб чиққан ҳолда хўжалик субъектларида молия стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан изланишлар олиб борган олимлардан Россиялик иқтисодчи олим И.А. Лисовская компания молиявий стратегиясини корхоналар молиявий ривожланишига салбий таъсир этувчи омилларни нейтраллаштириш ва корхонанинг реал имкониятларини бошкариб бориш воситаси сифатида изоҳлайди23. Яна бир иқтисодчи олим Н.В. Бобков томонидан эса молиявий стратегия тушунчаси кенгайтирилган маънода ва катъий йуналтирилган маънода очиб берилган. Яъни бунда катъий йуналтирилган молиявий стратегия молиявий натижага эришиш учун молиявий фаолиятни ташкил этишнинг аник максад ва вазифалари тизимини ўзида акс эттиради.
Корхонанинг самарали ривожланишини таъминлашда молиявий стратегия ишлаб чиқиш муҳим аҳамит касб этади. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин:
1. Ишлаб чиқилган молиявий стратегия яхлит корхона ва унинг алоҳида таркибий бўлинмалари олдига қўйилган иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг узоқ муддатли ва умумий ва молиявий мақсадларни амалга ошириш механизмини таъминлайди.
2. Молиявий стратегия корхонанинг реал молиявий имкониятларини баҳолаш, ички молиявий имкониятлардан максимал фойдаланишни ва молиявий ресурслар тезкор айланувчанлигини таъминлаш имконини беради.
3. Молиявий стратегия ташқи омилларнинг тезкорлик билан ўзгариши жараёнида пайдо бўладиган янги истиқболли инвестицион имкониятларни тезкор амалга ошириш имкониятини таъминлайди.
4. Молиявий стратегия ишлаб чиқиш назорат қилинмаган корхоналар ривожланишининг мумкин бўлган вариантларида таъсир қилувчи ташқи омилларни ҳисобга олади ва корхона фаолияти учун салбий оқибатларни минимум даражага пасайтириш имконини беради.
5. Корхонанинг молиявий фаолиятини унинг рақобатчилари билан солиштириш орқали афзаллик жиҳатларини таққослаш имкониятини беради.
6. Аниқ молиявий стратегия корхона молиявий фаолиятини стратегик, жорий ва оператив бошқаришдаги ўзаро боғлиқликни таъминлайди.
7. Корхонада энг муҳим стратегик молиявий қарорлар ижросини молиявий менталитетга мувофиқликда амалга оширишни таъминлайди.
8. Молиявий стратегия тизимида муҳим молиявий бошқарув қарорларини аниқ мезонлар асосида баҳолаш имконияти шаклланади.
9. Ишлаб чиқилган молиявий стратегия корхонанинг умумий ташкилий бошқарув тузилмалари ва ташкилий маданиятини стратегик ўзгартиришнинг дастлабки асосларидан бири сифатида намоён бўлади.
Молиявий стратегиянинг кенгайтирилган маъноси эса молиявий стратегияни бевосита бошка функционал стратегиялар (инвестицион, маркетинг, ишлаб чикариш ва бошкалар) билан ўзаро боғлиқдикда эканлиги билан изоҳланади24. Шунингдек, украиналик иқтисодчи олим И.А.Бланк томонидан “Молиявий стратегия корхонанинг муҳим функционал стратегияларидан бири бўлиб, ташки воситалар ўзгарувчанлиги шароитида узоқ муддатли молиявий максадларни шакллантириш, улар муваффакиятини таъминлашнинг энг самарали йўлларини танлаш, молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишларини корректировка килиш йўлида молиявий фаолият ва молиявий муносабатларни ривожлантиришнинг барча асосий йўналишларини таъминлашни ўзида акс эттиради”25, дея изоҳланади.
Корхонанинг стратегик молиявий мақсадларига турли усуллар билан эришиш мумкин. Бундай усуллардан энг самаралисини танлаш стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнида амалга оширилади.
Стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш аниқ бир корхона стратегик молиявий ҳолатини (позициясини) ҳисобга олган ҳолда стратегик молиявий мақсадларга эришишнинг мумкин бўлган усулларини кўриб чиқиш ва улардан мақсадларни амалга ошириш учун энг самаралисини танлашни ўзида акс эттиради.Мазкур таърифдан кўриниб турганидек, корхонанинг қайси бир стратегик молиявий қарорни қабул қилиши аниқ чегаравий тизимлар билан боғланган. Бир томондан бундай чегаравий тизим корхонани стратегик молиявий ривожлантиришнинг ҳақиқатдаги молиявий ҳолатни тавсифлайдиган имкониятлари сифатида юзага чиқса, бошқа томондан миқдорларда акс этган мақсадли стратегик молиявий меъёрлар бўйича стратегик молиявий мақсадлар тизими молиявий қарорлар қабул қилишга йўналтирилган. Чегарагаларга қарамасдан корхоналарда индивидуаллашган стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш имконияти диапазони анча кенг. Корхона доирасида ўз стратегик молиявий қарорларни қабул қилиш мумкин бўлган бу диапазон “стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш доираси” деб аталади. Корхонанинг стратегик молиявий ҳолати (позицияси) ва молиявий ривожланишнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда стратегик молиявий қарорлар қабул қилиш жараёни қуйидаги асосий босқичлар бўйича амалга оширилади (5.1-расм):





Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish