6. Инқирозга қарши молиявий бошқарув. Бундай бошқарув функцияси молиявий инқироз аломатларига ўз вақтида ташхис қўйиш мақсадида корхона молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш; корхонанинг инқироз ҳолати масштабларини ва уни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш; корхонанинг инқирозга қарши молиявий бошқарув ички механизмлари фойдаланадиган шакл ва методларни, керак бўлганда – ташқи санация (молиявий ҳолатни яхшилаш бўйича тадбирлар тизими) ёки қайта ташкил қилиш шаклларини белгилаш ҳисобланади.