Молиявий менежментнинг мустақил фан сифатида шаклланиши яқин ўтмишга бориб тақалади. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда турли мулкчилик шаклларининг пайдо бўлиши, иқтисодиётни бозор қонуниятларига асосланган ҳолда бошқариш тизимининг такомиллашуви, бизнеснинг турлари ва замонавий йўналишларини вужудга келиши ҳамда улар фаолиятларини самарали амалга оширишда оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида молиявий ресурсларнинг аҳамияти ва уларни оптимал бошқаришни ташкил қилиш ва шу кабилар, молиявий менежментни мустақил фан сифатида шаклланишига муҳим туртки бўлди. Молиявий менежментнинг мустақил фан сифатида шаклланиши яқин ўтмишга бориб тақалади. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда турли мулкчилик шаклларининг пайдо бўлиши, иқтисодиётни бозор қонуниятларига асосланган ҳолда бошқариш тизимининг такомиллашуви, бизнеснинг турлари ва замонавий йўналишларини вужудга келиши ҳамда улар фаолиятларини самарали амалга оширишда оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида молиявий ресурсларнинг аҳамияти ва уларни оптимал бошқаришни ташкил қилиш ва шу кабилар, молиявий менежментни мустақил фан сифатида шаклланишига муҳим туртки бўлди. Фаннинг дастлабки назарий элементлари ХХ-асрнинг 30-йилларида пайдо бўла бошлаган. Хусусан, Дж. Вилямс томонидан 1938 йилда, «молиявий активларнинг қийматини бахолаш» моделини яратилиши молиявий менежмент фанининг назариясини шаклланишига муҳим туртки бўлган. 60-йилларга келиб Г.Марковица, У.Шарпа, Дж.Моссина каби олимлар томонидан, молиявий активларнинг даромадлилигини бахолаш моделининг (Capital Asset Pricing Model, CAPM) ишлаб чиқилиши юқоридаги назариянинг кейинги ривожланиш босқичи бўлди. Бундан ташқари ушбу йўналишда кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан илмий изланишлар амалга оширилган. Фаннинг дастлабки назарий элементлари ХХ-асрнинг 30-йилларида пайдо бўла бошлаган. Хусусан, Дж. Вилямс томонидан 1938 йилда, «молиявий активларнинг қийматини бахолаш» моделини яратилиши молиявий менежмент фанининг назариясини шаклланишига муҳим туртки бўлган. 60-йилларга келиб Г.Марковица, У.Шарпа, Дж.Моссина каби олимлар томонидан, молиявий активларнинг даромадлилигини бахолаш моделининг (Capital Asset Pricing Model, CAPM) ишлаб чиқилиши юқоридаги назариянинг кейинги ривожланиш босқичи бўлди. Бундан ташқари ушбу йўналишда кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан илмий изланишлар амалга оширилган.
Молиявий менежмент – субъектлар бошқарувининг умумий мақсадларига эришишга йўналтириш учун амал қиладиган тизимдир. Хусусан, Ж.Ван Хорн ва Ж.Ваховичларнинг фикрича, “Молиявий менежмент маълум бир умумий мақсад асосида активларга эга бўлиш, уларни молиялаштириш ва бошқариш билан боғлиқдир. Демак, молиявий менежментнинг қарор қабул қилиш функцияси учта асосий йўналишга ажратилиши мумкин: инвестиция, молиялаштириш ва активларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш”.
Do'stlaringiz bilan baham: |