Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Маълумотларни очиб бериш (59 ва 61-бандларни қўллаш)



Download 478,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/39
Sana25.02.2022
Hajmi478,25 Kb.
#286926
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Маълумотларни очиб бериш (59 ва 61-бандларни қўллаш) 
Б64 59-банддаги мақсадга эришиш учун, сотиб олувчи ҳисобот даври мобайнида содир бўладиган ҳар 
бир бизнес бирлашуви учун қуйидаги маълумотларни очиб бериши лозим: 
(a) 
сотиб олинувчининг номи ва тавсифи. 
(б) 
сотиб олиш санаси. 
(в) 
сотиб олинган овоз берувчи капиталдаги улушларнинг фоизи. 
(г) 
бизнес бирлашуви учун асосий сабаблар ва сотиб олувчи сотиб олинувчи устидан 
назоратга қандай эга бўлганининг изоҳи. 
(д) 
тан олинган гудвиллни ташкил этадиган омилларнинг сифатли изоҳи, масалан сотиб 
олинувчи билан сотиб олувчи фаолиятларининг бирлашувидан кутилган биргаликдаги 
фаолиятлар, алоҳида тан олинишни қаноатлантирмайдиган номоддий активлар ёки бошқа 
омиллар. 
(е) 
жами ўтказилган товоннинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати ва товоннинг ҳар 
бир асосий туркумининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати, масалан: 
(i) 
пул маблағи; 
(ii) 
бошқа моддий ёки номоддий активлар, жумладан бизнес ёки сотиб олувчининг 
шуъбаси; 
(iii) 
қабул қилинган мажбуриятлар, масалан, шартли товон учун мажбурият; ва 
(iv) 
сотиб олувчининг капиталдаги улушлари, жумладан чиқарилган ёки 
чиқариладиган инструментлар миқдори ёки улушлар ва ушбу инструментларнинг 
ёки улушларнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш усули. 
(ж) 
шартли товон келишувлари ва қопловчи активлар учун: 
(i) 
сотиб олиш санаси ҳолатига тан олинган сумма; 
(ii) 
келишувнинг изоҳи ва тўлов суммасини аниқлаш асоси; ва 
(iii) 
Натижалар (дисконтланмаган) кенглигининг баҳоси ёки, агарда кенгликни 
баҳолаш имкони бўлмаса, ушбу маълумот ва кенгликни нима учун баҳолаш 
имкони бўлмаслигининг сабаблари. Агарда тўловнинг максимум суммаси 
чегараланмаган бўлса, сотиб олувчи ушбу маълумотни очиб бериши лозим. 
(з) 
сотиб олинган дебиторлик қарзлари:
(i) 
дебиторлик қарзларининг ҳаққоний қиймати; 
(ii) 
дебиторлик қарзларининг ялпи шартномавий суммалари; ва 
(iii) 
сотиб олиш санасида йиғиб олиниши кутилмаган шартномавий пул 
оқимларининг энг яхши баҳоси. 
Очиб беришлар дебиторлик қарзларининг асосий туркуми, масалан кредитлар, бевосита 
молиявий ижаралар ва ҳар қандай бошқа дебиторлик қарзлари туркуми, бўйича 
таъминланиши лозим. 
(и) 
сотиб олиш санасида сотиб олинган активлар ва қабул қилинган мажбуриятларнинг ҳар 
бир асосий туркуми бўйича тан олинган суммалар. 


МҲХС 3 
32 
©
МҲХС Фонди 
(й) 23-бандга мувофиқ тан олинган ҳар бир шартли мажбурият учун, БҲХС 37 “Резервлар, 
шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” нинг 85-бандида талаб этилган 
маълумотлар. Агарда шартли мажбурият унинг ҳақконий қиймати ишончли 
баҳоланмаслиги туфайли тан олинмаган бўлса, сотиб олувчи қуйидагиларни очиб бериши 
лозим: 
(i) 
БҲХС 37 нинг 86-бандида талаб этилган маълумотлар; ва 
(ii) 
мажбурият нима учун ишончли баҳоланмаслигининг сабаблари. 
(к) 
солиқ мақсадларида чегирилиши кутилган гудвиллнинг жами суммаси. 
(л) 51-бандга 
мувофиқ 
бизнес 
бирлашувида 
активларнинг 
сотиб 
олиниши 
ва 
мажбуриятларнинг зимма олинишидан алоҳида тарзда тан олинадиган операциялар учун: 
(i) 
ҳар бир операциянинг изоҳи; 
(ii) 
сотиб олувчи ҳар бир операцияни қандай ҳисобга олганлиги; 
(iii) 
ҳар бир операция учун тан олинган суммалар ва ҳар бир сумма тан олинган 
молиявий ҳисоботлардаги қатор моддаси; ва 
(iv) 
агарда операция аввал мавжуд бўлган алоқанинг самарали ҳисоб-китоби бўлса, 
ҳисоб-китоб суммасини аниқлашда фойдаланилган усул. 
(м) (1) 
орқали талаб этилган алоҳида тан олинган операцияларнинг очиб берилиши сотиб 
олишга тегишли сарфларнинг суммаси ва, алоҳида тарзда, харажат сифатида тан олинган 
ушбу сарфларнинг суммаси ва ушбу харажатлар тан олинган умумлашган даромад 
тўғрисидаги ҳисоботнинг қатор моддаси ёки моддалари. Харажат сифатида тан олинмаган 
ҳар қандай эмиссия сарфларининг суммаси ва улар қандай тан олинганлиги очиб 
берилиши лозим. 
(н) 
манфаатли харидда (34-36 бандларга қаранг): 
(i) 34-бандга мувофиқ ҳар қандай тан олинган фойда суммаси ва фойда тан олинган 
умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг қатор моддаси; ва 
(ii) 
операция нима учун фойдани юзага келтирганлигининг сабаблари изоҳи. 
(о) 
сотиб олиш санасида сотиб олувчи сотиб олинувчидаги капитал улушларнинг 100 
фоизидан камига эгалик қиладиган ҳар бир бизнес бирлашуви учун: 
(i) 
сотиб олиш санасида тан олинган сотиб олинувчидаги назорат кучига эга 
бўлмаган улушнинг суммаси ва ушбу сумма учун баҳолаш асоси; ва 
(ii) 
ҳаққоний қийматда тан олинган сотиб олинувчидаги назорат қилинмайдиган ҳар 
бир улуш учун, баҳолаш усул(лар)и ва ушбу қийматни баҳолашда фойдаланилган 
аҳамиятли бошланғич маълумотлар. 
(п) 
босқичларда эришиладиган бизнес бирлашувида: 
(i) 
бевосита сотиб олиш санасидан олдин сотиб олувчи эгалик қиладиган сотиб 
олинувчидаги капитал улушнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати; ва 
(ii) 
бизнес бирлашувидан олдин сотиб олувчи эгалик қиладиган сотиб олинувчидаги 
капитал улушни ҳаққоний қийматда қайта баҳолаш натижасида тан олинган ҳар 
қандай фойда ёки зарарнинг суммаси (42-бандга қаранг) ва ушбу фойда ёки зарар 
тан олинган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг қатор моддаси. 
(р) 
қуйидаги маълумотларни: 
(i) 
ҳисобот 
даври 
учун 
умумлашган 
даромад 
тўғрисидаги 
жамланган 
(консолидациялашган) ҳисоботда киритилган сотиб олиш санасидан бошлаб 
сотиб олинувчининг даромади ва фойда ёки зарарининг суммалари; ва 
(ii) 
йил мобайнида содир бўлган барча бизнес бирлашувлари учун сотиб олиш 
санаси худдики йиллик ҳисобот даврининг боши бўлгандек жорий ҳисобот даври 
учун бирлашган тадбиркорлик субъектининг даромади ва фойда ёки зарари. 
Агарда мазкур банд орқали талаб этилган маълумотларнинг бирортасининг очиб берилиши 
амалий имконсиз бўлса, сотиб олувчи ушбу далилни очиб бериши ва очиб бериш нима 
учун амалий имконсиз бўлишини тушунтириши лозим. Мазкур МҲХС “амалий имконсиз” 
атамасидан БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва 

Download 478,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish