Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Сотиб олинувчининг ходимлари эгалик қилган рағбатларга



Download 478,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/39
Sana25.02.2022
Hajmi478,25 Kb.
#286926
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Сотиб олинувчининг ходимлари эгалик қилган рағбатларга 
айирбошланган сотиб олувчининг акцияга-асосланган тўлов 
рағбатлари (52(б)-бандни қўллаш) 
Б56 
Сотиб олувчи ўзининг акцияга-асосланган тўлов рағбатларини
2
(алмаштириш рағбатлари) сотиб 
олинувчининг ходимлари эгалик қилган рағбатларга айирбошлаши мумкин. Бизнес бирлашуви 
билан боғлиқ тарзда акция опционларининг ёки бошқа акцияга-асосланган тўлов рағбатларининг 
айирбошланиши МҲХС 2 “Акцияга-асосланган тўлов” га мувофиқ акцияга-асосланган тўлов 
рағбатларининг ўзгартирилиши сифатида ҳисобга олинади. Агарда сотиб олувчи сотиб 
олинувчининг рағбатларини алмаштирса, сотиб олувчининг алмаштириш рағбатларининг бозорга-
асосланган баҳосининг жами ёки қисми бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонни баҳолашда 
инобатга олинади. Б57-Б62 бандлар бозорга-асосланган баҳони қандай тақсимлаш бўйича 
кўрсатмани таъминлайди. Бироқ, сотиб олинувчининг рағбатлари бизнес бирлашуви оқибатида 
муддати тугайдиган ҳамда агарда сотиб олувчи у амалга оширишга мажбур бўлмаган ҳолда ушбу 
рағбатларни алмаштирадиган ҳолатларда, алмаштириш рағбатларининг бозорга-асосланган 
баҳосининг жами МҲХС 2 га мувофиқ бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларда иш ҳақи 
харажати сифатида тан олиниши лозим. Бу шуни англатадики, ҳеч қандай алмаштириш 
рағбатларининг бозорга-асосланган баҳоси бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонни баҳолашда 
инобатга олинади. Сотиб олувчи сотиб олинувчининг рағбатларини алмаштиришга мажбур бўлади, 
агарда сотиб олинувчи ёки унинг ходимлари алмаштиришни талаб этиш имкониятига эга бўлсалар. 
Масалан, мазкур кўрсатмани қўллаш мақсадида, сотиб олувчи сотиб олинувчининг рағбатларини 
алмаштиришга мажбурдир, агарда алмаштириш қуйидалар орқали талаб этилса: 
(a) 
сотиб олиш келишувининг шартлари; 
(б) 
сотиб олинувчининг рағбатларининг шартлари; ёки 
(в) 
ўринли бўлган қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар. 
Б57 
Алмаштириш рағбатининг сотиб олинувчи учун ўтказилган товоннинг қисмига тегишли қисмини ва 
бирлашувдан кейинги хизмат учун иш ҳақига тегишли қисмини аниклашда, сотиб олувчи МҲХС 2 
га мувофиқ сотиб олиш санаси ҳолатига сотиб олувчи томонидан тақдим этилган алмаштириш 
рағбатларини ва сотиб олинувчининг рағбатларини баҳолаши лозим. Сотиб олинувчи эвазига 
ўтказилган товоннинг қисми бўлган алмаштириш рағбатларининг бозорга-асосланган баҳосининг 
қисми бирлашувдан олдинги хизматга тегишли бўлган сотиб олинувчи рағбатининг қисмига тенг 
бўлади. 
Б58 
Бирлашувдан олдинги хизматга тегишли бўлган алмаштириш рағбатининг қисми сотиб олинувчи 
рағбатининг бозорга-асосланган баҳосини ўтиш даврининг тугалланган қисмини қуйидагиларнинг 
каттароғига нисбатига кўпайтириш орқали аниқланади: жами ўтиш даври билан сотиб олинувчининг 
дастлабки ўтиш даври. Ўтиш даври барча белгиланган ўтиш шартлари қаноатлантириладиган 
даврдир. Ўтиш шартлари МҲХС 2 да таърифланган.
2
Б56-Б62 бандларда “акцияга-асосланган тўлов рағбатлари” ўтган ёки ўтмаган акцияга-
асосланган тўлов операциялари тегишлидир. 


МҲХС 3 
30 
©
МҲХС Фонди 
Б59 
Бирлашувдан кейинги хизматга тегишли ўтмаган алмаштириш рағбатининг қисми, ва шу туфайли 
қайсики бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларда иш ҳақи харажати сифатида тан олинган 
қисм, алмаштириш рағбатининг бозорга-асосланган баҳосининг жамидан бирлашувдан олдинги 
хизматга тегишли суммани чегирилганига тенг бўлади. Шу туфайли, сотиб олувчининг алмаштириш 
рағбатининг бозорга-асосланган баҳосининг бирлашувдан кейинги хизматга тегишли сотиб 
олинувчининг рағбатининг бозорга-асосланган баҳосидан ошган ҳар қандай қисмини акс эттиради 
ва ушбу ортиқча қисмни бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларда иш ҳақи харажати сифатида 
тан олади. Сотиб олувчи бирлашувдан кейинги хизматга тегишли алмаштириш рағбатининг 
қисмини акс эттириши лозим, агарда у бирлашувдан кейинги хизматни талаб этса, бунда ходимлар 
уларнинг сотиб олинувчи томонидан тақдим этилган рағбатлари сотиб олиш санасидан олдин ўтиши 
учун талаб этилган барча хизматни кўрсатган ёки кўрсатмаганлигидан қатъий назар. 
Б60 
Бирлашувдан олдинги хизматга тегишли ўтмаган алмаштириш рағбатининг қисми ҳамда 
бирлашувдан кейинги хизматга тегишли қисми ўтиши кутилган алмаштириш рағбатлари 
миқдорининг энг мақбул мавжуд баҳосини акс эттириши лозим. Масалан, бирлашувдан олдинги 
хизматга тегишли алмаштириш рағбатининг қисмининг бозорга-асосланган баҳоси 100ВБ га тенг ва 
сотиб олувчи томонидан рағбатнинг фақат 95 фоизи ўтиши кутилса, бизнес бирлашувида 
ўтказиладиган товонга киритилган сумма 95ВБ га тенг бўлади. Ўтиши кутилган алмаштириш 
рағбатларининг баҳоланган миқдоридаги ўзгаришлар бизнес бирлашувида ўтказиладиган товонга 
ўзгартиришлар сифатида эмас, балки ўзгаришлар ёки воз кечишлар содир бўладиган даврлардаги иш 
ҳақи харажатида акс эттирилади. Худди шунингдек, сотиб олиш санасидан кейин содир бўладиган 
бошқа ҳодисаларнинг таъсирлари, масалан фаолият натижалари туфайли рағбатларга ўзгартиришлар 
ёки уларнинг якуний натижаси, ҳодиса содир бўладиган давр учун иш ҳақи харажатини аниқлашда 
МҲҲС 2 га мувофиқ ҳисобга олинади.
Б61 
Бирлашувдан олдинги ва бирлашувдан кейинги хизматга тегишли алмаштириш рағбатининг 
қисмларини аниқлашда ҳам бир хил талаблар қўлланилади, бунда алмаштириш рағбати МҲҲС 2 
нинг шартларига мувофиқ мажбурият сифатида ёки улушли инструмент сифатида таснифланишидан 
қатъий назар. Сотиб олиш санасидан кейин мажбурият сифатида таснифланган рағбатларнинг 
бозорга-асосланган баҳосидаги барча ўзгаришлар ва тегишли фойда солиғи таъсирлари ўзгаришлар 
содир бўладиган давр(лар)даги сотиб олувчининг бирлашувдан кейинги молиявий ҳисоботларида 
тан олинади. 
Б62 
Акцияга-асосланган тўловлар бўйича алмаштириш рағбатларининг фойда солиғи таъсирлари БҲХС 
12 “Фойда солиқлари” нинг шартларига мувофиқ тан олиниши лозим

Download 478,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish