Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади



Download 478,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/39
Sana25.02.2022
Hajmi478,25 Kb.
#286926
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Маълумотларни очиб бериш 
59 
Сотиб олувчи ўзининг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчиларга қуйидаги даврларда 
содир бўладиган бизнес бирлашувининг хусусиятини ва молиявий таъсирини баҳолашга 
имкон берадиган маълумотларни очиб бериши лозим: 
(a) 
жорий ҳисобот даври мобайнида; ёки 


МҲХС 3 
12 
©
МҲХС Фонди 
(б) 
ҳисобот даври охиридан кейин аммо молиявий ҳисоботларни чоп этишга рухсат 
берилишидан олдин. 
60 59-банддаги мақсадга эришиш учун, сотиб олувчи Б64-Б66 бандларда белгиланган маълумотларни 
очиб бериши лозим. 
61 
Сотиб олувчи ўзининг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчиларга жорий даврда ёки 
олдинги ҳисобот даврларида содир бўлган бизнес бирлашувларига тегишли бўлган ҳолда, 
жорий ҳисобот даврида тан олинган тўғриланишларнинг молиявий таъсирларини баҳолашга 
имкон берадиган маълумотларни очиб бериши лозим. 
62 61-банддаги мақсадга эришиш учун, сотиб олувчи Б67-бандда белгиланган маълумотларни очиб 
бериши лозим. 
63 
Агарда мазкур ва бошқа МҲХСлар орқали талаб этилган муайян очиб беришлар 59 ва 61-бандларда 
белгиланган мақсадларни қаноатлантирмаса, сотиб олувчи ушбу мақсадларга эришишда зарур 
бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотларни очиб бериши лозим. 
Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари 
Кучга кириш санаси 
64 
Мазкур МҲХС сотиб олиш санаси 2009 йилнинг 1 июлидан бошланадиган ва ундан кейинги 
биринчи йиллик ҳисобот даврининг бошидан ва ундан кейин амалга оширилган бизнес 
бирлашувларига нисбатан истиқболли тарзда қўлланилади. Муддатидан олдин қўллашга рухсат 
этилади. Бироқ, тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС ни фақатгина 2007 йилнинг 30 июнидан 
бошланадиган ва ундан кейинги йиллик ҳисобот даврининг бошида қўллаши лозим. Агарда 
тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС ни унинг кучга кириш санасидан олдин қўлласа, у ушбу 
далилни очиб бериши лозим ва бир вақтни ўзида БҲҲС 27 (2008 йилдаги таҳрирда) ни қўллаши 
лозим. 
64A [Ўз кучини йўқотган] 
64Б 2010 
йилнинг май ойида чоп этилган МҲХСларга Такомиллаштиришлар га асосан 19, 30 ва Б56-
бандлар ўзгартирилди ва Б62А ва Б62Б-бандлар қўшилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур 
ўзгаришларни 2010 йилнинг 1 июлдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун 
қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти мазкур 
ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим. Тадбиркорлик 
субъекти ушбу МҲХСни, у мазкур МҲХС ни биринчи марта қўллаган санадан бошлаб, истиқболли 
тарзда қўллаши лозим. 
64В 2010 
йилнинг май ойида чоп этилган МҲХСларга Такомиллаштиришлар га асосан 65A–65Д бандлар 
қўшилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2010 йилнинг 1 июлдан бошланадиган ва 
ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. 
Агар тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу далилни очиб 
бериши лозим. Ўзгаришлар 2008 йилда чоп этилган мазкур МҲХС нинг қўлланилишигача бўлган 
сотиб олиш санасига эга бизнес бирлашувларидан юзага келадиган шартли товон қолдиқларига 
нисбатан қўлланилиши лозим. 
64Г 2010 
йилнинг октябр ойида чоп этилган МҲХС 9 га асосан 16, 42, 53, 56 ва 58(б)-бандлар 
ўзгартирилди, 64А-банд ўз кучини йўқотди. Қачон тадбиркорлик субъекти 2010 йилнинг октябр 
ойида чоп этилган МҲХС 9 ни қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши лозим.
64Д 2011 
йилнинг май ойида чоп этилган МҲХС 10 га асосан 7, Б13, Б63(д)-бандлар ва А-илова 
ўзгартирилди. Қачон тадбиркорлик субъекти МҲХС 10 қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши 
лозим. 
64Е 2011 
йилнинг май ойида чоп этилган МҲХС 13 га асосан 20, 29, 33 ва 47-бандлар ўзгартирилди ва 
А-иловадаги ҳаққоний қиймат таърифи ўзгартирилди ва Б22, Б40, Б43–Б46, Б49 ва Б64-бандлар 
ўзгартирилди. Қачон тадбиркорлик субъекти МҲХС 13 ни қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши 
лозим. 
64Ж 2012 
йилнинг октябр ойида чоп этилган “Инвестицион тадбиркорлик субъектлари” (МҲХС 10, 
МҲХС 12 ва БҲХС 27 га ўзгартиришлар) га асосан 7-банд ўзгартирилди ва 2А-банд қўшилди. 
Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2014 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги 
йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Инвестицион тадбиркорлик субъектлари ни муддатидан 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 13
олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни вақтлироқ 
қўлласа, у бир вақтни ўзида Инвестицион тадбиркорлик субъектлари даги барча ўзгаришларни ҳам 
қўллаши лозим. 

Download 478,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish