Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Бизнес бирлашуви операциясининг қисмини нима ташкил



Download 478,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/39
Sana25.02.2022
Hajmi478,25 Kb.
#286926
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Бизнес бирлашуви операциясининг қисмини нима ташкил 
этишини аниқлаш 
51 
Сотиб олувчи ва сотиб олинувчи бизнес бирлашуви бўйича музокаралар бошланишидан аввал 
мавжуд бўлган алоқага ёки бошқа келишувга эга бўлишлари мумкин, ёки улар музокаралар 
давомида бизнес бирлашувидан алоҳида бўлган келишувни тузиши мумкин. Ҳар икки 
вазиятда, сотиб олувчи ҳар қандай суммаларни аниқлаши лозимки, қайсики сотиб олувчи 
билан сотиб олинувчи (ёки унинг собиқ мулк эгалари) бизнес бирлашувида 
айирбошлаганларнинг қисми ҳисобланмайди, яъни сотиб олинувчи учун айирбошлашнинг 
қисми бўлмаган суммалардир. Сотиб олувчи сотиб олиш усулини қўллашнинг қисми 
сифатида фақатгина сотиб олинувчи учун ўтказилган товонни ва сотиб олинувчи эвазига 
сотиб олинган активларни ва қабул қилинган мажбуриятларни тан олиши лозим. Алоҳида 
операциялар ўринли МҲХСларга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. 
52 
Бирлашувдан олдин сотиб олувчи томонидан ёки унинг номидан, авваламбор сотиб олинувчи (ёки 
унинг собиқ мулк эгалари) манфаати учун эмас, балки авваламбор сотиб олувчи ёки бирлашган 
тадбиркорлик субъекти манфаати учун тузилган битим эҳтимол алоҳида операция бўлиши мумкин. 
Қуйида сотиб олиш усулини қўллашда киритилиши лозим бўлмаган алоҳида операцияларга 
мисоллар келтирилган: 
(a) 
пировард натижада сотиб олувчи билан сотиб олинувчи ўртасида аввал мавжуд бўлган 
алоқаларни ҳал этадиган операция; 
(б) 
сотиб олинувчининг ходимларига ёки собиқ мулк эгаларига келгуси хизматлар учун 
ҳақларни таъминлайдиган операция; ва 
(в) 
сотиб олувчининг сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини тўлаш учун сотиб олинувчи 
ёки унинг собиқ мулк эгалари амалга оширган тўловни қоплайдиган операция. 
Б50-Б62 бандлар тегишли қўллаш бўйича кўрсатмани таъминлайди. 
Сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар 
53 
Сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар сотиб олувчи бизнес бирлашувни амалга ошириш учун 
сарфлайдиган харажатлардир. Ушбу харажатлар воситачининг ҳақларини: маслаҳат, юридик, 
бухгалтерия, баҳолаш ва бошқа малакали ёки консалтинг ҳақлари; умумий маъмурий харажатларни, 
жумладан сотиб олишлар бўйича ички бўлимларни сақлаш харажатларини; ва рўйхатга олиш ҳамда 
қарз ва улушли қимматли қоғозларини чиқариш харажатларини ўз ичига олади. Сотиб олувчи сотиб 
олиш билан боғлиқ харажатларни улар сарфланган ва хизматлар қабул қилинган даврларда 
харажатлар сифатида ҳисобга олиши лозим, бунда бир истисно мавжуд. Қарз ва улушли қимматли 
қоғозларини чиқариш харажатлари БҲХС 32 ва МҲХС 9 га мувофиқ тан олиниши лозим.

Download 478,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish