- Тадбиркорлик субъекти сотиб олиш усулини қўллаш орқали ҳар бир бизнес бирлашувини ҳисобга олиши лозим.
- Сотиб олиш усулини қўллаш қуйидагиларни талаб этади:
- (a) сотиб олувчини белгилаш;
- (б) сотиб олиш санасини аниқлаш;
- (в) сотиб олинган аниқланадиган активларни, қабул қилинган мажбуриятларни ва сотиб олинувчидаги ҳар қандай назорат-қилинмайдиган улушни тан олиш ва баҳолаш; ва
- (г) гудвилл ёки манфаатли хариддан фойдани тан олиш ва баҳолаш.
Сотиб олувчини белгилаш - Ҳар бир бизнес бирлашувида, бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг бири сотиб олувчи сифатида белгиланиши лозим.
- МҲХС 10 даги кўрсатмадан сотиб олувчини – бошқа тадбиркорлик субъекти, яъни сотиб олинувчи, устидан назоратга эга бўладиган тадбиркорлик субъектини – белгилашда фойдаланиш лозим. Агарда бизнес бирлашуви содир бўлиб, лекин МҲХС 10 даги кўрсатмани қўллаш бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг қайси бири сотиб олувчи эканлигини аниқ кўрсатмаса, Б14-Б18 бандлардаги омиллар ушбу аниқлашни амалга ошириш учун кўриб чиқилиши лозим.
Сотиб олиш санасини аниқлаш - Сотиб олувчи сотиб олиш санасини аниқлаши лозим, қайсики у сотиб олинувчи устидан назоратга эга бўладиган санадир.
- Сотиб олувчи сотиб олинувчи устидан назоратга эга бўладиган сана умуман олганда сотиб олувчи юридик тарзда товонни ўтказадиган, активларни сотиб оладиган ва сотиб олинувчининг мажбуриятларини қабул қиладиган сана – охирги санадир. Бироқ, сотиб олувчи назоратга охирги санадан олдинроқ ёки кейинроқ бўлган санада эга бўлиши мумкин. Масалан, сотиб олиш санаси охирги санадан олдин келади, агарда ёзма келишув сотиб олувчи охирги санадан олдин сотиб олинувчи устидан назоратга эга бўлишини таъминласа. Сотиб олувчи сотиб олиш санасини белгилашда барча ўринли маълумотларни ва ҳолатларни кўриб чиқиши лозим.
Бизнес таърифи - Б7 Бизнес қўйилмалардан ва маҳсулларни яратиш имкониятига эга бўлган ҳолда ушбу қўйилмаларга нисбатан қўлланиладиган жараёнлардан иборатдир. Бизнеслар одатда маҳсулларга эга бўлсаларда, маҳсуллар умумлашган тўпламни бизнес сифатида таснифлаш учун талаб этилмайди. Бизнеснинг уч жиҳатлари қуйидагича таърифланади:
- (a) Қўйилма: Ҳар қандай иқтисодий ресурс бўлиб, у маҳсулларни яратади, ёки яратиш имкониятига эга бўлади, қачонки бир ёки ундан ортиқ жараёнлар уларга нисбатан қўлланилганда. Уларга мисоллар сифатида узоқ муддатли активларни (жумладан номоддий активларни ёки узоқ муддатли активлардан фойдаланиш ҳуқуқларини), интеллектуал мулкни, зарурий материаллардан ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлиш имкониятини ва ходимларни келтириш мумкин.
- (б) Жараён: Ҳар қандай тизим, стандарт, мажлис баёни, келишув ёки қоида бўлиб, у қўйилмага ёки қўйилмаларга нисбатан қўлланилганда маҳсулларни яратади, ёки яратиш имкониятига эгадир. Уларга мисоллар сифатида стратегик бошқарув жараёнларини, операцион жараёнларни ва ресурсларни бошқариш жараёнларини келтириш мумкин. Ушбу жараёнлар одатда ҳужжатлаштирилади, аммо қоидаларга ва келишувларга риоя этган ҳолда зарурий кўникмаларга ва тажрибага эга ташкил этилган ишчи кучи зарурий шундай жараёнларни таъминлаши мумкинки, қайсики маҳсулларни яратиш учун қўйилмаларга нисбатан қўлланиладиган имкониятга эгадир. (Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботларни тақдим этиш, иш ҳақини тўлаш ва бошқа маъмурий тизимлар одатда маҳсулларни яратишда фойдаланиладиган жараёнлар ҳисобланмайди.)
- (в) Маҳсул: қўйилмалар ва ушбу қўйилмаларга нисбатан қўлланиладиган жараёнларнинг натижаси бўлиб, бунда қўйилмалар ва жараёнлар инвесторларга ёки бошқа мулк эгаларига, аъзоларга ёки иштирокчиларга дивидендлар, камроқ харажатлар ёки бошқа иқтисодий нафлар шаклидаги даромадни таъминлайди ёки таъминлаш имкониятига эгадир.
E`tiboringiz uchun rahmat! Created by Behzod Rahmatullayev bIA-82
Do'stlaringiz bilan baham: |