Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Хусусий капитал таърифи 
4.63 
Хусусий капитал ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги 
қолдиқ улушдир. 
4.64 
Ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи - бу ташкилотнинг барча 
мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушга нисбатан талаб қилиш 
ҳуқуқидир. Бошқача айтганда, бу мажбурият таърифига жавоб бермайдиган, ташкилотга нисбатан 
талаб қилиш ҳуқуқларидир. Бундай талаб қилиш ҳуқуқлари шартнома, қонунчилик талаблари ёки 
шунга ўхшаш талаблар манбалари асосида юзага келиши ва мажбурият таърифига жавоб 
бермайдиган даражада қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: 
(а) 
ташкилот томонидан чиқарилган акцияларнинг ҳар хил турлари; ва 


Концептуал асос 
32 
© МҲХС Фонди 
(б) 
ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан бошқа талаб қилиш ҳуқуқини чиқариш бўйича 
ташкилотнинг баъзи жавобгарликлари. 
4.65 
Оддий акция ва имтиёзли акция каби ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш 
ҳуқуқларининг турли синфлари уларнинг эгаларига турли ҳуқуқлар, масалан ташкилотдан қуйида 
келтирилганларнинг барчасини ёки уларнинг бир қисмини олиш ҳуқуқини тақдим этиши мумкин: 
(а) 
дивидендларни, агар ташкилот муайян шартларга жавоб берадиган эгаларга дивидендлар 
тўлаш тўғрисида қарор қабул қилса; 
(б) 
ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларини реализация 
қилишдан ташкилот тугатилганда тўлиқ миқдорда ёхуд бошқа ҳодисалар муносабати билан 
қисман пул маблағлари тушишини; ёки 
(в) 
ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан бошқа талаб қилиш ҳуқуқларини. 
4.66 
Баъзан қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ёки бошқа талаблар устав капитали ёки 
тақсимланмаган фойда каби хусусий капиталнинг алоҳида компонентларига таъсир кўрсатади. 
Масалан, айрим бундай талабларга мувофиқ ташкилот хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш 
ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашни фақат ташкилот кўрсатилган талабларга асосан тақсимлаш 
имконияти мавжуд деб белгиланган етарли резервларга эга бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин. 
4.67 
Тижорат фаолияти якка тартибдаги тадбиркор, ширкатлар, трастлар ёки давлат тижорат 
корхоналарининг ҳар хил турлари каби ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай 
ташкилотларга нисбатан қўлланадиган норматив-ҳуқуқий база кўпинча акциядорлик капиталига эга 
ташкилотларга нисбатан қўлланадиган норматив-ҳуқуқий базадан фарқ қилади. Масалан, бундай 
ташкилотлар учун ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари 
фойдасига маблағларни тақсимлашга нисбатан фақатгина айрим чекловлар назарда тутилиши 
мумкин ёки бундай чекловлар умуман мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шунга қарамай, 
Концептуал 
асоснинг
4.63-бандидаги хусусий капитал таърифи барча ҳисобот берувчи ташкилотларга нисбатан 
қўлланади. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish