Молиявий ҳисоб


Корпоратив облигацияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

8.2.Корпоратив облигацияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 
тартиби 
Облигацияларни чиқариш, руйхатдан ўтказиш ва сотиш «Корпоратив 
облигацияларни чиқариш, давлат руйхатидан ўтказиш ва улар бўйича 
карзларни узиш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2002 йил 10 июлда 1158-
сон билан руйхатга олинган) мувофиқ амалга оширилади. 
Облигациялар накдсиз ва накд шаклда чиқарилиши мумкин. Нақд- 
сиз шаклдаги облигациялар операцияга депозитарийнинг ҳисобга олиш 
регистрларидаги ёзувлар тарзида, накд шаклида — KOF03 сертификат 
шаклида чиқарилади. 
Қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шакли қонун ҳужжатларига 
мувофиққимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади. 
Накд облигациялар қуйидаги мажбурий реквизитлардан иборат бўли-
ши шарт (лотин алифбосига асосланган давлат тилида): 
— 
эмитентнинг фирма номи ва жойлашган манзили; 
— 
қимматли 
қоғознинг 
номи — «OBLIGATSIA»; 


— 
облигация бланкасининг тартиб раками ва серияси; 
— 
облигациянинг тури (оддий, ютукли, фоизли ва бошқалар); 
— 
облигациянинг номинал қиймати; 
— 
чиқарилган облигацияларнинг давлат томонидан рўйхатга 
олинган санаси ва давлат идентификация тартиб раками; 
— 
даромаднинг фоизли ставкаси (агар у чиқариш бўйича қарорда 
кўзда тутилган бўлса); 
— 
эмитентнинг раҳбари ва бош бухгалтернинг имзоси; 
— 
юридик шахснинг фирма номи ёхуд облигациялар ушловчи 
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номига ёзилган 
облигациялар учун); 
— 
тиражларни, ўйинларни ўтказиш шартлари (ютуқли облигация-
лар учун); 
— 
облигацияга нисбатан чиқарилган товарнинг номини кўрсатиш 
(мақсадли облигациялар учун); 
— 
облигацияларнинг қарзларини узиш шартлари. 
Облигацияга фоизлар тўлаш учун купонли варак илова қилиниши 
мумкин. Фоизлар тўлаш учун купон қуйидаги асосий реквизитлардан 
иборат бўлиши керак: 
— 
купоннинг тартиб раками; 
— 
облигациянинг тартиб раками ва серияси; 
— 
эмитентнинг номи; 
— 
давлат идентификация тартиб раками; 
— 
фоизлар тўлашнинг даврийлиги (санаси); 
— 
ваколатли шахсларнинг имзолари ва эмитентнинг мухри. 
Эмитент — жамият томонидан облигацияларни биринчи эгаларига 
сотиш облигацияларни жойлаштириш деб номланади. У Фуқаролик- 
ҳуқуқий шартномага асосан амалга оширилади ва облигацияларни тўлиқ 
тўлаш шартларини назарда тутади. 
Облигациялар чегараланмаган инвесторлар доираси ўртасида очик 
обуна бўлиш (очик жойлаштириш) йули билан ва олдиндан аниқ бўлган 
чегаралган инвесторлар доираси ўртасида ёпик обуна бўлиш (хусусий 
жойлаштириш) йўли билан жойлаштирилиши мумкин. 
Кейинчалик облигациялар айланиши ва сотиш, сотиб олиш, айир-
бошлаш ҳамда облигациянинг эгасини алмашишига олиб келадиган бошқа 
харакатлар объекти бўлиши мумкин. 
Облигацияларни очик обуна бўлиш ва ёпик обуна бўлиш йули 
орқали жойлаштиришда ҳужжатларни такдим қилишда эмиссия хажми энг 
кам иш ҳақ,и миқдорининг 25 минг мартасидан кўп бўлса, давлат 
томонидан руйхатга олиш эмиссия проспектини руйхатга олиш йўли 
оркали амалга оширилади. Бошқа ҳолларда эса давлат томонидан рўйхатга 
олиш чиқариш анкетасини рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. 
Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши то-
монидан кабул қилинади, агар жамиятнинг уставида бошқа ҳолат кўзда 
тутилмаган бўлса. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда эмитент 


томонидан чиқарилган облигацияларнинг шундай улуши белгиланиши 
мумкинки, улар жойлаштирилмаган холда облигацияларнинг чи- 
қарилиши амалга оширилмаган деб ҳисобланади. Ушбу улуш чиқарилган 
облигацияларнинг умумий хажмининг 60 фоизидан кам бўлмаган 
миқдорда аниқланиши мумкин. Бунда облигацияларни чиқариш бўйича 
қарорда, облигацияларни чиқариш амалга оширилмаган ва чиқарилган 
облигацияларнинг белгиланган улуши жойлаштирилмаган холларда, 
облигациялар учун ҳақ тўлаш сифатида эмитент томонидан олинган 
маблағларни қайтариш тартиби кўзда тутилиши керак. 
Ёпик обуна бўлиш йўли оркали жойлаштириладиган облигациялар 
чиқариш бўйича қарорда, ушбу қарорга мувофиқ эмитент жойлашти- 
рилиши керак бўлган шахслар доираси аниқланиши шарт. 
Облигациялар чиқариш (эмиссияси) ўз ичига қуйидаги босқичлар- ни 
олади: 
а) 
Кузатув кенгаши томонидан облигациялар чиқариш бўйича 
қарор кабул қилиш; 
б) 
эмиссия рисоласини ёхуд облигациялар чиқариш анкетасини 
тайёрлаш ва тасдиқлаш; 
в) 
облигацияларнинг чиқарилишини давлат томонидан руйхатга 
олиш; 
г) 
руйхатга олувчи орган томонидан ҳисобга қуйиш мақсадида 
облигацияларнинг чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нус- 
халарини Марказий депозитарийга юбориш; 
д) 
облигациялар сертификатларини тайёрлаш (нақд облигациялар 
чиқариладиган бўлса); 
е) 
облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни 
чоп этиш йўли орқали ахборотларни очиш; 
ж) 
рўйхатга оладиган органга облигациялар чиқарилишининг 
якунлари тўғрисида ҳисоботни такдим этиш; 
з) 
облигациялар чиқарилишининг якунлари тўғрисидаги ахборот- 
ларни очиш. 
Облигациялар: 
— 
оддий ва ютукли; 
— 
фоизли ва фоизсиз (мақсадли) қилиб чиқарилиши мумкин. 
Оддий облигациялардан даромад қуйидагилардан ташкил топади: 
а) 
чиқариш шартларида белгиланган номинал қиймат бўйича 
белгиланган мудцатларда карзни узиш ва белгиланган фоизларни тўлаш 
хисобидан (фоизли облигациялар); 
б) 
номинал қиймати бўйича белгиланган муддатда қайтариш 
ҳисобига, бунда фойда облигацияларнинг номинал қиймати ва уларнинг 
жойлаштириш нархи ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади (дисконт 
облигациялар). 
Номинал қийматга дисконт ёки фоиз кўринишида фойдага қўшимча 
равишда белгиланган ютуқли облигациялар чиқаришда, мунтазам (до- 
имий) равишда ўтказиладиган тиражлар бўйича ютук куринишида тўла-


надиган даромад белгиланиши керак. Даромади фақат мунтазам равишда 
ўтказиладиган тиражлар кўринишида белгиланадиган облигациялар 
чиқариш таъкикланади. 
Мақсадли (фоизсиз) облигациялар бўйича даромад товар (хизмат) 
кўринишида белгиланади. Мақсадли облигацияларнинг мажбурий рек-
визита бўлиб кайси товарга (хизматга) нисбатан чиқарилганлигини 
кўрсатилиши ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан таъкиклан- 
маган бошқа турдаги облигацияларни муомалага чиқаришга рухсат бе- 
рилади. 
Облигацияларнинг чиқарилиши давлат томонидан руйхатга олин- 
гандан сўнг эмитент қуйидагиларга мажбур: 
— 
икки хафта муддат ичида облигацияларнинг чиқарилиши 
тўғрисидаги маълумотларни ОАВда чоп этиш йўли билан очиши; 
— 
уч ой муддат ичида рўйхатга оладиган орган билан келишилган 
ҳолда (накд ҳолда чиқаришда) намунага мувофиқ облигацияларни тай- 
ёрлаши. 
Облигацияларнинг жойлаштириш муддати облигациялар эмиссияси 
рисоласи (чиқариш анкетаси)да белгиланади, лекин чиқарилган об-
лигациялар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 1 йил муд- 
датдан ошиб кетмаслиги керак. 
Чиқарилган облигациялар эмитент томонидан турли нархларда жой- 
лаштирилиши мумкин (облигацияларнинг жойлаштириш нархи эмитент 
томонидан аниқ белгиланган ҳоллар бундан мустасно). 
Эмиссия рисоласида (чиқариш анкетаси) облигацияларни жойлаш- 
тиришнинг ракамлардаги тахминий нархи (нархлари) ёхуд жойлаштириш 
нархларининг (нархини) белгилаш тартиби белгиланади. 
Жойлаштириш нархларининг (нархини) белгилаш тартиби ўзгарув- 
чан миқдорли формула куринишида белгиланиши мумкин, яъни: 
— 
аниқ хорижий валюта курсини ўзгаришидан; 
— 
қимматли коғозлар савдосини ташкил килувчиларда қимматли 
қоғозлар котировкасини ўзгаришидан; 
— 
савдо натижаларидан, шунингдек бошқа омиллардан (аукцион, 
конкурс). 
Облигацияларнинг жойлаштириш нархини белгилаш тартиби ушбу 
тартибдаги кўрсатилган кўрсаткичлар (омиллар)нинг ўзгаришига боғлик 
ҳолда жойлаштиришнинг муддати давомида белгиланган барча санага 
облигацияларнинг жойлаштириш нархини белгилаш имконини бериши 
керак. 
Облигацияларнинг эмиссия рисоласи (чиқариш анкетаси)да уларнинг 
номинал қийматидан (дисконт облигациялар) паст нархда жойлаштириш 
кўзда тутилиши мумкин. 
Облигацияларнинг эмиссия рисоласи (чиқариш анкетаси)га ўзгар- 
тиришлар ёки қўшимчалар киритиш, у давлат томонидан руйхатга олин- 
гандан сўнг (уларни чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни такдим 


килгунча) қуйидаги холларда рухсат берилади: 
— 
эмиссия рисоласи (чиқариш анкетаси)да сезиларли ахамиятга 
эга бўлмаган ноаниқликлар ёхуд нотўғри маълумотлар аниқланганда; 
— 
облигацияларнинг чиқариш шакли ўзгарганда. 
Облигациялар бўйича карзларни тўлаш ва чиқариш бўйича 
мажбуриятларни бажариш, эмитент томонидан облигациялар эмиссия 
рисоласида (чиқариш анкетасида) белгиланган тартибда ва муддатларда 
амалга оширилади. 
Эмитент қайтадан ташкил қилинган холларда, унинг облигациялар 
бўйича карзларини узиш мажбуриятлари Фуқаролик қонун ҳужжатларига 
мувофиқ унинг ҳуқуқий ворисига ўтади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish