Молиявий ҳисоб


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар 
 
1. Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари қандай ?
2. Идишлар бажарадиган вазифаларига қараб қайси турларга бўлинади ?
3. Идишлар бажарадиган функцияларига кўра қайси турларга бўлинади ? 
4. Кўп марта ишлатиладиган идишлар ҳисоби.
5 Бир маротаба ишлатиладиган идишларнинг мол етказиб берувчидаги 
ҳисоби. 


8-мавзу: КОРПОРАТИВ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ 
ОПЕРАЦИЯЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ 
 
Таянч сўз ва иборалар: қимматли қоғозлар, корпоратив қимматли 
қоғозлар, акция, облигация, акционерлик жамияти, эмитент, 
эмиссия, оддий акция, имтиёзли акция, эмиссия даромади, 
тўланадиган облигациялар. 
 
 
8.1. Акцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби 
Қимматли қоғозлар деб уларни чиқарган юридик шахс билан 
уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини 
тасдиқлайдиган, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда 
ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга 
ўтказиш имкониятини назарда тутадиган ҳужжатлар тан олинади 
(«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг моддаси, 22.07.2008 й. № УРК.-163, кейинги ўринларда ЎРК.-
163 деб юритилади). Қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон 
Республикаси миллий валютасида ифодаланади. Эмиссиявий қимматли 
қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш уларни эмиссияси деб номланади. 
Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир 
қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини 
бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-
мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати 
(белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз. 
Акциялар фақат ҳужжатсиз шаклда, яъни депозитарийнинг ҳисобга олиш 
регистрларидаги ёзувлар тарзида чиқарилади. 
Облигация деб облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал 
қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган 
шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг 
номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд 
бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз 
тушунилади. Корпоратив облигациялар бу акциядорлик жамиятлари 
томонидан чиқариладиган облигациялар бўлиб ҳисобланади. Корпоратив 
облигацияларни фақат акциядорлик жамиятлари: 
- аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз 
капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабўл қилинган 
гмкадаги миқдори доирасида; 
- кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, 
молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг аудиторлик ташкилоти 
хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлса, шу-
нингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг 
баҳосини олган бўлса; 


- инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан 
тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат 
банклари иштирокида чиқариши мумкин. 
Корпоратив облигациялар уларнинг эгаларига очиқ, акциядорлик 
жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди. 
Облигациялар нақд ва нақдсиз шаклда чиқарилиши мумкин. Нақдсиз 
шаклдаги облигациялар муомалага депозитарийнинг ҳисобга олиш 
регистрларидаги ёзувлар тарзида, нақд шаклида — қоғозсертификат 
шаклида чиқарилади. 
Бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб эмитентнинг опциони 
ва қимматли қоғозларга доир фьючерс ҳисобланади. Эмитентнинг опциони 
– эмитентнинг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини опционда 
кўрсатилган муддатда қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ҳуқуқини 
тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз. 
Қимматли қоғозларга доир фьючерс деб ўзида назарда тутилган 
муддатда муайян миқдордаги қимматли қоғозларни қатъий белгиланган 
нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқловчи эмиссиявий 
қимматли қоғозтан олинади. 
Акционерлик жамияти — эмитентнинг акция чиқариш тўғрисидаги 
қарори давлат руйхатидан қуйидагича утказилиши керак: 
— 
юридик шахс макомини олгандан кейин - бир ойдан 
кечикмасдан; 
— 
қўшимча чиқарилганда ёки акциянинг номинал қиймати 
оширилганда ёки уставга ўзгартириш киритилганда — акция чиқариш 
тўғрисида қарор кабўл қилингандан ёки 
уставга ўзгартириш 
киритилгандан кейин 3 ойдан кечикмасдан. 
Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда 
қуйидагилар кўрсатилиши керак: 
1) 
эмитентнинг тулик, номи, жойлашган ери (почта манзили); 
2) 
акцияларни чиқариш тукрисидаги қарор тасдиқланган сана; 
3) 
акцияларни чиқариш тукрисидаги қарорни тасдиқлаган 
эмитент гммикарув органининг номи; 
4) 
акцияларнинг номи ва уларнинг чиқарилиш шакли; 
5) 
акциялар эгасининг ҳуқуқлари; 
6) 
акцияларни жойлаштириш шартлари; 
7) 
акцияларнинг чиқарилишдаги сони; 
8) 
акцияларни номинал қиймати. 
Акцияларни қиймати пул маблағлари билан тўланмаган холларда 
акция чиқариш тўғрисидаги қарорда акциялар тўланиши мумкин бўлган 
мол-мулкнинг руйхати назарда тутилиши шарт. 
Акция чиқариш тўғрисидаги қарорда акциялар чиқаришда эмитент 
юмонидан, улар жойлаштирилмаган холда акциялар чиқариш амалга 
оширилмаган деб ҳисобланадиган чиқарилган акциялар улушини 
белгилаши мумкин. Ушбу улуш чиқарилган акцияларнинг умумий 
хажмининг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аниқланиши мумкин. 


Бунда акция чиқариш тўғрисидаги қарорда акциялар чиқариш амалга оши-
рилмаган 
ва 
чиқарилган 
акцияларнинг 
белгиланган 
улуши 
жойлаштирилмаган холларда, акциялар учун ҳақ тўлаш сифатида эмитент 
томонидан олинган маблағларни қайтариш тартиби кўзда тутилиши керак. 
Акция чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан 
тасдиқланади: 
— 
эмитентнинг уставига мувофиқ эмитентни бошқарув органи 
томонидан (коидаги кўра мазкур холатда бошқарув органи деб 
акциядорлар йиғилиши тушунилади); 
— 
агар акциядорлик жамиятининг уставида назарда тутилган 
бўлса, Кузатув кенгаши томонидан. 
Эмиссиявий 
қимматли 
қоғозларнинг 
чиқарилишини 
давлат 
руйхатидан утказиш учун қуйидаги ҳужжатлар такдим этилади: 
1) 
акция чиқаришни давлат руйхатидан утказиш учун ариза; 
2) 
акция чиқариш тўғрисидаги қарорни эмитентни ваколатли 
органи томонидан кабўл қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (мажлис 
баённомаси, мажлис баённомасидан кучирма) кворум ва овоз бериш 
натижалари кўрсатилган холда нотариал тасдиқланган нусхаси. Акция 
чиқариш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан кабўл қилинса, 
овоз беришда иштирок этган Кузатув кенгашииннг аъзоларинин Ф.И.Ш. 
икки нусхада кўрсатилади; 
3) 
қўшимча ва ўзгартиришларни кушган холда устав ва таъсис 
хуле жатлари (биргаликда ишлаш шартномаси)ни нотариал тасдиқланган 
нусхаси; 
4) 
учта нусхада эмиссия рисоласи (чиқариш анкетаси
48
) ва акция 
ларни чиқариш тўғрисидаги қарор учта нусхада; 
5) 
эмитентнинг руйхатга олиш картаси; 
6) 
акция чиқаришни давлат руйхатидан утказиш учун белгиланга 
йиримни 
тўлаганлиги 
тўғрисидаги 
ҳужжатнинг 
нусхаси 
(мазкур 
чиқарилаётган эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 
фоизи миқдорида, илгари руйхатдан утказилган чиқарилишдаги эмиссия 
вий қимматли қоғозларнинг номинал қиймати оширилган холларда 
эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал 
қиймати ошган суммасининг 0,01 фоизи миқдорида республика бюджетига 
йиғим
тўлайди); 
7) 
акциялар чиқарилишини руйхатга олиш бўйича такдим 
қилинган: ҳужжатларни куриб чиқиш учун белгиланган йиримнинг 
тўланганли гини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (энг кам иш 
ҳақинин беш баробари миқдорида); 
8) 
эмитентнинг ваколатли органи томонидан акцияларнинг 
эмисси проспектини (чиқариш анкетаси), (мажлиснинг баёни (баённомада 
48
Эмиссия хажми хужжатларни такдим этиш вактида энг кам иш хакининг 25 минг баробаридан ортган 
холларда обунадан катъи назар акцияларни жой* лаштиришда давлат руйхатидан утказиш эмиссия рисоласини 
руйхатдан утка» зиш йули билан амалга оширилади Кдлган холларда давлат руйхатидан утка» зиш чикариш 
анкетасини руйхатдан утказиш йули билан амалга оширилади. 


кучирма), тасдиқловчи ҳужжатнинг эмитент томонидан тасдиқланга 
нусхаси, шунингдек кўрсатилган масала бўйича кворум ва сайлаш 
натижалари кўрсатилган холда. Кузатув кенгаши томонидан эмиссия 
npoспекти (чиқариш анкетаси) тасдиқланганда, икки нусхада сайловда 
катнашган Кузатув кенгашининг аъзоларини фамилияси, исми, отасиншг 
исми) кўрсатилади; 
9) 
икки нусхада такдим қилинган ҳужжатлар руйхати. 
Акциялар чиқаришни давлат томонидан руйхатга олиш қуйидагича 
амалга оширилади: 
я) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кумитаси хузуридаги 
Қимматли коғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат 
қилиш Марказининг марказий аппаратида: 
— 
агар эмитентнинг бирламчи чиқарган акциялар эмиссиясининг 
ҳажми давлат томонидан рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тақдим қилинган 
даврдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 50 минг мартасига тенг ёки ундан куп 
бўлса; 
— 
агар эмиссия сурўрта ташкилотлари, фонд биржалари, инвести-
ция институтлари, хорижий инвестицияларга эга бўлган корхоналар 
томонидан (эмиссия суммасидан катъи назар) амалга оширилса; 
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хузуридаги 
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат 
қилиш Марказининг худудий бўлимларида, агар эмитентнинг бирламчи 
чиқарган акцияларининг эмиссияси хажми, давлат томонидан руйхатга 
олиш учун ҳужжатлар такдим қилинган даврдаги энг кам ойлик иш ҳақи 
миқдорининг 50 минг мартасидан кам бўлса (2002 йил 10 июлда 1159-сон 
билан руйхатга олинган «Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш, 
давлат руйхатидан утказиш ва чиқарилган акцияларни инкор қилиш 
тартиби тўғрисида Низом»нинг 21-банди). 
Чиқариш хажмидан катъи назар акцияларнинг кейинги чиқарилиши 
дастлабки чиқарилган акциялар руйхатга олинган органда амалга 
оширилади. 
Акциялар чиқарилишининг давлат томонидан руйхатга олиниши, 
эмитент томонидан барча зарурий ҳужжатлар илова қилинган холда §физа 
такдим килган вақтдан бошлаб 30 кундан кечикмасдан амалга оширилади. 
Чиқарилган акциялар давлат томонидан руйхатга олингандан кейин 
эмитентга қуйидагиларни берилади: 
— 
акция чиқариш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхаси (бир 
нусхаси Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва 
назорат қилиш Марказида колади, бир нусхаси Марказий депозитарийга 
берилади); 
— 
чиқарилган акцияларга давлат идентификация тартиб раками 
берилган ва уни давлат руйхатига олинганлиги тўғрисидаги белгиси билан 
акциялар эмиссияси проспектининг (чиқариш анкетаси) нусхаси. 
Акциялар чиқарилиши давлат томонидан руйхатга олингандан сунг 
эмитент икки хафта муддат ичида оммавий ахборот воситаларида акциялар 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish