Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

6-мисол. «Синтез» МЧЖ темир бочкаларга ўраб-жойланган ўзи 
ишлаб чиқарган катализаторни 700 дона бочкада сотади ва ҚҚС тўловчиси 
ҳисобланади. Темир бочкалар қайтарилиши лозим. Ҳар бир темир бочкага 
гаров суммаси 42 000 сўм қилиб ўрнатилган. Гаров суммаси ўрнатилган 
темир бочкаларнинг таннархи (баланс қиймати) 30 000 сўмни ташкил 
этади. Гаров суммаси ўрнатилган темир бочканинг 500 донаси яхши 
ҳолатда қайтарилган. 
Шунингдек харидор билан шартномага мувофиқ «Синтез» МЧЖ 
гаров суммаси ўрнатилган қайтарилган темир бочкаларни тозалаш ва 
таъмирлашни амалга оширади. Тозалаш ва таъмирлаш бўйича харажатлар 


қуйидагилардан иборат: материал харажатлари 40 000 сўм; ишчиларга иш 
ҳақи ҳисоблаш 60 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 24 фоиз 
миқдорда ягона ижтимоий тўловга 14 400 сўм. Харидор харажатларни 
гаров суммаси ҳисобидан қоплаб беришга рози. 
Гаров суммаси ўрнатилган темир бочкалар билан боғлиқ 
операциялар «Синтез» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 
- харидор ва буюртмачилардан гаров суммаси келиб тушганда: 
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
29 400 000 сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти
29 400 000 сўм; 
29 400 000 сўм = 700 дона х 42 000 сўм; 
- харидор 
ва 
буюртмачиларга 
катализаторлар 
ортилганда 
(чиқарилганда): 
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» счёти 
21 000 000 сўм; 
кредит 1060 «Идиш ва идиш материаллари»счёти 
21 000 000 сўм; 
21 000 000 сўм = 700 дона х 30 000 сўм; 
- харидор ва буюртмачилар томонидан гаров суммаси ўрнатилган 
темир бочкалар қайтарилганда: 
дебет 1060 «Идиш ва идиш материаллари»счёти 
15 000 000 сўм; 
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» счёти 
15 000 000 сўм; 
15 000 000 сўм = 500 дона х 30 000 сўм; 
- гаров суммаси ўрнатилган темир бочкаларнинг қайтарилмаган- 
ларини таннархи ҳисобдан чиқарилганда: 
дебет 9110 «Сотилган тайёр маҳсу лотларнинг 
таннархи» счёти 
6 000 000 сўм; 
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» счёти 
6 000 000 сўм; 
6000 000 сўм = 200 дона х 30 000 сўм; 
- гаров суммаси ўрнатилган қайтарилмаган темир бочкаларни гаров 
суммаси қийматига: 
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» счёти 
7 000 000 сўм; 
кредит 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан 
даромадлар» счёти 
7 000 000 сўм; 
8 400 000 сўм = 200 дона х 42 000 сўм; 
7000 000 сўм = 8 400 000 сўм х 100 % / 120; 
- гаров 
суммаси 
ўрнатилган 
темир 
бочкаларнинг 
қайтарилмаганларини қийматига нисбатан ҚҚС ҳисобланганда: 
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» счёти 
1 400 000 сўм; 
кредит 6410 «Бюджетга тўлов бўйича қарз 
(турлари бўйича)» счёти 
1 000 000 сўм; 
1 400 000 сўм = 7 000 000 сўм х 20 % / 100; 


- гаров суммаси ўрнатилган темир бочкаларнинг қайтарилганларини 
тозалаш ва таъмирлаш бўйича харажатлар амалга оширилганда: 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти
114 400 сўм; 
кредит 1090 «Бошқа материаллар» счёти
40 000 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
60 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 
14 400 сўм; 
- гаров суммаси ўрнатилган темир бочкаларнинг қайтарилмаганлари 
учун гаров суммаси қисмини ушлаб қолинганда: 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти
8 400 000 сўм; 
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» счёти 
8 400 000 сўм; 
- харидор ва буюртмачиларга гаров суммасининг қолган қисми 
қайтарилганда: 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти
20 885 600 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
20 885 600 сўм; 
20 885 600 сўм = 29 400 000 сўм - 8 400 000 сўм - 114 400 сўм.
Савдо ташкилотларида гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба 
ишлатиладиган идишларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ишлаб 
чиқариш корхоналаридаги тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади. 
Гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган идишларни 
ҳисобида 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счётининг ўрнига 2950 
«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счёти қўлланилади, таъмирлаш ва 
хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар амалга оширилганда эса 9430 «Бошқа 
операцион харажатлар» счётининг ўрнига 9410 «Сотиш харажатлари» 
счёти қўлланилади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish