Молиявий ҳисоб


Ижарага берувчи (лизингга берувчи)да молиявий ижара бўйича



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

2. Ижарага берувчи (лизингга берувчи)да молиявий ижара бўйича 
операцияларнинг ҳисоби 
Ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан амалга оширилган ва 
молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарачи (лизингга олувчи) 
томонидан қопланадиган молиявий ижара объектини етказиб бериш ва 
белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан 
боғлиқ бўлган харажатлар молиявий ижара объектининг қийматига 
қўшилади. Бунда, агар молиявий ижара шартномасига мувофиқ юқоридаги 
харажатлар ижарачи (лизингга олувчи) томонидан қопланмайдиган бўлса, 
улар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида 
тан олинади. 
Янги харид қилинаётган молиявий ижара объектларини бошланғич 
қийматини шаклланиши ва уларни харид қилиш ҳамда у билан боғлиқ 
харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини қуйидаги 
мисолда кўриб чиқамиз. «Меридиан» МЧЖ янги токарлик дастгоҳини 
молиявий ижара объекти сифатида бериш бўйича молиявий ижара 
шартномасини тузди. У токарлик дастгоҳини 15 000 000 сўмга харид қилди. 
Токарлик дастгоҳини ижарачига етказиб бериш ва уни белгиланганмақсади 
бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар 


81 
қуйидагилардан иборат: «Лотос» МЧЖ транспорт ташкилоти томонидан 
кўрсатилган транспорт хизмати 100 000 сўм, ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 
30 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 24 фоиз миқдорида ягона 
ижтимоий тўловга 7 200 сўм. 
Токарлик дастгоҳини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсади 
бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар 
ижарачи томонидан қопланиш шартидан келиб чиқиб иккита ҳолатни кўриб 
чиқамиз. 
1-ҳолат. 
Молиявий ижара шартномасига мувофиқ токарлик дастгоҳини етказиб 
бериш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга 
келтириш билан боғлиқ харажатлар ижарачи томонидан қопланади. 
Токарлик дастгоҳини кейинчалик уни молиявий ижарага бериш 
мақсадида харид қилиш «Меридиан» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича акс эттирилади: 
- токарлик дастгоҳини сотиб олиш суммасига, ҚҚС суммаси қўшилган 
ҳолда: 
дебет 0820«Асосий воситаларни харид қилиш» счёти15000000 сўм; 
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
15 000 000 сўм; 
- токарлик дастгоҳини харид қилиш билан бевосита боғлиқ, яъни 
шартномага мувофиқ ижарачи томонидан қопланадиган токарлик дастгоҳини 
етказиб бериш харажатлар: 
дебет 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»счёти100000сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
100 000 сўм; 
- шартнома бўйича ижарачи томонидан қопланадиган токарлик 
дастгоҳини белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга 
келтириш билан боғлиқ харажатлар: 
дебет 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти 37 200 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
30 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 
7 200 сўм; 
- токарлик дастгоҳини етказиб берувчи ва транспорт ташкилоти 
олдидаги қарзлар тўланганда: 
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
15 000 000 сўм; 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
100 000 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
15 100 000 сўм. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish