Молиявий ҳисоб


 Асосий воситаларнинг инвентаризацияси



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
2.5. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси 
Асосий воситаларнинг инвентаризацияси - инвентар рақамлар 
(инвентар дафтарлари) бўйича ҳисоб маълумотларини активларни ҳақиқатда 
мавжудлигига мос келиши, уларнинг техник ҳолати ва баҳоланиши 
текшириладиган жараённи ўз ичига оладиган мол-мулк ва мажбуриятларни 
умумий инвентаризациясини бир қисмини ташкил этади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, инвентаризация асосий воситаларни сақла-
ниши (мавжудлиги)ни, кейинги бухгалтерия назоратини ва ҳисоб маъ-
лумотларини ишончлилигини таъминлашнинг қулай ва унумли воситаси 
бўлиб ҳисобланади. 
Асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг 
бутлигини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти 
билан, бироқ икки йилда камида бир марта асосий воситаларни 
инвентаризацияси ўтказилади, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта 
инвентаризация қилинади. Барча асосий воситалар объектлари: хусусийлари, 
вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи берилганлари, ижарага 
олинганлари, масъул сақлашда бўлган ва қўйилганлари инвентаризациядан 
ўтказилади. 
Ташкилотнинг мулкини, шу жумладан асосий воситаларни инвен-
таризациясини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштиришнинг 
умумий қоидалари ва умумбелгиланган тартиби БҲМС ¹ 19 билан 
белгиланган. 
Корхона раҳбари асосий воситалар объектларини инвентаризациясини 
ўтказиш санасини ва уни ўтказиш тартибини тартибга солишни белгилаш 
ҳуқуқига эга. Бунда у ҳисобот йилида ўтказиладиган инвентаризация сони, 
уларни ўтказиш санаси, ҳар бирида текшириладиган мол-мулк рўйхатини 


58 
белгийлайди. Бўларнинг барчаси корхонанинг ҳисоб сиёсатининг объекти 
бўлиб ҳисобланади. Бироқ бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчиликда 
корхоналарнинг 
асосий 
воситаларни 
инвентаризациядан 
ўтказиш 
мажбуриятлари назарда тутилган. 
Корхона раҳбарлари асосий воситаларнинг тўғри ҳамда ўз вақтида 
ўтказилиши ва уларнинг кутилмаганда ўтказилишини таъминлаш учун 
жавобгардир. Улар асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини қисқа 
муддатларда тўлиқ ва аниқ текширишни таъминлайдиган шароитларни 
яратиб беришлари шарт. 
Бош бухгалтер тегишли бўлинмалар ва хизматлар раҳбарлари билан 
биргаликда инвентарлаш ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя 
этилишини синчиклаб назорат қилишга мажбур. 
Қуйидаги ҳолларда асосий воситалар инвентаризацияси ўтказилиши 
шарт: 
- мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шу-
нингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) 
чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда; 
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентаризация ҳисобот 
йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. 
Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда қуйидаги 
ҳолларда асосий воситалар инвентаризацияси ўтказилади: 
- асосий воситалар қайта баҳоланганда; 
- моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш-
топшириш кунида); 
- ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш 
фактлари аниқланганда; 
- табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки фавқулодда ҳолатлар 
юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда; 
- хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) 
тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва бухгалтерия ҳисоби ва 
молиявий ҳисоботларни тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қо 
нунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда. 
Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентаризация 
жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари 
чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби 
билан ўтказилади. 
Асосий воситаларни қайта баҳолашни ўтказиш бўйича тайёргарлик 
кўриш чоратадбирлари комплексида корхона раҳбари томонидан тас-
диқланган рўйхатга мувофиқ асосий воситалар объектларининг мав-
жудлигини текшириш тавсия этилади. Шу билан бирга асосий воситаларни 
аниқлик киритилган баҳоларини инвентаризация ўтказиш ва уларни қайта 
баҳолаш жараёнида фарқлаб олиш лозим. Асосий воситаларининг баҳоларига 
аниқлик киритиш деганда, масалан, активларни бошланғич қиймати 


59 
шаклланганда ҳисобга олинмаган ёки ортиқча қўшилган харажатлар 
аниқланиши тушунилади. Қайта баҳолашнинг мақсади бўлиб асосий 
воситаларнинг ҳозирги вақтга реал қийматини уларнинг бошланғич 
қийматини бозор баҳосини ва қайта тиклаш шароитларини ҳисобга олган 
ҳолда жорий (қайта тиклаш) қиймати келтириш йўли аниқлаш ҳисобланади. 
Корхона раҳбари ўзининг қарори билан танлаш йўли билан (қисман), 
режа асосида ва режадан ташқари (тўлиқ ва танлаш йўли билан), жорий ва 
йиллик ўтказиладиган инвентаризацияларни белгилаши мумкин. Режа 
асосида ўтказиладиган инвентаризация режажадвалига мувофиқ, режадан 
ташқари ўтказиладигани фавқулодда ҳолатларда: ўғирлик, йирик авариялар 
ва бошқа ҳолатлар бўлганда амалга оширилади. Жорий инвентаризация 
ҳисобот йили давомида, йиллик инвентаризация эса йиллик молиявий 
ҳисобот тузишдан олдин ва асосий воситаларни қайта баҳолашда ўтказилади. 
Танлаш йўли билан инвентаризация ҳар хил сабабларга кўра, шу жумладан 
асосий воситаларни қайта баҳолашда ўтказилади. 
Инвентаризация ўтказиш учун корхонада доимий ишлайдиган ин-
вентаризация комиссияси тузилади. Ишлар ҳажми катта бўлганда мол-мулк 
ва молиявий мажбуриятлар инвентаризациясини бир вақтда ўтказиш учун 
ишчи инвентаризация комиссияси тузилади. Ишлар ҳажми кичик ва 
корхонада ревизия комиссияси мавжуд бўлганда инвентаризация ўтказишни 
унга юклаш мумкин. 
Асосий воситаларни инвентаризациясини ўтказиш тўғрисидаги қарор-
ни, доимий ишлайдиган ва ишчи инвентаризация комиссияларининг шахсий 
таркибини корхона раҳбари тасдиқлайди. Комиссия таркиби тўғрисидаги 
ҳужжат (буйруқ, қ арор, фармойиш) инвентаризацияларни ўтказиш 
тўғрисидаги буйруқлар бажарилишини назорат қилиш дафтарида рўйхатга 
олинади. Буйруқда асосий воситалар фойдаланишда бўлган жойида 
инвентаризациясини ўтказиш бўйича аниқ вазифаларни, қоидалар ва 
муддатларини белгилаш; асосий воситалар объектларини ҳақиқатда 
мавжудлигини ҳисоб маълумотларидан фарқини расмийлаштиришга алоҳида 
эътибор қаратган ҳолда ҳужжатлаштиришнинг қоидаларини батафсил 
аниқлаб бериш лозим. 
Доимий ишлайдиган инвентаризация комиссияси таркибига корхона 
раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси), бош бухгалтер ва бошқа 
мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва ҳоказолар) 
киритилади. Шунингдек комиссия таркибига корхонанинг ички аудит 
вакиллари киритилиши мумкин. Ишчи инвентаризация комиссияси 
таркибига инвентаризация ўтказишни тайинлаган корхона раҳбари (комиссия 
раиси), мутахассислар: товаршунос, муҳандис, технолог, механиқ, иш 
юритувчи, иқтисодчи, бухгалтерия ходими ва бошқалар киритилади. 
Инвентаризация ўтказиш чоғида комиссиянинг ақалли битта аъзоси йўқ 
бўлса, бу ҳол инвентаризация натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш учун 
асос бўлиб хизмат қилади. 


60 
Комиссия таркибига инвентаризация ўтказилаётган қийматликларни, 
нархлари ва бирламчи ҳисобни яхши биладиган тажрибали ходимлар 
киритилиши керак. Бир моддий жавобгар шахсларда худди шу ходимни 
кетма-кет икки марта ишчи инвентаризация комиссиясининг раиси қилиб 
тайинлаш тақиқланади. 
Доимий ишлайдиган инвентаризация комиссиялари: 
- қийматликлар сақланишини таъминлашга доир профилактика 
ишларини ўтказади, зарурат бўлганда ўз мажлисларида қийматликларнинг 
сақланиши масалалари бўйича цех, бўлим, шуъбалар раҳбарларининг 
ахборотларини тинглайди; 
- инвентаризация ўтказилишини ташкил этади ва ишчи инвента-
ризация комиссиялари аъзоларига йўл-йўриқ беради; 
- инвентаризация тўғри ўтказилганини назорат тариқасида тек-
ширувларни амалга оширади, шунингдек, инвентаризация орасидаги даврда 
сақлаш ва қайта ишлаш жойларида товар-моддий қийматликларини танлаб 
инвентаризация ўтказади; 
- инвентаризация натижалари тўғри чиқарилганини, базалар, ом-
борлар, омборхоналар, цехлар, қурилиш участкалари ва бошқа сақлаш 
жойларида қийматликларни қайта навларга ажратиш бўйича таклифлар 
асосли эканлигини текширади; 
- зарур ҳолларда (инвентаризация ўтказиш қоидалари жиддий бу-
зилганлиги аниқланган ва бошқа ҳолларда) корхона раҳбарининг топ-
шириғига биноан такрорий ялпи инвентаризацияларни ўтказади; 
- қийматликлар камомади ёки уларни шикастлашга, шунингдек, бошқа 
бузилишларга йўл қўйган шахслардан олинган тушунтиришларни кўриб 
чиқади ва аниқланган камомадлар ҳамда қийматликларни шикастлашдан 
кўрилган талафотларни бир изга солиш тартиби тўғрисида таклиф беради. 
Ишчи инвентаризация комиссиялари: 
- сақлаш ва ишлаб чиқариш жойларида қийматликлар ва пул маб-
лағларини инвентаризациясини амалга оширади; 
- корхона бухгалтерияси билан биргаликда инвентаризация нати-
жаларини аниқлашда иштирок этади ва камомадлар ҳамда қайта навларга 
ажратиш чоғидаги ортиқча чиқишларни ҳисобга олиш ҳамда табиий йўқолиш 
меъёрлари доирасида камомадларни ҳисобдан ўчириш бўйича таклифлар 
ишлаб чиқади; 
- товар-моддий қийматликларни қабул қилиш, сақлаш ва беришни 
тартибга солиш, ҳисобга олишни яхшилаш ва улар сақланишини назорат 
қилишни тартибга солиш масалалари, шунингдек, меъёрдан ортиқча ва 
ишлатилмайдиган моддий қийматликларни сотиш бўйича таклифлар 
киритади. 
Ишчи инвентаризация комиссиялари қуйидаги ҳоллар: 
- корхона раҳбарининг буйруғига мувофиқ инвентаризацияни ўз 
вақтида ўтказиш ва уни ўтказиш тартибига риоя қилиш учун; 


61 
- текширилаётган асосий воситалар, товар-моддий қийматликлар, пул 
маблағлари ва ҳисоб-китоблардаги маблағларнинг ҳақиқатдаги қолдиқлари 
тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга тўлиқ ва аниқ қ айд этилиши учун; 
- товар-моддий қийматликларнинг улар нархи белгиланадиган фарқ-
ловчи белгилари (тури, нави, русуми, ҳажми, прейскўрант бўйича тартиб 
рақами, артикули ва ҳ.к.) рўйхатда тўғри кўрсатилиши учун; 
- белгиланган тартибга мувофиқ инвентаризация материаллари тўғри 
ва ўз вақтида расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади. 
Инвентаризация комиссиялари аъзолари товарлар, материаллар ва 
бошқа қийматликлар камомади ва ишлатиб юборгани ёки ортиқча чиқ-
қанини яшириш мақсадида рўйхатга бойликларнинг ҳақиқатдаги қол-
диқлари тўғрисида атайлаб нотўғри маълумотларни киритганлик учун 
белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. Мол-мулкнинг 
ҳақиқатдаги мавжудлигини текширишни бошлашдан олдин инвентаризация 
комиссияси 
инвентаризация 
пайтидаги 
энг 
сўнгги 
кирим-чиқим 
ҳужжатларини ёки моддий воситалар ва пул маблағлари ҳаракати 
тўғрисидаги ҳисоботларни олиши керак. 
Инвентаризация комиссиясининг раиси ҳисоботларга илова қилинган 
барча кирим-чиқим ҳужжатларига «инвентаризациягача ...да (сана)» деб 
кўрсатган ҳолда виза қўяди, бу эса бухгалтерияга ҳисоб маълумот-лари 
бўйича инвентаризация бошлаш пайтида мол-мулк қолдиқларини аниқлаш 
учун асос бўлиб хизмат қилиши керак. Моддий жавобгар шахслар 
инвентаризация бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим 
ҳужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани ва улар 
жавобгарлигига келиб тушган барча қийматликлар кирим қилингани, чиқиб 
кетганлари эса харажатга ҳисобдан ўчирилгани тўғрисида тилхат берадилар. 
Мол-мулкни сотиб олишга ҳисобдор суммалари ёки уни олиш учун 
ишончномалари бўлган шахслар ҳам шундай тилхат берадилар. 
Инвентаризацияни ўтказиш олдидан ишчи инвентаризация комис-
сиялари аъзоларига буйруқ, комиссия раисларига эса пломбир топширилади 
(инвентаризация комиссияси ишлайдиган бутун иш вақтида пломбир 
комиссия раисида сақланади). 
Инвентаризацияни бошлашга қадар қуйидагиларни текшириш зарур: 
- инвентар карточкалари, инвентар дафтарлари ёки рўйхатларининг, 
шунингдек аналитик ҳисобнинг бошқа регистрларининг мавжудлиги ва 
ҳолати; 
- техник паспортлар ёки бошқа техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва 
ҳолати; 
- корхона томонидан ижарага, сақлашга ва вақтинча фойдаланишга 
топширилган ёки қабул қилинган асосий воситаларга доир ҳужжатларнинг 
мавжудлиги. 
Ҳужжатлар 
йўқ 
бўлса, 
уларнинг 
олиниши 
ёки 
расмийлаштирилишини таъминлаш зарур. 


62 
Инвентаризация комиссияси асосий воситаларнинг ҳақиқий қолдиғи 
тўғрисидаги маълумотларни рўйхатларга тўлиқ ва аниқ киритилишини, 
инвентаризация материалларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишини 
таъминлайди. Мол-мулкни ҳақиқатда мавжудлигини текшириш моддий 
жавобгар шахснинг албатта иштироки билан амалга оширилади. Бухгалтерия 
ҳисоби регистрларида ёки техник ҳужжатларда тафовут ёки ноаниқликлар 
аниқланганда тегишли тўғрилашлар ва аниқликлар киритилиши керак. 
Асосий воситаларни инвентаризациясини ўтказиш жараёнида комиссия 
мажбурий 
тартибда 
объектларни 
натурада 
кўздан 
кечиради 
ва 
инвентаризация рўйхатларига уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентар 
рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини қайд этади. 
Комиссия мулкка эгалик қилиш давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган 
бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича тегишли 
гувоҳномалар мавжудлигини текширади. Шунингдек комиссия корхона 
мулкдорлигида бўлган ер участкалари, сув ҳавзалари ва бошқа табиатдан 
фойдаланиш объектларига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни 
мавжудлигини ҳам текширади. 
Ўзининг асосий воситаларини инвентаризациясини ўтказиш билан бир 
қаторда ижарага олинган ва масъулиятли сақлашда бўлган асосий воситалар 
ҳам текширилади. Кўрсатилган объектлар бўйича алоҳида рўйхат тузилади, 
унда ана шу объектлар масъул сақлашга ёки ижарага қабул қилинганлигини 
тасдиқлайдиган ҳужжатлар кўрсатиб ўтилади. 
Инвентаризация ўтказилаётганда инвентаризация бўйича бирламчи 
ҳисоб ҳужжатларининг намунавий шакллари БҲМС 19 нинг талабларига 
мувофиқ қўлланилиши керак. Иш ҳайвонлари ва маҳсулдор моллар, парранда 
ва асалари оилалари, кўп йиллик ўсимликлар, кўчатзорлар инвентаризацияси 
ўтказилганда қишлоқ хўжалик корхоналари учун тасдиқланган рўйхат 
шакллари қўлланилади. 
Асосий воситалар рўйхатга объектнинг асосий вазифасига мувофиқ 
номлари бўйича қайд этилади. Агар объект реконструкция, модернизация 
қилинган, кенгайтирилган, қайта жиҳозланган ёки қисман тугатилган ва 
бунинг оқибатида унинг асосий вазифаси ўзгарган бўлса, у ҳолда рўйхатга 
янги вазифасига мувофиқ келадиган ном билан киритилади. 
Агар комиссия капитал тусда қилинган ишлар (қават қуриш, янги хо-
налар қуриш ва ҳоказолар) ёки иморат ва иншоотларни қисман тугатиш 
(айрим конструктив унсурларни бузиш) бухгалтерия ҳисобида акс этти-
рилмаган деб топса, у ҳолда тегишли ҳужжатлар бўйича объект дастлабки 
қийматининг кўпайиш ёки камайиш суммасини аниқлаши ва рўйхатда 
қилинган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни келтириши керак. 
Машиналар, асбоб-ускуналар, куч қурилмалари ва транспорт восита-
ларининг инвентаризация натижалари инвентаризация рўйхатларига якка 
тартибда, инвентар рақами, тайёрлаган (ишлаб чиқарилган) заводи, ишлаб 
чиқарилган йили, ишлаб чиқариш вазифаси, қувватлари, юк кўтариш қуввати 


63 
ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда киритилади. Умумий номдаги ва 
фойдаланиш мақсади бир хилдаги, бир хил қийматдаги, корхонанинг бир 
такибий бўлинмасида фойдаланишда бўлган, аналитик ҳисоби инвентар 
карточкаларда юритиладиган асосий воситалар объектлари (хўжалик ва 
ишлаб чиқариш инвентарлари, махсус асбоб-ускуналар ва қурилмалар, 
дастгоҳлар, ЭҲМлар ва ҳоказолар) инвентаризация рўйхатларига номлари ва 
сони бўйича қўшилади. 
Асосий воситаларнинг инвентар объектларига берилган рақамлар, 
қоидага кўра, ўзгармаслиги керак. Объектлар ўзларининг техник ишлаб 
чиқариш вазифасига кўра киритилиши керак бўлган асосий воситалар 
гуруҳидан бошқа гуруҳга хато равишда киритилган ҳолларда, шунингдек, 
нотўғри рақам қўйилганлиги аниқланган ҳолларда рақамлар ўзгартирилиши 
мумкин. 
Инвентаризация пайтида корхонадан ташқарида бўлган асосий во-
ситалар (узоқ рейсларда бўлган денгиз ва дарё кемалари, темир йўл 
ҳаракатдаги таркиби, автомашиналар, капитал таъмирлашга юборилган 
машина ва ускуналар ва ҳоказо) доимий ишлайдиган ёки ишчи комиссия 
томонидан улар корхонадан вақтинча чиқиб кетиши пайтига қадар 
инвентаризациядан ўтказилиши керак. 
Фойдаланишга яроқсиз ва қайта тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар 
инвентаризация 
рўйхатига 
киритилмайди. 
Мазкур 
объектларга 
инвентаризация комиссияси алоҳида рўйхат тузиб, уларни фойдаланишга 
топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар 
(шикастланиш, тўлиқ эскириш ва ҳоказолар) кўрсатилади. Бундай 
объектларни ҳисобдан чиқариш умумий белгиланган тартибда амалга 
оширилади. 
Мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар икки 
нусхадан кам бўлмаган инвентаризация рўйхатларига ёки инвентаризация 
далолатномаларига ёзилади. Ижарага олинган ва масъулиятли сақлашда 
бўлган асосий воситалар объектлари бўйича алоҳида рўйхат тузилади, унда 
ана шу объектлар масъул сақлаш ёки ижарага қабул қилинганлигини 
тасдиқлайдиган ҳужжатлар кўрсатиб ўтилади. 
Инвентаризация рўйхатлари ҳисоблаш ва бошқа техника воситалардан 
фойдаланган ҳолда ёки қўлда тўлдирилиши мумкин. Қўлда тузиладиган 
инвентаризация рўйхатлари аниқ ва тушунарли, равшан қилибсиёҳда ёки 
шарикли ручкада тўлдирилади. Ҳеч қандай ўчириш ва тузатиб ёзишларга йўл 
қўйилмайди. 
Рўйхатлар тўғри чизиқли ёзувда фойдаланиш жойи, таснифланувчи 
гуруҳи, инвентар рақамлари бўйича таркиби, объектларнинг асосий техник 
ёки фойдаланиш тавсифини кўрсатган ҳолда уларнинг тўлиқ номи (уларнинг 
фойдаланиш мақсадларига мувофиқ) бўйича тузилади. Рўйхатларда 
инвентаризация ўтказилаётган қийматлар ва объектларнинг номи, уларнинг 
миқдори ҳисобда қабул қилинган номенклатураси ва ўлчов бирликлари 


64 
бўйича кўрсатилади. Қийматликлар қандай ўлчов бирликларида (доналарда, 
килограммларда, метрларда ва ҳоказоларда) кўрсатилганидан қатъи назар 
инвентаризация рўйхатининг ҳар бир саҳифасида сўз билан товар-моддий 
қийматликлар тартиб рақамлари сони ва мазкур саҳифада ёзилган барча 
қийматликлар миқдо-рининг умумий якуни кўрсатилади. 
Рўйхатларнинг барча нусхаларида хатоларни тузатиш нотўғри ёзувлар 
устига чизиш ва чизилганлари устига тўғри ёзувларни қўйиш йўли билан 
амалга оширилади. Тузатишлар таъкидланиши ва инвентаризация 
комиссиясининг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахслар томонидан 
имзоланиши керак. Рўйхатларда тўлдирилмаган қаторлар қолдирилишига 
йўл қўйилмайди ва охирги варақларда тўлдирилмаган қаторлар чизиб 
қўйилади. Рўйхатларнинг охирги варағида баҳоларни ва якунларни ҳисоблаб 
чиқилганлигини текширилганлиги тўғрисида мазкур текширишларни амалга 
оширган шахсларнинг имзоси билан белги қўйилади. 
Рўйхатлар инвентаризация комиссиясининг барча аъзолари ва моддий 
жавобгар шахслар томонидан имзоланади. Рўйхат охирида моддий жавобгар 
шахслар комиссия қийматликлар уларнинг иштирокида текширилганлиги, 
комиссия аъзоларига нисбатан ҳеч қандай даъволар йўқлиги ва рўйхатда 
саналган қийматликлар масъул сақлашга қабул қилинганини тасдиқлайдиган 
тилхатни имзолайдилар. Моддий жавобгар шахслар ўзгарган ҳолларда 
қийматликларни 
ҳақиқатда 
мавжудлигини 
текшириш 
пайтида 
қийматликларни қабул қилган шахс инвентаризация рўйхатларига уларни 
олганлиги, топширган шахслар эса уларни топширганлиги хусусида имзо 
чекадилар. 
Агар мол-мулкни инвентаризацияси бир неча кун мобайнида ўтка-
зилса, моддий қийматликлар сақланаётган хона инвентаризация комиссияси 
кетаётганида муҳрланиши керак. Инвентаризация комиссиялари ишида 
танаффус бўлганда (тушлик вақти, тунда, бошқа сабабларга кўра) рўйхатлар 
инвентаризация ўтказилаётган ёпиқ хонадаги яшикда (жавон, сейфда) 
сақланиши шарт. 
Моддий жавобгар шахслар инвентаризациядан кейин инвентаризация 
рўйхатларида хатоларни аниқлаган ҳолларда улар дарҳол (омбор, омборхона, 
шуъба ва ҳоказолар очилгунига қадар) буни ишчи инвентаризация 
комиссиясига маълум қилишлари шарт. Моддий жавобгар шахсларнинг 
камомад ёки ортиқча чиқиши асосий воситалар номидаги хато, ўтказиб 
юбориш, янглишиш ва ҳоказолар туфайли юз бергани хусусидаги 
тушунтиришлари омбор, омборхона, шўъба очилгунига қадар қабул 
қилинади. Инвентаризация комиссияси кўрсатилган фактларни текширишни 
амалга оширади ва улар тасдиқланган тақдирда аниқланган хатоларни 
белгиланган тартибда тузатади. 
Инвентаризация тугаганидан кейин инвентаризация тўғри ўтказил-
ганини назорат тариқасида текширишлар ўтказилиши мумкин. Уларни 
инвентаризация комиссиялари аъзолари ва моддий жавобгар шахслар 


65 
иштирокида албатта инвентаризация ўтказилган омбор, омборхона, таркибий 
бўлинма омбори ва ҳоказолар очилишига қадар ўтказиш керак. 
Инвентаризациялар тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текшириш 
натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва инвентаризация 
тўғри ўтказилганлигини назорат тариқасида текширишларни ҳисобга олиш 
дафтарида рўйхатга олинади. 
Солиштириш қайдномалари инвентаризацияда ҳисоб маълумотла-
ридан тафовутлар аниқланган асосий воситалар бўйича тузилади. Со-
лиштириш қайдномаларида инвентаризация натижалари, яъни бухгалтерия 
ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентаризация рўйхатлари 
(далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади. 
Ортиқча ва кам чиққан товар-моддий қийматликларнинг қиймати 
солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига 
мувофиқ келтирилади. Инвентаризация натижаларини расмийлаштириш 
учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентаризация 
рўйхатлари 
(далолатномалари) 
ва 
солиштириш 
қайдномаларининг 
кўрсаткичлари бирлаштирилади. Корхонага тегишли бўлмаган, лекин 
бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, 
ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) қийматликларга алоҳида 
солиштириш қайдномалари тузилади. Солиштириш қайдномалари ҳисоблаш 
ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиб, шунингдек, қўлда тузилиши 
мумкин. Айни вақтда комиссия бунда айбдор бўлган шахсларни ва у ёки бу 
объектларни 
конструктив 
ўзгартириш 
ҳисоб 
регистрларида 
акс 
эттирилмаганлигининг сабабларини аниқлаши шарт. 
Инвентаризация рўйхатлари ва солиштирма қайдномалар бухгалте-
рияга топширилади ва бу ерда уларнинг расмийлаштирилиши ва ҳисоб-
китоблари текширилади. Кейин марказий инвентаризация комиссия 
солиштирма қайдномалар маълумотлари бўйича ҳисоб маълумотларидан 
тафовутлар бўйича керакли қарорларни қабул қилади ва мазкур қарорлар 
корхона бўйича инвентаризация натижалари тўғрисидаги буйруқ билан 
тасдиқланиб қўйилади. Аниқланган тафовутлар бўйича инвентаризация 
комиссияси асосий воситаларнинг камомади ва бошқа йўқотишлар фактлари 
огоҳлантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун 
марказий инвентаризация комиссиясига тақдим этади. 
Инвентаризация вақтида аниқланган қийматликлар ҳақиқатда мав-
жудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутларни 
тартибга солиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқиш учун корхона раҳбарига 
тақдим этилади. Қоплашга қабул қилиш тўғрисидаги охирги қарорни 
корхона раҳбари томонидан қабул қилинади. 
Инвентаризация натижалари инвентаризация тугаган ойдаги ҳисоб ва 
ҳисоботда, йиллик инвентаризация эса йиллик молиявий ҳисоботда акс 
эттирилиши керак. 


66 
Ҳисобга қабул қилинмаган объектлар, шунингдек, ҳисоб регистрла-
рида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри маъ-
лумотлар кўрсатилган объектлар аниқланган тақдирда комиссия ин-
вентаризация рўйхатига ана шу объектлар бўйича етишмайдиган ёки тўғри 
маълумотларни ва техник кўрсаткичларни киритиши керак, масалан: бинолар 
бўйича - уларнинг вазифаси, улар қурилган асосий материаллар, ҳажми 
(ташқи ёки ички томондан ўлчаб), майдони (умумий фойдали майдони), 
қаватлар сони (ертўла, ярим ертўла ва ҳоказо-ларсиз), қурилган йили ва 
ҳоказолар; каналлар бўйича - узунлиги, чуқурлиги ва эни (туби ва юзаси 
бўйича), сунъий иншоотлар, туби ва ёнларини маҳкамлаш материаллари, 
кўприклар бўйича - жойлашган ери, материаллар тури ва асосий ўлчамлари; 
йўллар бўйича - йўл тури (тош йўл, профилли йўл), узунлиги, қоплаш 
материаллари ва машина қатнайдиган эни ва ҳоказолар кўрсатилиши керак. 
Инвентаризацияда аниқланган ҳисобга олинмаган объектларни баҳо-
лаш жорий қиймат бўйича ўтказилиши, эскириш эса объектларнинг ҳақиқий 
техник ҳолати бўйича белгиланиши, бунда баҳолаш ва эскириш тўғрисидаги 
маълумотлар тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак. 
Инвентаризация комиссияси инвентаризацияда аниқланган ҳисобга 
олинмаган объектлар қачон ва кимнинг фармойиши билан барпо этилганини, 
уларни барпо этиш харажатлари қаерга ҳисобдан чиқарилганини аниқлаши 
ва буни баённомада акс эттириши шарт. 
Инвентаризацияда аниқланган ортиқча асосий воситалар объектла-
рининг қийматини кирим қилиш бошқа операцион даромадлар сифатида 
9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётида акс эттирилади. 
Инвентаризацияда аниқланган ортиқча асосий воситалар объектла-
рининг қийматини кирим қилиш тартибини қуйидаги мисолда кўриб ўтамиз. 
«Замин» корхонаси ишлаб чиқариш цехидаги асосий воситаларни 
инвентаризациясини ўтказди ва инвентаризация натижасида ортиқча 
(ҳисобга олинмаган) токарлик дастгоҳининг мавжудлиги аниқланди. 
Токарлик дастгоҳини жорий қиймати - 5 000 000 сўм. 
Инвентаризация натижасида аниқланган токарлик дастгоҳининг кирим 
қилиниши «Замин» корхонасининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади:

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish