Молиявий ҳисоб


Консолидациялашган ҳисобот тузишнинг объектлари



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
14.3. Консолидациялашган ҳисобот тузишнинг объектлари, 
субъектлари ва услубий жиҳатлари 
Бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг турли жамиятларини 
умумлаштирилган ҳисоботга киритиш услублари.Юқорида кўриб чиқилган 
барча турдаги - Шўъба, ҳаркорликда назорат қилинадиган ва қарам 
жамиятлар у ёки бу турдаги иқтисодий мохият билан боғлиқ алоҳида кўзда 
тутилган услуб ёрдамида жамланган ҳисоботга турлича киритилади.
Бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг у ёки бу жамияти иқтисодий 
мохиятидан қатъий назар уларни бирлаштириш услубининг боғлиқлиги 
тушунчасини соддалаштириш учун биз “Бош ва шўъба корхоналари 
гуруҳини тузишнинг концентрик концепция”си ёки марказида Бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳининг ўзаро қарам жамиятлари ядроси 
ҳисобланган бош корхона турадиган концентрик доиралар тизимидан 
фойдаланишни таклиф этамиз. Концепция асосий жамиятнинг Бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳи ядросидан “ташқи дунёга” босқичма-босқич 
утиши кузда тутади. Бунда бош корхонанинг таъсир даражаси марказдан 
узоклашиб, камайиб боради.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шўъба жамиятларини тўлиқ 
бирлаштиришда Бош ва шўъба корхоналари гуруҳи Шўъба жамиятининг 
100 фоиздан камоқ капиталига эга бўлган ҳолда юзага келадиган озчилик 
улуши моддасини алоҳида акс эттириш муҳимдир. Озчилик улуши (бошқа 
иштирокчилар улуши) деб Бош ва шўъба корхоналари гуруҳи шўъба 
жамиятларининг капитали ёки мулки (активлар) ҳажми, шунингдек, унинг 
таркибига кирмайдиган ташкилотларга тегишли ва уларнинг фоизли 
иштирокидан қатъий назар мўлжалланган даромадлари ёки зарарлари 
ҳажми тушунилади. Ушбу бандни шахсий маблағ ва капитал сифатида 
(Бирлик назариясини куллаган ҳолда) ёки карз капитали сифатида 
(Манфаатлар назариясини қўллаган ҳолда) кўриб чиқиш мумкин.
Иккинчи кўриниш ёки ички бирлаштиришнинг иккинчи доираси, чет 
элда “квоталарни бирлаштириш” деб номланадиган мутаносиб 
бирлаштиришдоирасини ҳамкорликда назорат қилинадиган жамиятлар 
ташкил қилади. Бош корхонанинг таъсир даражаси қўшма жамиятда шўъба 
жамиятига нисбатан камоқ ва мутаносиб бўлиб, у жамиятнинг иштирок 
улуши билан аниқланади. Демак, бош ва шўъба корхоналари гуруҳига 
ҳамкорликда назорат қилинаётган корхонада фақат асосий жамиятнинг 
80
King T.A. More Than a Numbers Game A Brief History of Accounting. John Wiley & Sons Inc, 1992. P. 
21. 


иштирок этиш улушига тўғридан-тўғри мутаносиб бўлган маълум бир 
қисмигина тегишлидир. Шунинг учун жамланган ҳисоботга ҳамкорликда 
назорат қилинаётган жамиятлар ва ҳамкорлик фаолияти мутаносиб 
бирлаштириши услуби ёрдамида киритилади. Моҳияти бўйича бу шўъба 
жамиятларини тўлиқ бирлаштиришга ўхшаш, фақат унинг битта ўзига хос 
хусусияти бор: бунга қўшма жамият ёки ҳамкорлик фаолиятининг мулк ва 
мажбуриятлари, барча ҳаражатлари ҳамда даромадлари киритилади, бош 
ва шўъба корхоналари гуруҳ қўшма корхонаси ва жамиятлари ўртасидаги 
муомалалар эса бош корхонанинг иштирок этиш улушига мутаносиб 
равишда консолидациялашган ҳисоботдан истисно қилинади. 
Бош ва шўъба корхоналари гуруҳи – Equity (капиталдаги улушлар)
услуби билан бирлаштириш доирасини асосий жамият иқтисодий 
сиёсатига аҳамияли таъсир кўрсатадиган қарам жамиятлар ифода этади.
Мазкур услубнинг асосий хусусияти шундан иборатки, тўлиқ ва мос 
равишда умумлаштириш услубидан фарқли ўлароқ, алоҳида жамиятнинг 
ҳисоботидан мол-мулк ва мажбуриятлар, даромад ёки харажатлар бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳи ҳисоботига киритилмайди. Унда фақат 
иштирок қийматининг “ривожланиши” (инглизча - equity) - қарам 
жамиятнинг ўз капиталига, бош компаниянинг иштирок улушига мос 
равишда акс этади. Equity қийматини аниқлаш учун (тўлиқ 
умумлаштиришдаги капитални умумлаштиришга ўхшаш тарзда) икки 
услуб қўлланиши мумкин:
- баланс ва мос қиймат услублари (қийматига нисбатан бу капитални 
умумлаштиришдаги янги қиймат услубига тўғри келади). Баланс қиймати 
услуби ишлатилганда эқуитй қиймати бирламчи умумлаштиришда қарам 
жамиятга катта таъсир кўрсатаётган жамият балансида ифодаланган 
қийматга кўра, яъни харид қилиш қийматига кўра белгиланади. Айни
пайтда, тўлиқ умумлаштиришдаги каби иштирокнинг баланс қийматига
қарам жамиятнинг ўз капиталининг тегишли қисми билан тенглашади. 
Улар ўртасидаги фарқ фойдаланилмаган резервлар аниқлангандан ва 
тегишли моддаларга қўшилгандан сўнг консолидациялашган баланснинг 
алоҳида моддаси сифатида ифодаланади.
- мос (пропорционал) қиймат услули ишлатилганда биринчи йилда 
қарам жамиятда иштирок баланс қиймати (харид қиймати) бўйича эмас, 
“таъсир кўрсатувчи жамиятнинг қарам жамиятнинг ўз капитали улушига 
мос” суммада акс этади. Бунда ўз капитали деганда ўз баланс капитали
эмас, янги қиймат услубига ўхшаш тарзда капитални умумлаштиришда 
мол-мулк ва мажбуриятлар қайта баҳолангандан сўнг белгиланадиган 
миқдор тушунилади. 
Балансвапропорционалқийматуслублариниқиёслаш.Иккала вариант 
ҳам бир хил баланс суммалари ва молиявийнатижаларга олиб келади. Улар 
қуйидагиларда фарқланади:
1.Иштирок қиймати (equity) суммалари фарқланади, чунки баланс 
қиймати услуби ишлатилганда фирма баҳоси эқуитй қийматига қўшилади, 
пропорционал қиймат услуби ишлатилганда эса қўшилмайди; 


2.Иштирок қиймати ва қарам жамиятнинг ўз капитали мос улуши 
ўртасидаги четлашишнинг ҳажми ва умумлаштирилган ҳисоботда 
ифодаланиши услуби фарқланади. 
Кейинги жадвал юқорида баён этилганларни бирлаштиради ва у ёки 
бу жамиятга таъсир қилиш даражасидан қатъий назар улар 
умумлаштирилган ҳисоботга киритилишини акс этиради.(4-жадвал). 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish