Молиявий ҳисоб


 Хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
12.4. Хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) 
Хизмат кўрсатишни (ишларни бажаришни) ўз ичига оладиган битим 
натижаси аниқ белгиланадиган бўлса, ушбу битим билан боғлиқ бўлган 
даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши 
босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни 
бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин: 
- битимни бажариш чоғидаги даромадлар ҳамда амалга оширилган 
харажатлар ва битимни ниҳоясига етказишга доир харажатлар юқори 
даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши мумкин; 
- хўжалик юритувчи субъектга битим билан боғлиқ бўлган даро-
мадлар келиб тушишининг катта эҳтимоли мавжуд; 


- бухгалтерия баланси ҳисобот санасигача битим бўйича кўрсатилган 
хизматлар ҳажми юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланади. 
13-мисол. «Ўзгипротяжпром» очиқ акционерлик жамияти «Гамма» 
ишлаб чиқариш корхонаси билан «N» шаҳрида текстиль комбинати 
қурилиши лойиҳасини 3 йил ичида 2006 йилнинг бошидан 2008 йилнинг 
охиригача ишлаб бериш бўйича шартнома тузди. Шартнома бўйича 
бажариладиган ишларнинг умумий қиймати 80 000 000 сўмни ташкил 
этади. 2006 йилнинг охиригача 8 000 000 сўмлик харажатларни амалга 
ошириб, «Ўзгипротяжпром» очиқ акционерлик жамияти шартноманинг 
натижасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкониятига 
эга эмас, чунки текстиль комбинатини қуриш учун молиялаштириш 
имзоланмаган эди ва қурилиш ишларининг ҳам амалга оширилиши ҳали 
номаълум. Бироқ, шартнома шартлари бўйича 2006 йилда амалга 
оширилган 8 000 000 сўм суммадаги харажатлар қопланиб берилишига 
кафолат мавжуд. Шу муносабат билан «Ўзгипротяжпром» очиқ 
акционерлик жамияти 2006 йил учун 8 000 000 сўмлик суммани 
даромадлар ва харажатлар сифатида тан олиши лозим. 2007 йил охирида 
«Ўзгипротяжпром» очиқ акционерлик жамияти энди шартноманинг 
натижасини ишончли равишда баҳолаш имкониятига эга бўлди, чунки 
қурилиш бўйича молиялаштириш имзоланди ва етарли даражадаги 
маблағлар ажратиб берилган. 
«Ўзгипротяжпром» очиқ акционерлик жамиятининг тегишли 
мутахассислари ҳисоб-китоблари бўйича умумий харажатлар 40 000 000 
сўмни ташкил этади, яъни контракт (шартнома) 50 %га бажарилган 
ҳисобланади. Шу сабабли «Ўзгипротяжпром» 2007 йилда 32 000 000 
сўмлик суммада даромадни тан олиши лозим (80 000 000 сўм х 50 % / 100 
= 40 000 000 сўм - 2006 йилда тан олинган 8 000 000 сўм). 
2008 йил охирида шартнома бажарилган ҳисобланади ва олинган 
маълумотларга асосан даромадларнинг умумий суммаси 80 000 000 сўм ва 
бажарилган ишларнинг ҳақиқий таннархи 68 000 000 сўмга тенг. 
Тегишли равишда «Ўзгипротяжпром» очиқ акционерлик жамияти 
2008 йилда 40 000 000 сўмлик суммадаги даромадни тан олади (80 000 000 
сўм - 8 000 000 сўм - 32 000 000 сўм). 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish