Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

— 
бозор қиймати; 
— 
харид қиймати ва бозор қиймати каби икки қийматнинг энг 
ками бўйича ҳисобга олиниши керак. 
Агар қисқа муддатли облигациялар харид ва бозор қийматларидан 
шг кам баҳоланиш бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, баланс қиймати 
умуман барча инвестициялар қиймати асосида ёки инвестициялар турлари 
бўйича ёхуд алоҳида инвестициялар асосида аниқланади. 
Қисқа муддатли облигациялар бозор қийматининг ўзгаришидан ке- 
ладиган даромад ёки зарар шу даромад ёки зарар содир бўлган ҳисобот 
даврида тан олинади. 
Агар қисқа муддатли облигациялар бозор қиймати бўйича ҳисобга 
олинса, у ҳолда инвестицияларнинг баланс қийматининг камайиши ёки 
кўпайишини қуйидагича акс эттиради: 
даромад ёки харажат сифатида; 
— 
хусусий капитал таркибида қайта баҳолашдан даромад сифати-
да. Молиявий инвестициялар қиймати камайган тақдирда камайтириш 
хусусий капиталда акс эттирилган уша инвестицияларни баҳосини ўсиши 
суммаси ҳисобидан амалга оширилади. Агар молиявий инвестициялар 
қийматини камайтириш миқдори қайта баҳолашдан олинган даромад 
миқдоридан кўп бўлса, бу тафовут харажат сифатида ҳисобга олиниши 
лозим. Қиймати пасайтирилган инвестицияларни баҳосини ўсиши миқдори 
шу инвестициялардан келган зарар қоплангандан сўнг хусусий капитални 
кўпайишига киритилади. 
Узоқ муддатли облигациялар бухгалтерия балансида: 
— 
харид қиймати бўйича: 
— 
қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича; 
— 
харид қиймати ва бозор қийматининг умумий инвестициялар 
усули бўйича аниқланган энг кам баҳоси бўйича ҳисобга олинади. 
Облигацияларни сотиб олувчи облигацияларни харид қилишни қуйи-
даги счётлардан фойдаланиб акс эттиради: 
0610 «Қимматли қоғозлар», 5800 «Киска муддатли инвестициялар»; 
6210 «Дисконт (чегирма)лар куринишидаги кечиктирилган даро-
мадлар» копланиш даври давомида даромадларга тақсимланадиган 
харид қилинган облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар бўйича; 
9530 «Фоизлар куринишидаги даромадлар» (9590 «Молиявий фао- 
лиятнинг бошқа даромадлари»); 
9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар». 
Облигацияларни чегирма билан (номинал қийматидан паст нархда) 
сотиб олиш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: 
а) 
облигацияларни чегирма билан харид қилиш акс эттирилади: 
дебет 0610 «Қимматли қоғозлар» счёти — облигацияларнинг 


номинал қийматига; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти— чегирмани ҳисобга олган 
ҳолда тўлов суммаси; 
кредит 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган 
даромадлар» счёти — чегирма суммасига; 
кредит 7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли 
кечиктирилган даромадлар»; 
б) 
узоқ муддатли кечиктирилган чегирмалар жорийга ўтказилиши 
акс эттирилади: 
дебет 7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли 
кечиктирилган даромадлар»; 
кредит 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган 
даромадлар» счёти; 
в) 
даромад ҳисобланади (чегирма ҳисобдан чиқарилади): 
дебет 6210 «Дисконт (чегирма)лар куринишидаги кечиктирилган 
даромадлар» счёти; 
кредит 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счёти. 
М и с о л . Корхона ҳар бирининг номинал қиймати 100 минг сўм 
бўлган 100 облигацияни 95 минг сўмга сотиб олади. Облигацияларни 
қоплаш муддати — 12 ой. Облигация қарзининг шарти бўйича облигация 
қиймати ва йиллик 26 % (номинал қиймат)дан келиб чиққан тўловлар бир 
вақтда қопланиши назарда тутилган. 
Облигацияларни чегирма билан (номинал қийматидан паст нархда) 
сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: 
 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish